Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/5369 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк Ответчик / Подсудимый Sirdaryo Muxammad Qoploniv Tomorqa Xizmati
Source ID dfebb9e1-d543-472c-b6de-6be6669adee7 Claim ID PDF Hash 62268d5ee2dbf4e0... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5369-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 23 октябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг, “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида, жавобгар “Sirdaryo Muxammad Qoploniv Tomorqa Xizmati” масъулияти чекланган жамиятидан 37 196 712 сўм ҳисобланган кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили Х.Ерназаров (10.01.2025 йилдаги №01-04/14-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси(бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади), “Микрокредитбанк” АТБ (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Sirdaryo Muxammad Qoploniv Tomorqa Xizmati” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 37 196 712 сўм ҳисобланган кредит фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар бугунги кунга қадар даъво талабидаги фоизларни ҳам умуман тўламаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс суд мажлисига келмади ва вакили иштирокини таъминламади. Бироқ, учинчи шахс вакили судга ёзма фикрнома тақдим этиб, судни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар ва учинчи шахс вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишда қатнашувчи даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан ҳамда даъвогар вакилининг кўрсатмаларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 15 майда 106-сонли “Узоқ муддатли кредитлаш шартномаси” тузилган. ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, шартноманинг 2-бандига кўра, жавобгарга 400 000 000 сўм миқдорида “айланма маблағларни тўлдириш учун” йиллик 28.9 фоиз устама ҳақ тўлаш билан асосий қарз тўлови бўйича 6 ойлик имтиёзлик давр билан 2028 йил 18 майгача бўлган муддатга кредит ажратилган. Даъвогар томонидан ажратилган кредит маблағлари жавобгар ҳисобига ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит шартномасида белгиланган фоиз қарзини ўз вақтида тўламаган. Даъвогар жавобгарга кредит фоизини тўлаш тўғрисида бир неча маротаба огоҳлантириш хати юбориб, кредит фоизини тўлашни, акс холда иқтисодий судга даъво ариза киритилиб, кредит фоизлари, етказилган зарарлар билан ундириб олинишини билдирган. Даъвогар томонидан кредит қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаганлиги учун (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) суддан 37 196 712 сўм кредит фоизи қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234-моддасида, мажбурият- фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 5-бандида, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин деб тушунтириш берилган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган банк айланмаси ҳисоботида ҳам даъво талабидаги жавобгарнинг 18.09.2025 йил ҳолатига бўлган 37 196 712 сўм қарздорлик мавжуд. Суд, даъвогар тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, кредит фоизларини судга берилган қўшимча ҳужжатлар билан кўриб чиқиб, кредит фоизни ундириш талаби асослилиги учун, даъвогарнинг 37 196 712 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан Республика бюджети даромадига ундирилади, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига жавобгар “Sirdaryo Muxammad Qoploniv Tomorqa Xizmati” масъулияти чекланган жамиятидан 37 196 712 сўм фоиз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни, ундирилиши лозим бўлган давлат божини жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, судҚ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиққаноатлантирилсин. Даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига жавобгар “Sirdaryo Muxammad Qoploniv Tomorqa Xizmati” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан37 196 712 сўм фоиз қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Sirdaryo Muxammad Qoploniv Tomorqa Xizmati” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 743 934,24 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят судига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ойлик муддатда апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация тартибидашикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья У.Р. Курбанов