Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/5364 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк Ответчик / Подсудимый
Source ID 98022507-893b-421e-b54b-ac6d12bdabf5 Claim ID PDF Hash e46f5f049e224183... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5364-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 23 октябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - АТ “Микрокредитбанк” манфаатида жавобгар – “MULTI KUCH” масъулияти чекланган жамиятидан 36 316 971 сўм миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи, кредитга ҳисобланган 6 329 101 сўм миқдорида фоиз қарзи жами 42 646 072 сўм миқдорида кредит қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишини даъвогар вакили – К.Нуралев (2025 йил 06 январдаги 03-11/265-сонли ишончномага асосан), иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - АТ “Микрокредитбанк” (бундан кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “MULTI KUCH” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 36 316 971 сўм миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи, кредитга ҳисобланган 6 329 101 сўм миқдорида фоиз қарзи жами 42 646 072 сўм миқдорида кредит қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини бериб, жавобгар билан ўрталарида 2024 йил 10 июль куни “BUSINESS ONLINE 2” кредит маблағларидан фойдаланиш бўйича шартнома имзоланганлигини, шартномага асосан жавобгарга 100 000 000 сўм маблағи 26 фоиз йиллик устама ҳақи тўлаш шарти билан 12 ой муддатга онлайн кредит ажратилганлигини ва берилганлигини, жавобгарни банк олдида 36 316 971 сўм миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи, кредитга ҳисобланган 6 329 101 сўм миқдорида фоиз қарзи жами 42 646 072 сўм миқдорида кредит қарздорлиги мавжуд бўлганлигини, даъво талабини кўллаб-қувватлаб уни қаноатлантиришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб аталади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Бахт банк хизматлари бўлими билан филиали ва жавобгар ўртасида 2024 йил 10 июль куни “BUSIHESS ONLINE 2” кредит маблағларидан фойдаланиш бўйича шартнома имзоланганлигини, шартномага асосан жавобгарга 100 000 000 сўм маблағи 26 фоиз йиллик устама ҳақи тўлаш шарти билан 12 ой муддатга онлайн кредит ажратилган Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар “қарздор”га айланма маблағни тўлдириш учун кредит (қарз) бериш, жавобгар эса олинган кредитни ушбу шартномада белгиланган муддатда қайтариш ва кредитдан фойдаланганлиги учун фоизлар ҳамда комиссия тўловларини тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 10 сентябрь ҳолатига 36 316 971 сўм миқдорида муддати ўтган кредит қарзи ва кредитга ҳисобланган 6 329 101 сўм фоиз қарздорлиги жами 42 646 072 сўм миқдорида кредит қарздорлиги мавжуд бўлган. ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогарнинг Бахт банк хизматлари офиси шартнома шартларини бажариб, жавобгарга 100 000 000 сўм миқдорида кредит (қарз) берган. Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит шартномасида белгиланган тўлов графиги бўйича асосий кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган. Тарафлар ўртасидаги тузилган кредит шартномасининг тўлов графигига кўра, жавобгар кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 5 санасига қадар даъвогарга тўлаб бериш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан 36 316 971 сўм миқдорида муддати ўтган кредит қарзи ва кредитга ҳисобланган 6 329 101 сўм фоиз қарздорлиги шартномага илова қилинган график жадвал асосида тўлаб берилмаган. Даъвогар жавобгарга кредит қарзини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш хати юбориб, кредит қарздорлигини тўлашни, акс холда иқтисодий судга даъво ариза киритилиб, кредит қарздорлигини муддати келмаган кредит қарзи билан ундиришни билдирган. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорида тушунтириш берилган. Суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан муддати ўтган 36 316 971 сўм миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи, кредитга ҳисобланган 6 329 101 сўм миқдорида фоиз қарзи ундиришни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон РеспубликасинингИқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига мувофиқ, даъво талабининг икки фоизи миқдорида, жавобгар ҳисобидан 852 921,44 сўм давлат божини Республика бюджетига ундириб, почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65, 130-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорини, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 234, 236, 735, 738, 744-моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 127-129, 170, 176, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚА Р О Р ҚИ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - АТ “Микрокредитбанк” манфаатида жавобгар – “MULTI KUCH” масъулияти чекланган жамиятидан 36 316 971 сўм миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи, кредитга ҳисобланган 6 329 101 сўм миқдорида фоиз қарзи жами 42 646 072 сўм миқдорида кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар – АТ “Микрокредитбанк” фойдасига жавобгар - “MULTI KUCH” масъулияти чекланган жамиятидан 36 316 971 сўм миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи, кредитга ҳисобланган 6 329 101 сўм миқдорида фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар – “MULTI KUCH” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 852 921,44 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши, суднинг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли. Судья У.Р. Курбанов