← Назад
Решение #2867515 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 261 | — | code_article | |
| омини олиши ва | 85 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Божхона кодекси | 26 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2501/4782-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 23 октябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар Жиззах вилояти божхона
бошқармасининг жавобгар “CHIN SUNSHINE” масъулияти чекланган жамият
хорижий корхонаси номига Хитой давлатидан 03002/12.03.2025/0028492-сонли
транзит декларация асосида расмийлаштирилган вазни 21.210 кг қиймати
63.000 АҚШ долларга тенг бўлган чигит уруғлари товарларини тегишли бошқа
божхона режимига расмийлаштириш учун божхона органига 5 кун муддатда
божхона юк декларациясини тақдим этиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Дўстлик туман
прокурори ёрдамчиси А.Мусаевнинг ҳозирлигида, даъвогар вакили Ф.Суюнов
(ишончнома асосида), жавобгар вакили У.Саидов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида,
Дўстлик
туманлараро
иқтисодий
суди
биносида
видеоконфренцалоқа орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ :
“CHIN SUNSHINE” масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси
номига Хитой давлатидан 03002/12.03.2025/0028492-сонли транзит декларация
асосида расмийлаштирилган вазни 21.210 кг қиймати 63.000 АҚШ долларга
тенг бўлган чигит уруғлари олиб келинган.
Шундан 03002/12.03.2025/0028492-сонли транзит декларициялар асосида
вазни 21 210 кг. қиймати 63.000 АҚШ долларига тенг бўлган товарларларни
тегишли божхона режимига расмийлаштириш учун жавобгар томонидан
бугунги кунга қадар божхона органига юк декларацияси (кейинги ўринларда
БЮД деб юритилади) тақдим этилмаган.
Жавобгар номига олиб келинган юқоридаги товарларни “вақтинчалик
сақлаш” божхона режимига сақлаш муддати ўтганлиги сабабли, товарларни ўн
кун муддатда тегишли божхона режимига расмийлаштириш чораларини кўриш
тўғрисида жамиятга 2025 йил 15 июль куни огохлантириш хати юборилган
бўлса-да, жавобгар томонидан бугунги кунга қадар товарларни тегишли
божхона режимига расмийлаштириш юзасидан божхона органига БЮД тақдим
этилмасдан келинганлиги баён этилиб, жавобгар номига олиб келинган вазни
21 210 кг., қиймати 63.000 АҚШ долларига тенг бўлган товарларни тегишли
божхона режимига расмийлаштириш учун божхона органига 5 кун муддатда
БЮД тақдим этиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
157-моддаси биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида
кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини
2
ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли.
Суднинг 2025 йил 23 октябрдаги ажрими билан даъво предмети “CHIN
SUNSHINE” масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси номига Хитой
давлатидан 03002/12.03.2025/0028492-сонли транзит декларация асосида
расмийлаштирилган вазни 21.210 кг қиймати 63.000 АҚШ долларга тенг бўлган
чигит уруғлари товарларини реэкспорт божхона режимига расмийлаштириш
мажбуриятини юклаш”га ўзгартирилган.
Суд мажлисида қатнашган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб,
жавобгар томонидан товарларни тегишли божхона режимига расмийлаштириш
учун бугунги кунга қадар божхона органига божхона юк декларацияси тақдим
қилинмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини билдириб,
даьво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қатнашган жавобгар вакили даьво талабига эътирози
йўқлигини, олиб келинган товарларни тез кунларда қайтариб олиб чиқиб
кетишини билдириб, ишни қонуний кўриб чиқшни сўради.
Суд мажлисида қатнашган прокурор ёрдамчиси даъво аризасини
қаноатлантириш тўғрисида фикр билдирди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, жавобгар номига Хитой
давлатидан 03002/12.03.2025/0028492-сонли транзит декларация асосида
расмийлаштирилган вазни 21.210 кг қиймати 63.000 АҚШ долларга тенг бўлган
чигит уруғлари олиб келинган.
Шундан 03002/12.03.2025/0028492-сонли транзит декларациялар асосида
вазни 21.210 кг. қиймати 63.000 АҚШ долларига тенг бўлган товарларларни
тегишли божхона режимига расмийлаштириш учун жавобгар томонидан
бугунги кунга қадар божхона БЮД тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
31 декбардаги 737-сонли қарори билан тасдиқланган “Товар ва транспорт
воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 24-бандида, божхона транзити божхона режими
якунланган пайтддан эътиборан транзит декларациядаги божхона худудида
турган товар “вақтинчалик сақлаш” божхона режимида турган товар мақомини
олиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 261-моддасига кўра,
божхона худудига олиб кирилаётган товарлар учун божхона декларцияси
товарлар келиб тушадиган божхона органига товар тақдим этилган кундан
эътиборан ўн беш календарь кунидан кечиктирмай берилиши, 226-моддасида
товарлар келиб тушадиган божхона органи жойлашган ерларга ёки жўнатувчи
божхона органи томонидан белгиланган бошқа жойларга товарлар етказиб
берилиши, етказиб берилганлиги тасдиқланган пайтдан эътиборан товар
вақтинчалик сақлаш божхона режимида турган товар мақомини олиши ва
85-моддасига биноан, товарнинг вақтинча сақлаш божхона режимида туриш
муддати олтмиш календар кунидан ошмаслиги белгиланган.
3
Бироқ, жавобгар номига олиб келинган юқоридаги товарларни
“вақтинчалик сақлаш” божхона режимига сақлаш муддати ўтганлиги сабабли,
товарларни ўн кун муддатда тегишли божхона режимига расмийлаштириш
чораларини кўриш тўғрисида жамиятга 2025 йил 15 июль куни огохлантириш
хати юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан товарларни тегишли божхона
режимига расмийлаштирмаганлиги оқибатида мазкур низо юзага келган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар номига Хитой давлатидан 03002/12.03.2025/0028492-сонли транзит
декларация асосида расмийлаштирилган вазни 21.210 кг қиймати 63.000 АҚШ
долларга тенг бўлган чигит уруғлари товарларини реэкспорт божхона режимига
расмийлаштириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Даъвогарнинг даъво талаби асосли.
Чунки,
Ўзбекистон
Республикасининг
Божхона
кодексининг
26-моддасига кўра, Товарларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши
ваколатли шахсларнинг товарларни божхона режимларидан бирига
жойлаштириш ва мазкур божхона режими талаблари ҳамда шартларига риоя
этиш мажбуриятини келтириб чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар ишдаги мавжуд ҳужжатлар, тарафлар
вакилларининг суд муҳокамасида берган кўрғазмалари ва бошқа ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топади.
Шу боис суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосан, суд, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган
ҳолда, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни суд харажатларини
эса, ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ жавобгарнинг зиммасига юклашни
лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “CHIN SUNSHINE” масъулияти чекланган жамият хорижий
корхонаси номига Хитой давлатидан 03002/12.03.2025/0028492-сонли транзит
декларация асосида расмийлаштирилган вазни 21.210 кг қиймати 63.000 АҚШ
4
долларга тенг бўлган чигит уруғлари товарларини реэкспорт божхона режимига
расмийлаштириш мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар “CHIN SUNSHINE” масъулияти чекланган жамият хорижий
корхонаси ҳисобидан даъвогар
Жиззах вилояти божхона бошқармаси
фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати;
- Олий суд депозитига 103.000 сўм видеоконференалоқа харажати;
- Республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти
ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
А.Хужаназаров