Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/6912 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 66009a99-51f3-4482-ab38-d21834ba95a0 Claim ID PDF Hash 47404cb47900d81e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
арши даъво аризасини ИПКнинг 155-моддаси арши даъво аризасини ИПК 155 law
ужжатларни ушбу Кодекс 149-моддаси ужжатларни ушбу Кодекс 149 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 23 code_article
илмаслик ФКнинг 112-моддаси илмаслик ФК 112 law
Бунда ФКнинг 114-моддаси Бунда ФК 114 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 38-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 38 code_article
ра ушбу Кодекс 36-моддаси ра ушбу Кодекс 36 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 38-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 38 code_article
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/6912-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Зомин тумани 2025 йил 23 октябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, даъвогар – Зомин туман ҳокимлигининг жавобгар – “ RQ BOY- OJI C ORV SI” масъулияти чекланган жамиятини Зомин тумани, Ширин массиви ҳудудида жойлашган 425,3 гектар яйлов ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Зомин туман қишлоқ хўжалиги бўлимини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармасини, Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлар бошқармасини ҳамда Зомин туман солиқ инспекциясини жалб қилинган ҳолда ва Зомин туман прокурорини хабардор қилган ҳолда, тарафлардан даъвогар вакили – Д.Холматов (2025 йил 26 июлдаги 01-1411-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили – Ш.Бобожонов (раҳбар), Зомин туман прокурори ёрдамчиси – Р.Элонов, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Зомин туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили – Р.Ўлжаев (2025 йил 23 октябрдаги 08-386-сонли ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси вакили – Э.Каримқулов (2025 йил 13 октябрдаги 01/06-7655-сонли ишочномага асосан), Зомин туман солиқ инспекцияси вакили – Ж.Сидиқов (2025 йил 23 октябрдаги Р-16985-сонли ишончномага асосан) иштирокида, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлар бошқармаси вакили иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармони билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилиб Ветеринария қўмитаси, Кадастр агентлиги, “Ўзбеккосмос” агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2025 йил охирига қадар яйлов ерларини хатловдан ўтказилиб, уларнинг амалдаги ва давлат рўйхатидан ўтказилган майдони ўзаро мувофиқ бўлишини таъминлаш вазифаси юклатилган. Фармон кучга кирган санада ёки 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига тегишли яйлов ерларига нисбатан ижара, доимий фойдаланиш ёки доимий эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган талабгорларга яйловлар чорвачилик ва бошқа хўжаликларига Республика комиссиясининг қарорига асосан тўғридан-тўғри ижарага берилиши мумкинлиги белгиланган. Республика комиссиясининг мазкур масаладаги барча қарорлари 2025 йил охиригача бўлган муддатда қабул қилиниши ва жамоатчилик танишиши учун эълон қилиниши, қолган яйловлар жисмоний ва юридик шахсларга ўрмон фонди ерлари учун белгиланган тартибда “E- uksi n” савдо платформасида электрон онлайн аукцион савдолари орқали ёки Ветеринария қўмитаси билан қонунчиликда белгиланган тартибда тузиладиган давлат-хусусий шериклик шартномаларига мувофиқ ижарага берилиши кўрсатилган. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига икки ой муддатда Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳудудий яйлов хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини уч ой муддатда яйловларни ижарага бериш тартибини, ижарачиларнинг яйловлардан оқилона фойдаланиш, яйлов деградациясининг олдини олиш ва ўсимлик дунёсини такрор кўпайтириш соҳасидаги мажбуриятларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган. Бироқ, шошмашошарлик ва ўзбошимчалик билан Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлар бошқармаси билан “ RQ BOY- OJI C ORV SI” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 21 апрелда ер майдонини ижарага бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “ RQ BOY- OJI C ORV SI” масъулияти чекланган жамияти томонидан Жиззах вилояти, Зомин тумани, Ширин массиви ҳудудида жойлашган 425,3 гектар яйлов ер майдонларидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланган. Бундан ташқари, Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлар бошқармаси билан “ RQ BOY- OJI C ORV SI” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 21 апрелда тузилган ер майдонини ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини маълум қилган. Шундан келиб чиқиб, Зомин туман ҳокимлиги (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) томонидан Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ RQ BOY- OJI C ORV SI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)ни Зомин тумани, Ширин массиви ҳудудида жойлашган 425,3 гектар яйлов ер майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Суднинг 2025 йил 19 сентябрдаги ажрими билан Зомин туман прокурори хабардор қилинган, шунингдек ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Зомин туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси, Зомин туман солиқ инспекцияси ҳамда 2025 йил 7 октябрдаги ажрими билан Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлар бошқармаси жалб қилинган. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво талабини қўллаб-қувватлашини, даъво аризасида билдирилган фикрларини судга маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, ўз сўзида даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришдан рад қилишни, бунга асос сифатида ушбу ер майдони туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдони эмаслигини, ушбу ер майдони Ветеринария бўлими захирасида эканлигини, Ветеринария бўлимининг йиғилиш қарорига асосан ижарага берилганлигини ва тарафлар ўртасида ижара шартномаси расмийлаштирилганлигини, давлатимиз томонидан кенг имкониятлардан фойдаланиб, чет давлатдан 400 бош Боёт зотли қўй олиб келганлигини, бу орқали аҳолига арзон гўшт маҳсулотлари билан таъминлашни мақсад қилганлигини, шунингдек қарши даъво аризасини судга тақдим қилиб, унга кўра даъвогардан 1 000 000 000 сўм етказилган маънавий зарар суммасини ундириб беришни ва даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни сўради. Суд мажлисида Зомин туман прокурори ёрдамчиси иштирок этиб, ўз сўзида даъвогарнинг жавобгарни 425,3 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш бўйича ваколати йўқлигини, ер майдони ҳокимият захирасидаги ер майдони эмаслигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни сўради. Суд мажлисида низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Зомин туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили иштирок этиб, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармони билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилиб, унинг ер майдонлари хатлов ишлари амалга оширилаётганлигини, хатлов ишлари тугатилгандан кейин Ветеринария қўмитасига ер майдонлари берилишини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Зомин туман солиқ инспекцияси вакили иштирок этиб, жавобгарнинг солиқ қарздорлиги бўйича 800 000 сўмдан ошиқроқ қарзи борлигини, ер солиғидан қарзи йўқлигини маълум қилиб, жавобгарнинг фаолияти бугунги кунда ижобий деб бўлмаслигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талаби юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси вакили иштирок этиб, бугунги кунда хатлов ишлари давом этаётганлигини, хатлов ишлари якунига етказилгандан кейин Зомин туман ҳокимининг ва Жиззах вилоят ҳокимининг қарори чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармони билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилганлигидан келиб чиқиб, унга тегишли ер майдонлари Ветеринария қўмитасига ўтказилишини, аммо низолашилаётган ер майдони ҳокимлик захирасидаги ер майдони бўлмасада, лекин тарафлар ўртасида ер майдонини ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Бугунги суд мажлисида низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлар бошқармаси вакиллари иштирок этмади, аммо иш ҳужжатларида суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардорлиги борлигини, суднинг 2025 йил 14 октябрда ўтказилган суд мажлисида Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлар бошқармаси вакиллари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6059-сонли Фармони билан 620 мингдан зиёд ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатига ажратиб берилганлигини, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноати тугатилиб, барча ерлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига мерос бўлиб ўтиши белгиланганлигини ва ерлар хатловдан ўтказилганида 580 минг ер майдонларига қисқариб кетганлиги аниқланганлигини, назорат қилувчи органлар томонидан ҳозирда ерларни балансга олмасдан нима сабабдан шартнома билан ерларни ижарага бериб юбораётганлиги юзасидан саваоллар қўйилаётганлиги, аммо Республика комиссиясининг 2025 йил 14 апрелдаги 1-сонли баёнида ерларни тўғридан-тўғри ижарага бериш назарда тутилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йиғилиш баённомасига асосланиб ерларни ижарага бераётганлигини, ерлар тўлиқ хатловдан ўтказилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказилишини, ҳозирда низолашилаётган ерлар туман ҳокимлиги захирасидаги ерлар эмаслигини, бундан ташқари жавобгар билан бугунги кунда ажратилган ер майдонларининг чизмалари чизилиб, бир неча марта туман ҳокимлигига ва туман кадастр агантлигига мурожаат қилганлигини, аммо ерлар тўлиқ хатловдан ўтказилмаганлиги учун тузилган ер ижара шартномаси ҳам давлат рўйхатидан ўтказилмасдан қолиб кетаётганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўраганди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлар бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд томонидан жавобгар вакилининг суд мажлисида тақдим қилган Зомин туман ҳокимлиги ҳисобидан 1 000 000 000 сўм миқдоридаги маънавий зарар ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризасини ўрганиб чиқиб, жавобгарнинг ушбу қарши даъво аризасини ИПКнинг 155-моддаси биринчи қисми 1-бандига биноан, даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни ушбу Кодекс 149-моддасида белгиланган шакли ва мазмунига риоя қилинмаганлигидан келиб чиқиб, алоҳида ажрим билан қайтаришни лозим топади. Суд, ишда иштирок тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришндан рад қилишини лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив- ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлар бошқармаси билан жавобгар ўртасида 2025 йил 21 апрелда ер майдонини ижарага бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар томонидан Жиззах вилояти, Зомин тумани, Ширин массиви ҳудудида жойлашган 425,3 гектар яйлов ер майдонларидан фойдаланиб келаётганлигини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилоят бошқармаси Зомин туман филиалининг 2025 йил 8 сентябрдаги 01/02-584-сонли хатига асосан ушбу ер ижара шартномаси рўйхатдан ўтказилмаганлигини ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаганлиги аниқланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилоят бошқармаси Зомин туман бўлимининг Зомин туман ҳокимига 2025 йил 4 сентябрда “Қонун бузилиши ҳолатларини ҳамда уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан” 125-сонли тақдимнома юборганлигини, ушбу тақдимнома орқали Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисмининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин ер участкасини берган органга ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритиши, ер участкасини берган орган тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритиши, ер участкасини берган орган, зарур ҳолларда ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширалётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текшириш тайинлашга ҳақли эканлиги белгиланганидан келиб чиқиб, Жиззах вилоят ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси бошлиғи О.Абдурахмонов ҳамда жавобгар раҳбари Бобожонов Шавкат Маркаевичлар ўртасида Зомин тумани, Ширин СИУ ҳудудидан 425,3 гектар яйлов ер майдонини ижарага бериш тўғрисида тузилган ижара шартномасини бекор қилишни сўраган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогар томонидан Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлар бошқармаси билан жавобгар ўртасида 2025 йил 21 апрелдаги ер майдонини ижарага бериш шартномаси шошмашошарлик ва ўзбошимчалик билан тузилганлигини, унга кўра жавобгар томонидан Жиззах вилояти, Зомин тумани, Ширин массиви ҳудудида жойлашган 425,3 гектар яйлов ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган. Бундан ташқари, Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлар бошқармаси билан жавобгар ўртасидаги 2025 йил 21 апрелда тузилган ер майдонини ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини маълум қилган. Бунга асос сифатида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддаси бешинчи қисмида, берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралари Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгилангунига ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилгунига қадар мазкур ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилгунига қадар мазкур ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга киришиш тақиқланиши кўрсатилганлигидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли Қарорининг 4-банди иккинчи хатбошисида, ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий эканлигига, шунингдек тўртинчи хатбошисида, кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг 112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бунда ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилади деб белгиланган. Шунингдек, даъвогар томонидан бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармони билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилиб, унинг ер майдонлари хатлов ишлари амалга оширилаётганлигини, хатлов ишлари тугатилгандан кейин Ветеринария қўмитасига ер майдонлари берилишини, бу бўйича туман ҳокимнинг кейинчалик вилоят хокимининг қарорлари чиқарилгандан кейингина ерга нисбатан Ветеринария қўмитасининг ҳуқуқи юзага келишини маълум қилиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига асосланиб, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 425,3 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш талабини билдирган. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар томонидан билдирилган фикрлари ва тақдим қилган ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармонининг 1-бандида, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилиши, Ипакчилик қўмитасининг, яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функциялари — Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига, пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини ривожлантиришга оид вазифа ва функциялари — Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ҳамда “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази — Ветеринария қўмитаси тизимига, Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти — Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тизимига ўтказилиши, Ипакчилик қўмитаси балансида бўлган моддий-техник база (давлат активлари) Енгил саноатни ривожлантириш агентлигига фойдаланиш учун берилиши белгиланганлигини, бундан ташқари 3-бандида, Ветеринария қўмитаси муассислигида давлат муассасаси шаклида Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё яйлов хўжаликлари (кейинги ўринларда — ҳудудий яйлов хўжаликлари), Ветеринария қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Яйлов хўжалигини ривожлантириш бошқармаси ташкил этиш, Ипакчилик қўмитасига берилган яйлов ерлари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 1-иловага мувофиқ ҳудудий яйлов хўжаликларига ўтказиш кўрсатилганлигини, шунингдек Ветеринария қўмитаси, Кадастр агентлиги, “Ўзбеккосмос” агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2025 йил охирига қадар яйлов ерларини хатловдан ўтказиб, уларнинг амалдаги ва давлат рўйхатидан ўтказилган майдони ўзаро мувофиқ бўлишини таъминлаш вазифаси белгилаб берилган. Шунингдек, ушбу Фармоннинг 5-бандида, а) ҳудудий яйлов хўжаликлари яйлов ерларини бошқариш ва улардан фойдаланиш, ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган яйловларни ижарага бериш соҳасида ўрмон хўжаликлари учун белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлардан фойдаланади; б) яйловлар чорвачилик ва бошқа хўжаликларга Республика комиссиясининг қарорига асосан тўғридан-тўғри ижарага берилиши мумкин, бунда: талабгор мазкур Фармон кучга кирган санада ёки 2020 йил 1 сентябрь ҳолатида тегишли яйлов ерига нисбатан ижара, доимий фойдаланиш ёки доимий эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим; талабгор тегишли яйловдан узоқ йиллар самарали ва оқилона фойдаланган бўлиши, мазкур ҳолат жойига чиққан ҳолда тузиладиган далолатнома билан тасдиқланиши керак; Республика комиссиясининг мазкур масаладаги барча қарорлари 2025 йил охиригача бўлган муддатда қабул қилиниши ва жамоатчилик танишиши учун эълон қилиниши керак; қолган яйловлар жисмоний ва юридик шахсларга ўрмон фонди ерлари учун белгиланган тартибда “E- uksi n” савдо платформасида электрон онлайн аукцион савдолари орқали ёки Ветеринария қўмитаси билан қонунчиликда белгиланган тартибда тузиладиган давлат-хусусий шериклик шартномаларига мувофиқ ижарага берилади; в) яйловлар қирқ тўққиз йилгача ижарага берилади; г) ижара шартномалари Республика комиссиясининг қарори ёки электрон онлайн аукцион савдолари натижалари тўғрисидаги баённомага асосан ҳудудий яйлов хўжаликлари билан тузилади ва кадастр органларида ўрмон фонди ерлари учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6059-сонли Фармони билан 620 мингдан зиёд ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатига ажратиб берилганлигини, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноати тугатилиб, барча ерлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига мерос бўлиб ўтиши белгиланганлигини ва ерлар хатловдан ўтказилганида 580 минг ер майдонларига қисқариб кетганлиги, ушбу ер майдонлари Республика комиссиясининг 2025 йил 14 апрелдаги 1-баёни қабул қилинганлигини, унга кўра ерларни тўғридан-тўғри ижарага бериш назарда тутилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йиғилиш баённомасига асосланиб ерларни ижарага бераётганлиги аниқланди. Жавобгар томонидан 2020 йил 2 декабрда Ўзбекистон Республикаси “Қорақўлчилик” уюшмасига аъзолик шартномаси тузилганлиги, шунга асосланиб, 2021-2024 йиллар давомида юқорида кўрсатилган Зомин тумани, Ширин массиви ҳудудидаги 1388қ, 1391, 1392, 1402 ва 1412қ-сонли контурлардан жами 425,3 гектар ер майдонидан ижара ҳуқуқи асосида чорвачилик йўналишида фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлар бошқармаси тўғридан-тўғри жавобгар билан 2025 йил 21 апрелда тузилган ер майдонини ижарага бериш шартномаси қонуний тузилган деб ҳисоблаш мумкин. Аммо, тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмаганлигини, бу бўйича Жиззах вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлар бошқармаси, Жиззах ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси яйлов ерларини ривожлантириш ва мониторинг қилиш бўйича шўъбаси ва “ RQ BOY- OJI C ORV SI” масъулияти чекланган жамияти ўртасида чорвачилик учун ажратилган ер майдони чизмалари чизилганлиги, контурдан аниқлаш ишлари қиланганлигини, мазкур ҳолатлар бўйича 2025 йил 18 августда 01-113-сонли хат билан мурожаат қилинганлигини, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармони 3.4-банди ва Жиззах вилоят ҳокимининг 2025 йил 14 февралдаги 79-3-О-Q/25-сонли Фармойишининг 2.3-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида Республика аерогеодезия маркази Жиззах ҳудудлараро бўлинмаси томонидан туман (шаҳар) ҳудудларидаги мавжуд яйлов ерларини хатловдан ўтказиш, амалдаги ер майдонини фойдаланиш ҳолатини аниқлаш, ердан фойдаланувчиларнинг чегарларини белгилаш, электрон хариталарини яратиш мақсадида ерларни дешифровка қилиш ва хатлов ишлари ўтказилганлигини, шундан келиб чиқиб, Зомин туман ҳудудидаги мавжуд яйлов ер майдонларини хатловдан ўтказиш ишларининг якуний натижаларини кўриб чиқиш ҳамда туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланишида амалий ёрдам беришни сўраганлигини, Зомин туман ҳокимининг 2025 йил 22 августдаги 08-333-сонли жавоб хатига асосан Зомин туманидаги мавжуд яйловларни хатлов натижалари, хариталар ҳамда тегишли бўлган ҳужжатларни туман ҳокимлигига тақдим қилингандан сўнг комиссия томонидан кўриб чиқилиб, туман ҳокимининг қарор лойиҳаси ишлаб чиқилишини маълум қилинган. Жиззах ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармасининг 2025 йил 15 августдаги 01-110-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилоят бошқармасига мурожаат қилганлигини, унга жавобан 2025 йил 6 сентябрда 01/09-6598-сонли жавоб хатида Жиззах вилояти бўйича барча туманлардаги Ипакчилик ва жун саноати ривожлантириш қўмитасига қарашли ерлари ҳозирги кунда UZK D тизимида миграция ишлари амалга оширилаётганлигини ҳамда бажарилган ишлар тўғрисида қўшимча маълумот тақдим қилишини маълум қилган. Бундан ташқари, Жиззах ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси томонидан 2025 йил 29 августда 01-128-сонли хат билан Зомин туман ҳокимлигига ҳамда 15 сентябрда 01-142-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилоят бошқармасига мурожаат қилганлиги аниқланди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Жиззах вилояти бўйича барча туманлардаги Ипакчилик ва жун саноати ривожлантириш қўмитасига қарашли ерлари ҳозирги кунда UZK D тизимида миграция ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли хатлов ишлари чўзилганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 21 апрелдаги ер майдонини ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмасдан келаётганлигига, шартнома тарафи ҳисобланган Жиззах ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси ва жавобгар вакиллари томонидан ўзига боғлиқ бўлган чораларни кўраётганлигини ва шартноманинг ўз вақтида кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимидан шу кунга қадар ўтмаганлигига шартнома тарафлари айбдор эмас деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 38-моддасида ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганда ер участкасини олиб қўйиш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритилиши белгиланганидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарни 2025 йил 21 апрелдаги ер майдонини ижарага олиш шартномаси асосан ўз бошимчалик билан эгалланган 425.3 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Аммо, Зомин туман ҳокимлигининг ушбу ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш бўйича ваколати йўқлигини, мазкур ер майдони Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноати эгалигидаги ер майдони эканлигини, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармони билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига мерос бўлиб ўтиши белгиланганлигини, ушбу ер майдонларидан доимий фойдаланиш белгиланганлигини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 38-моддасида, туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли эканлиги белгиланган. Даъвогар томонидан даъво ариза беришдан олдин жавобгар томонидан ушбу ер майдонидан 2020 йилдан буён ижара ҳуқуқи асосида самара фойдаланиб келаётганлигини, аҳолини арзон гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Ўзбекситон Республикаси Президентининг олиб бораётган сиёсатидан келиб чиқиб, чет давлатдан 400 бош Баёт зотли қўйларни олиб келганлигини, ушбу ер майдонидан оқилона фойдаланиб келаётганлигини, тузилган ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш чоралар кўрилаётганлигини, ваколатли ташкилотларга бир неча марта мурожаат қилганлигини, ер майдони чизмалари чизилиб, чегаралари аниқлаштирилганлигини, ушбу ижарага олинган ер майдонининг солиқ қарздорлиги йўқлиги ҳолатлари ўрганилмаганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасида, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади деб белгиланган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Шунингдек, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосланиб суд, даъвогарнинг жавобгарни Зомин тумани, Ширин массиви ҳудудида жойлашган 425,3 гектар яйлов ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво талабига асос қилиб келтирилган ҳолатлари етарли эмаслигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган иловасининг, Давлат божи ставкаларининг миқдорлари белгиланган бўлиб, номулкий хусусиятга эга даъво аризалардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўлаш белгиланган. Мазкур Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми 221-бандида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари — ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича судларга даъво аризаси билан мурожаат қилганда давлат божидан озод қилинганлиги белгиланган. Шу сабабли, даъвогар даъво аризаси билан Зомин туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилганда давлат божи тўламаганлиги аниқланди. Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгарни Зомин тумани, Ширин массиви ҳудудида жойлашган 425,3 гектар яйлов ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни, олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, шунингдек даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Зомин туман ҳокимлигининг “ RQ BOY- OJI C ORV SI” масъулияти чекланган жамиятини Зомин тумани, Ширин массиви ҳудудида жойлашган 425,3 гектар яйлов ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилинсин. Зомин туман ҳокимлиги томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Зомин туман ҳокимлиги ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф Зомин туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти (протести) бериши, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг олти ойлик муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов