Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2502/1210 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья DAVLETOV DILMURAT IBRAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 149dc859-3c99-46a4-a979-b7ec4598b688 Claim ID PDF Hash 73dcf55446d32d23... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ФКнинг 252-моддаси ФКнинг 252 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2502/1210-сонли иш судья Д.И.Давлетов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўнғирот тумани октябрь 2025 йил 23 Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, ХХдаъвогар ХХнинг манфаатида жавобгар ХХ ҳамда қўшимча жавобгар ХХ ҳисобидан 83.923.239,08 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 25.128.126,73 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлардан даъвогар ХХ (2025 йил 07 июлдаги 40-02/78-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХ(бундан буён матнда ХХ деб юритилади) ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ХХ(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда ХХ (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 83.923.239,08 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 25.128.126,73 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундиришни сўраган. ХХ ўз даъво аризасида суд муҳокамасини ХХ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Шу боис суд, суд муҳокамасини ХХ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар ва қўшимча жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакиллари иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 129, 170-моддаларига асосан жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни ҳамда даъво талабининг ХХ ҳисобидан ундириш қисмини қаноатлантириш рад этишни ва мазкур даъво аризаси юзасидан ХХ жавобгарликдан озод этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, ХХ ва ХХўртасида 2022 йил 7 ноябрь куни № 108-сонли узоқ муддатли кредит шартномаси (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартноманинг 2-бўлимига кўра даъвогар томонидан жавобгарга 615.000.000 сўм миқдоридаги кредит суммаси, шундан 1-транш доирасида 307.500.000 сўм ва 2-транш доирасида кредит ҳисобига сотиб олинадиган HOWO (дизельный) махсус транспорт воситаси белгиланган тартибда кредит таъминотига тақдим этилганидан сўнг, 307.500.000 сўм, кредитдан фойдаланиш муддати 19 ой, 55 ой имтиёзли давр билан, йиллик 14 фоиз билан кредит маблағи ажратилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, қарз орлувчи олинган кредит маблағини мазкур кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Бироқ, жавобгар шартноманинг ҳисобланган тўлов жадвалига мувофиқ равишда кредит ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни амалга оширишни таъминламаган ҳамда 2025 йил 08 октябрь ҳолатига 83.923.239,08 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 25.128.126,73 сўм муддати ўтган фоиз қарзи юзага келишига йўл қўйган. Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган. ФКнинг 738-моддасига кўра эса қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Суд даъвогарнинг 83.923.239,08 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 25.128.126,73 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу ҳолат даъво аризасига илова қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини (исботини) топади, шу боис даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозимтопди. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2022 йил 7 ноябрь куни 180/1-сонли кафиллик шартномаси тузилиб, унга кўра ХХ томонидан 768.750.000 сўмга кафиллик берилган. Кафиллик шартномасининг 1.1-бандига асосан кредит шартномаси бўйича қарз олувчининг барча мажбуриятлари, яъни хозирда мавжуд бўлган ва келажакда вужудга келиши мумкин бўлган мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан кредитор олдида чақириб олинмайдиган тарзда ва сўзсиз жавоб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. ФКнинг 252-моддасида қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли. Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор ололмаган нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 30-бандига кўра, асосий мажбурият бўйича қарздорнинг жавобгарлигига нисбатан кафил мажбуриятининг солидарлиги кредиторнинг асосий мажбурият бўйича ҳам қарздорга, ҳам кафилга, ҳам биргаликда, ҳам алоҳида, ҳам тўла, ҳам қарзнинг қисмига нисбатан ўз талабларини тақдим этишга ҳақли эканлигини англатади. Кредитор томонидан даъво бир вақтнинг ўзида кафил ва қарздорга нисбатан қарздор томонидан асосий мажбурият бажарилмаганлиги муносабати билан тақдим этилиб, солидар жавобгарлик тўғрисидаги қоидаларни қўллаш лозим бўлган ҳолларда, бундай жавобгарлик фақат кафил ёки фақат қарздорга юклатилиши мумкин эмас. Кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб беришлари керак. Бироқ, ХХдаъвогар ХХнинг манфаатида берилган даъво аризасида қўшимча жавобгар ХХга нисбатан даъво талаби қўйилмаган. Шу боис, даъвонинг қўшимча жавобгарга нисбатан даъво талаби қўйилмаганлиги сабабли, даъво талабининг қўшимча жавобгарга нисбатан қаноатлантиришни рад этишни ва мазкур даъво аризаси юзасидан жавобгарликдан озод этишнилозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд юқоридаги Қонун ва Пленум қарори нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклатишни ҳамда қўшимча жавогарга нисбатан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ва мазкур даъво аризаси юзасидан жавобгарликдан озод этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларига асосан, суд қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 83.923.239,08 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 25.128.126,73 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ҳамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин. Жавобгар ХХҳисобидан Республика бюджетига 2.181.027,31 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар ХХҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Даъво талабининг ХХ ҳисобидан ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин ва мазкур даъво аризаси юзасидан ХХ жавобгарликдан озод этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья judgecode Д.И. Давлетов