← Назад
Решение #2867510 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7382-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 23 октябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Агробанк” АТБ манфаатини кўзлаб жавобгар “***” фермер хўжалигига
нисбатан кредит ҳисобига сотиб олинган Лазерли ер текислаш техникасини
кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этиш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишини Палата ҳамда жавобгар
“***” фермер хўжалиги вакиллари иштирокисиз, даъвогар “Агробанк” АТБ
ишончли
вакили
***
(10.10.2025
йилдаги
03-14/136-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Шеробод туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Агробанк” АТБ (бундан буён матнда “даъвогар” ёки
“кредитор” деб юритилади) манфаатини кўзлаб Шеробод туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “***” фермер
хўжалигига (бундан буён матнда “жавобгар” ёки “қарз олувчи” деб юритилади)
08.02.2024 йилдаги 02-сонли кредит шартномаси таъминоти бўйича кредит
ҳисобига сотиб олинган 1 (бир) дона Лазерли ер текислаш техникасини кредит
таъминоти сифатида гаровга тақдим этиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда суд ажрими
орқали хабардор қилинган Палата ва жавобгар вакиллари узрсиз сабабларга
кўра суд мажлисида иштирок этмади, бироқ Палата даъво аризасида ишни
вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмларига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шунга кўра суд, ишни Палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар кредит шартномасига кўра кредит
ҳисобига сотиб олинган бир дона Лазерли ер текислаш техникасини кредит
таъминоти сифатида тақдим этиш мажбуриятини олгани, талабнома
берилишига қарамасдан ҳозирги кунга қадар гаровга қўймаганини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг суддаги тушунтиришлари ва фикрларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга асосан
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида
қўллаши лозим деб тушунтириш берилган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга
кўра, Кредитор ва Қарз олувчи ўртасида 2024 йил 8 февраль куни лазерли ер
текислагич техникаси сотиб олиш учун 247 000 000 сўм кредит маблағи
ажратиш бўйича 02-сонли кредит шартномаси имзоланган.
Кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан кредит маблағлари
ажратилган бўлиб, жавобгар томонидан ажратилган кредит маблағларига
лазерли ер текислагич техникаси сотиб олинган.
Кредит шартномасининг 5.2-бандига кўра, қарз олувчи кредит
мажбуриятларининг бажарилишини кредит ҳисобига сотиб олинган лазерли ер
текислагич техникасини гаровга қўйиш орқали таъминлаш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён
етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан, кредит
ҳисобига сотиб олинган бир дона лазерли ер текислагич техникаси банкка
гаровга қўйилмаган.
Бу борада, банк томонидан жавобгарга юборилган 02.07.2025 йилдаги
07-351/25-сонли таклиф хати ҳам оқибатсиз қолдирилган.
Шунга кўра, Палата даъвогар манфаатини кўзлаб судга жавобгарга
нисбатан мажбурият юклаш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилган.
ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши
кўрсатилган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Жавобгар вакили суд мажлисига иштирок этмади ва кредит ҳисобига
сотиб олинган бир дона лазерли ер текислаш техникаси банкка гаровга
қўйилганини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси биринчи
қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги 2020 йил
6 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни билан белгиланган Давлат божи
ставкаларининг 2-банди “б”-кичик бандида, давлат божи номулкий хусусиятга
эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида ундирилиши
белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб суд, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгарга 08.02.2024 йилги 02-сонли кредит шартномаси
таъминоти бўйича кредит ҳисобига сотиб олинган бир дона Лазерли ер
текислаш техникасини банкка гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни, суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига
41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68,118,128,170,176-186-моддалари, Ўзбеистон Республикаси
Фуқаролик кодекснинг 8,234,236,333,744-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар
“***”
фермер
хўжалиги
зиммасига
08.02.2024 йилги 02-сонли кредит шартномаси таъминоти бўйича кредит
ҳисобига сотиб олинган бир дона Лазерли ер текислаш техникасини банкка
гаровга қўйиш мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- Ўзбекистон Республикаси бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи;
- “Агробанк” АТБ фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирггандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров