Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2502/7341 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк Ответчик / Подсудимый
Source ID befd670a-cc86-409a-a477-dde4c5408853 Claim ID PDF Hash 53271badb4c568e0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7341-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 23 октябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаров раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз, даъвогар вакили *** (09.07.2025 йилдаги 01-08/1651-сонли ишончнома ва ID карта асосида) ҳамда жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “***” (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “***” ҳисобидан 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи, 5 200 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами 105 200 000 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ (бундан буён матнда “Банк” ёки “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “***” (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи, 5 200 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами 105 200 000 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундиришни сўраган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган Палата вакили суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги, бироқ Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили *** ўз тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилганлигини билдириб, жавобгарнинг банк олдида 2025 йил 23 октябрь куни ҳолатига 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарздорлиги мавжудлигини маълум қилиб, бу ҳақда судга 23.10.2025 йилдаги 01/713-сонли маълумотномани тақдим этиб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “***” ўз тушунтиришида, даъвогарнинг даъво аризаси бўйича эътирози мавжуд эмаслигини, банк олдидаги мавжуд кредит фоиз қарздорликларини фарзандининг соғлиги ёмонлиги сабабли ўз вақтида тўлай олмаганлигини, бироқ ҳозирги кунда мавжуд муддати ўтган фоиз қарздорлигини тўлиқ тўлаб берганини инобатга олган ҳолда қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суддаги тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ва судга тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларига кўра, “Микрокредитбанк” АТБ билан якка тартибдаги тадбиркор “***” ўртасида 25.06.2024 йилда тузилган 752-сонли “Кредит линияси очмасдан кредит бериш” шартномасига асосан “гўзаллик салони миллий либослар фаолиятини ташкил этиш, кенгайтириш” учун 84 (саксон тўрт) ой муддатга 24 (йигирма тўрт) ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 18 (ўн саккиз) фоиз устама тўлаш шарти билан жами 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга кредит маблағлари ажратиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли, Палата даъвогар манфаатида Шеробод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. ФКнинг 732-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. ФКнинг 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Банк томонидан ўзаро тузилган кредит шартномасида белгиланган тартибда ва муддатда кредит маблағлари ажратилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмасдан, кредит фоиз тўловлари ўз вақтида тўланмаган. Кредит шартномасининг 4.3.3.-бандида, қарз олувчи томонидан мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундиришга келишилган. Кредит шартномасининг 2.6-бандида, фоизларни тўлаш муддати ҳар ойнинг 5-санасига қадар, деб белгиланган. Кредит шартномасининг 5.2-бандида, қарз олувчи берилган кредит учун фоизларни банкка мазкур шартномада белгиланган муддатда ва миқдорда банк амалга оширган ҳисоб-китоб асосида тўлаши белгиланган. Жавобгар кредитга ҳисобланган фоизларини ўз вақтида тўламасдан келганлиги оқибатида, 2025 йил 11 август куни ҳолатига банк олдида 5 200 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. Бу ҳолатлар эса кредитни муддатидан олдин ундиришга асос бўлади. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасидаги қайд этилган кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Судда аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгардан 100 000 000 сўм муддатли асосий кредит қарзи, 5 200 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами 105 200 000 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш тўғрисида талаб билдирилган бўлиб, бу ҳақда судга даъво аризаси билан мурожаат этилганидан кейин жавобгар томонидан муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилган. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг судга берган тушунтиришини тинглаб, иш бўйича тўпланган барча далилларни батафсил тафтиш этиб, даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, судга даъво ариза билан мурожаат этилганидан кейин жавобгар томонидан муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилганлиги ҳамда 2025 йил 23 октябрь куни ҳолатига жавобгарнинг банк олдида муддатли кредит асосий қарзидан 100 000 000 сўм кредит қарздорлиги мавжудлигини инобатга олиб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм муддатли кредит асосий қарздорлигини муддатидан олдин ундиришни ҳамда даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд мазкур иш бўйича суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама этиб, даъво талаби қисман қаноатлантирилганлиги сабабли давлат божи ҳамда почта ҳаражатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15,55-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,327,333,732,736,744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,127,128,170,176-179,180,186,192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “***” ҳисобидан даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига 100 000 000 сўм муддатли кредит асосий қарздорлиги муддатидан олдин ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “***”дан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 2 104 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров