Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2504/9422 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 017d1a91-e16c-4d26-8f88-1afa309cf213 Claim ID PDF Hash b60629d204bdaf37... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Мазкур Кодекснинг 118-моддаси Мазкур Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш Урганч шаҳри Судья: ***** Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар ***** масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятидан ***** сўм ундириш ҳамда тарафлар ўртасидаги 2024 йил *****сонли ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили ***** (2025 йил *****кунги *****-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АН И Қ Л А Д И : ***** (кейинги матнларда палата деб юритилади) ***** масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, ***** масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан *****сўм ижара тўлови ва *****сўм пеня, жами ***** сўм ундириш ҳамда тарафлар ўртасида 2024 йил *****сонли авбоб-ускуналар ва анжомларни ижарага бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилишни сўраган. Суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127, 128, 170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ***** масъулияти чекланган жамияти билан ***** масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил *****-сонли асбобускуналар ва анжомларни ижарага бериш шартномаси имзоланган. Мазкур шартноманинг 2.4-бандига асосан ижарага олувчи асбоблардан фойдаланганлиги учун ҳар ойнинг 5-санасигача ижара тўловларини амалга ошириш белгиланган. Даъвогар томонидан *****йилда ижара объектлари олиш-топшириш далолатномаси тузилиб, жавобгар тарафга берилган. Бироқ, жаворбгар бинодан фойдаланганлик учун *****сўмлик тўловларни амалга оширмаган. Натижада қарздорлик юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ва одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Суд ушбу ҳолатда, даъвогарнинг жавобгардан ижара тўлови ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан *****сўм пеня ундиришни талаб қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан *****сўм пеня ундириш талабини даъвогарнинг ўзи вақтида қарздорликни ундириш чораларини кўрмаганлигини ва пенянинг ўсишига сабабчи эканлигини инобатга олган ҳолда камайтириб *****сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни ва ушбу талаб бўйича давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида тарафлар ўртасида 2024 йил *****-сонли ижара шартномасини бекор қилшини сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига асосан агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасига асосан шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Даъвогар томонидан жавобгарга ижара шартномасини бекор қилиш юзасидан 2025 йил 17 сентябрь куни Таклиф хати берилган. Бироқ ушбу таклиф хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги кўрсатилган. Мазкур Кодекснинг 118-моддасига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасини бекор қилишни, жавобгардан даъвогар фойдасига *****сўм ижара тўлови, *****сўм пеня ва *****сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига ***** сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Тарафлар ўртасида 2024 йил *****-сонли ижара шартномаси бекор қилинсин. Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ***** масъулияти чекланган жамияти фойдасига *****сўм ижара тўлови, *****сўм пеня ва *****сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья *****