Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/1839 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение MA MUD-MANSUR-MUZAFFAR Ответчик / Подсудимый JUMURTOV TE TA
Source ID 09bfec1e-7379-45e6-a7cb-c40393a3e17d Claim ID PDF Hash 2ae8a08f95e224b2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/1839-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 23 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаева котиблигида, даъвогар вакили К.Худайбергенов (2025 йил 20 сентябрь кунги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “MA MUD-MANSUR-MUZAFFAR” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “JUMURTOV TE TA’MIR SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан 270 057 040 сўм асосий қарз, 15 190 709 сўм фоиз қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суд биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “MA MUD-MANSUR-MUZAFFAR” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “JUMURTOV TE TA’MIR SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён жавобгар деб юритилади) 270 057 040 сўм асосий қарз, 15 190 709 сўм фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 12 май куни 12/05-сонли молиявий ёрдам шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида 2025 йил 7 март куни 07/03-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан 270 057 040 сўм асосий қарз, 15 190 709 сўм фоиз қарздорликни ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили иштирок қилмади. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига келмади, ўзининг ёзма фикрларини судга тақдим қилмади. Суд шу сабабли ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддага мувофиқ жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг важларини тинглаб, ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари молиявий ёрдам шартномаси ва маҳсулот етказиб бериш шартномаларидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига асосан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 732-моддасига асосан қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. Аниқланишича, 2025 йил 12 май куни 12/05-сонли молиявий ёрдам шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 120 000 000 сўм молиявий ёрдам берилганлиги ишдаги 2025 йил 15 май кунга банк тўлов топшириғи, даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмалари билан тасдиқланади. Шартноманинг 2.2-бандига асосан жавобгар пул маблағини 2025 йил 30 июнь кунига қадар қайтариш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан ҳозирга қадар пул маблағлари қайтарилмаган. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 120 000 000 сўм молиявий ёрдам пул маблағларини ундириш талаби асосли бўлиб, тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, 2025 йил 7 март куни 07/03-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 150 057 040 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги, етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгарнинг 150 057 040 сўм қарзи тўлаб берилмаганлиги ишдаги шартнома, 2025 йил 1 апрель кунги 12-сонли, 31 март кунги 16-сонли электрон ҳисоб-варақ фактуралар, 2025 йил 18 июнь кунги электрон солиштирма далолатномаси, тарафлар вакилларининг суд мажлисидаги кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топади. Шу боис суд жавобгардан даъвогар фойдасига 150 057 040 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан қарздорлик 5 ой муддатга кечиктирилганлиги сабабли ўзга шахс пул маблағларидан фойдаланганлиги учун 15 190 709 сўм фоиз ундиришни сўраган талаби ҳам асосли ҳисобланади. Чунки, ФКнинг 327-моддасига асосан бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Кредиторнинг пул маблағларидан қонунсиз фойдаланиш туфайли унга етказилган зарар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан унга тегиши керак бўлган фоизлар суммасидан ошиб кетса, кредитор қарздордан зарарнинг бу суммадан ортиқча бўлган қисмини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шу сабабли жавобгардан даъвогар фойдасига ўзга шахс пул маблағларидан фойдаланганлиги учун 15 190 709 сўм фоиз ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 270 057 040 сўм асосий қарз, 15 190 709 сўм банк фоизи, 41 200 сўм почта харажати, 5 704 955 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “JUMURTOV TE TA’MIR SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “MA MUD-MANSUR-MUZAFFAR” масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 270 057 040 сўм асосий қарз, 15 190 709 сўм банк фоизи, 41 200 сўм почта харажати, 5 704 955 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “JUMURTOV TE TA’MIR SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев