Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/12695 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 07ba4f92-ed5f-414d-bce3-af6d4c489cc3 Claim ID PDF Hash 9bc253ac50095e12... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
мазкур кодекснинг 736-моддаси мазкур кодекс 736 code_article
ФКнинг 915-моддаси ФКнинг 915 law
онуннинг 34- моддаси онуннинг 34 law
ФКнинг 252-моддаси ФКнинг 252 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/12695-сонли иқтисодий иш Жиззах шахри Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори судья О.С.Асатов 2025 йил 23 октябр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «++++++++++++++++» АТБнинг манфаатида жавобгар «++++++++++++++++» МЧЖ ва қўшимча жавобгар «++++++++++++++++» акциядорлик жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида даъвогарнинг вакили С.Жўрабоевнинг (ишончномага асосан) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, АНИҚЛАДИ: «++++++++++++++++» АТБ (кейинги ўринларда даъвогар ёки банк деб юритилади) номидан Жиззах банк хизматлари офисси билан «++++++++++++++++» МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар ёки қарз олувчи деб юритилади) ўртасида 2024 йил 11 июлда 1619сонли “Бизнесга омад” махсулоти бўйича кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига кўра, Банк қарз олувчига йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан, 84 ойга (24 ой имтиёзли давр асосида) “тикувчиликни ривожлантириш мақсадида тикув машиналарини сотиб олиш учун” 100 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредитнинг таъминоти сифатида, «++++++++++++++++» акциядорлик жамияти (матнда кейинги ўринларда қўшимча жавобгар ёки суғурталовчи деб юритилади) билан даъвогар ўртасида 2024 йил 21 июнда 0100/502/1/2401562-сонли “Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш бош шартномаси” тузилган. Шартномага кўра, 2024 йил 11 июлда суғурта полиси берилган. Суғурта полисига асосан суғурта пули/суғурта қиймати 125 000 000 сўмни ташкил этган. Суғурта муддати 2031 йил 10 июлга қадар амал қилиши қайд этилган хамда 2 500 000 сўм суғурта мукофоти тўлаб берилган. Қарз олувчи тарафлар ўртасида тасдиқланган кредитни сўндириш жадвалини 133 кунга, яъни тўлов графигини 5 маротаба бузган ҳолда, шартномада белгиланган мажбурятларини бажармасдан келган. Суғурта шартномасининг 3.1-бандига кўра, суғурта ходисаси бўлиб, суғурта муддатида юзага келган, қарз олувчининг кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларининг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги яъни кредит тўловларини (асосий қарз, фоизлар, пеня)ни кредит шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўлай олмаганлиги хисобланади. Суғурта шартномасининг 5.1, 5.2, 5.3-бандида келиб чиқиб, Банк томонидан Суғурталовчига суғурта ходисаси юз берганлиги сабабли суғурта товонини ихтиёрий равишда тўлаб бериш бўйича 2025 йил 12 августда 57-1-04/3109-сонли ариза билан мурожаат қилганлиги, бироқ суғурталовчига суғурта ходисаси юз берганлиги сабабли ихтиёрий равишда суғурта товонини тўлаб беришга оид йўллаган мазкур аризани жавобсиз қолдирганлиги баён этиб, жавобгардан 8 757 000 сўм муддати ўтган кредит фоизини, 100 000 000 сўм муддатли кредит асосий қарзини ундиришни, қўшимча жавобгардан солидар тартибда жами 108 757 000 сўм суғурта пули (товони)ни ундириб беришни сўраган. 2 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси 3-қисмига кўра ҳар ким бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили ўз тушунтиришида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгардан суд мажлисида вакил қатнашмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича кўрсатмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК – деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2024 йил 11 июлда 1619-сонли “Бизнесга омад” махсулоти бўйича кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига кўра, Банк қарз олувчига йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан, 84 ойга (24 ой имтиёзли давр асосида) “тикувчиликни ривожлантириш мақсадида тикув машиналарини сотиб олиш учун” 100 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасининг 4.2.1-бандига кўра, қарз олувчи кредитни ва унга хисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда тўлиқ қайтариш, 4.2.3-бандига кўра қарз олувчи кредитдан фойдаланиш жараёни давомида кредитлашнинг асосий тамойиллари, муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, кредит қайтарилишининг ишончлилигига риоя қилиш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг 5.1.4-банди учинчи хатбошисига кўра, “Қарз олувчи” томонидан мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган холларда банкнинг фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш, ундирувни кредит таъминотига қаратиш ҳуқуқи мавжудлиги қайд этилган. ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт, мазкур кодекснинг 736-моддаси 2-қисмида агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг 3 қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Жавобгар кредитни сўндириш жадвалини 133 кунга, яъни тўлов графигини 5 маротаба бузган холда, шартномада белгиланган мажбуриятларини бажармасдан келган. Шу сабабли, даъво аризасининг жавобгардан 8 757 000 сўм муддати ўтган кредит фоизини ва 100 000 000 сўм муддатли кредит асосий қарзини ундириш талаби асосли, бўлиб, жавобгар ушбу 108 757 000 сўм кредит қарзларини ва фоизларини тўлаши лозим. Кредитнинг таъминоти сифатида, қўшимча жавобгар билан даъвогар ўртасида 2024 йил 21 июнда 0100/502/1/2401562-сонли “Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш бош шартномаси” тузилган. Шартномага кўра, 2024 йил 11 июлда суғурта полиси берилган. Суғурта полисига асосан суғурта пули/суғурта қиймати 125 000 000 сўмни ташкил этган. Суғурта муддати 2031 йил 10 июлга қадар амал қилиши қайд этилган хамда 2 500 000 сўм суғурта мукофоти тўлаб берилган. ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра, тадбиркорлик хавфи - тадбиркорнинг контрагентлари ўз мажбуриятларини бузиши ёки тадбиркорга боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра бу фаолият шарт шароитларининг ўзгариши туфайли тадбиркорлик фаолиятидан кутилган даромадларни ололмаслик хавфи мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурталаниши мумкин. Суғурта шартномасининг 3.1-бандига кўзра, суғурта ходисаси бўлиб, суғурта муддатида юзага келган, қарз олувчининг кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларининг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги яъни кредит тўловларини (асосий қарз, фоизлар, пеня)ни кредит шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўлай олмаганлиги хисобланади. Суғурта шартномасининг 5.1бандига кўра, суғурта пули (товони) Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчига Қарз олувчининг кредит шартномаси бўйича мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган холларда, суғурта пули (товони)дан ошмаган миқдорда тўлаб берилади. Суғурта шартномасининг 5.2-бандига кўра, ушбу шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган холатлар (суғурта ходисаси) юзага келганда, Суғурта қилдирувчи тўланмай қолган кредит қарздорликларини қоплаб бериш юзасидан талабнома юборади. Суғурталовчи Суғурта қилдирувчининг ёзма равишда талабномаси олингандан кейин 3 банк иш куни ичида Суғурталовчи қуйидаги тартибда кредит қарздорликларини қоплаб бериш мажбуриятини олади: -60 кун давомида тўланмай қолган қарздорликларни банкнинг биринчи талабига мувофиқ рўйхат асосида 3 банк иш куни ичида фақат муддати ўтган кредит қарздорлик қисмини; - 90 кун давомида тўланмай қолган муддати ўтган қарздорликларни банкнинг биринчи талабига мувофиқ рўйхат асосида 3 банк иш куни ичида тўлиқ қоплаш мажбуриятини олган. 4 Суғурта шартномасининг 5.3-бандига биноан суғурта қилдирувчи тақдим этган хужжатлар асосида суғурталовчи томонидан 3 календар кун ичида Суғурта ходисаси тўғрисида далолатнома тузилади, унда олинган барча маълумотлар кўрсатилади ва тўланиши лозим бўлган суғурта пули(товони) миқдори белгиланади. Суғурта ходисаси тўғрисида далолатнома Суғурта қилдирувчи вакили иштирокида расмийлаштирилади. Даъвогар суғурта шартномасининг 5.1, 5.2, 5.3-бандларидан келиб чиқиб, Суғурталовчига суғурта ходисаси юз берганлиги сабабли суғурта товонини ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида 2025 йил 12 августда ариза билан мурожаат этган. Ўзбекистон Республкасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 34- моддасига биноан, Суғурталовчи суғурта шартномасида кўрсатиб ўтилган суғурта ходисаси юз берганлиги тўғрисидаги далилларни олган бўлса, суғурта шартномасида белгиланган муддатда суғурта товонини тўлашни рад этишга ҳақли эмас. Суғурта шартномасининг 5.6бандига мувофиқ, суғурта пули Суғурталовчи томонидан мазкур шартноманинг 5.1-5.4бандларида белгиланган тартибда ихтиёрий равишда Суғурта қилдирувчига тўлаб берилмаган тақдирда, суғурта пули амалдаги қонунчилик талабларига асосан, тегишли суднинг қарори асосида мажбурий тартибда ундирилиши қайд этилган. Суғурта шартномасининг 10.1-бандига биноан, Суғурталовчи мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлари билан Қарз олувчи билан бирга кредитнинг суғурта қилинган қисми бўйича суғурта пули (товони) миқдорида Суғурта қилдирувчи олдида солидар жавобгар бўлиши белгилаб қўйилган. ФКнинг 252-моддасига кўра, қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида кредитор хамма қарздорлардан мажбурятни солидар бажаришни ҳам, уларнинг хар биридан алохида-алохида бажаришни ҳам, шу билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни хам талаб қилишга ҳақли. Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор ололмаган нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига эга. Солидар қарздорлар мажбурият тўла бажарилгунича бурчли бўлиб қолаверадилар. Мазкур ҳолатда, суд суғурта ҳодисаси сифатида қарздор (кредит олувчи) томонидан кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, яъни кредит тўловларини кредит шартномасида белгиланган шартларда ва муддатларда тўлай олмаганлиги кўрсатилган бўлиб, бу ҳолатда суғурта шартномасида назарда тутилган суғурта ходисаси юз берган бўлиб, суғурта товони ихтиёрий равишда тўланмаганлиги, шартноманинг 10.1-бандига мувофиқ, суғурталовчи мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбурятлари билан Қарз олувчи билан бирга кредитнинг суғурта қилинган қисми бўйича суғурта товони миқдорида солидар жавобгар эканлиги боис, қўшимча жавобгардан даъвогарнинг фойдасига жами 108 757 000 сўм суғурта пули (товони)ни солидар тартибда ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 8 757 000 сўм муддати ўтган кредит фоизини, 100 000 000 сўм муддатли кредит асосий қарзини ундиришни, қўшимча жавобгардан 108 757 000 сўм суғурта пулини солидар тартибда ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан Республика бюджетига 2 175 140 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан даъвогар хисобига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОРҚИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «++++++++++++++++» АТБнинг манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин. «++++++++++++++++» МЧЖдан «++++++++++++++++» АТБнинг фойдасига 8 757 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 100 000 000 сўм муддатли кредит асосий қарзи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. «++++++++++++++++» акциядорлик жамиятидан солидар тартибда жами 108 757 000 сўм суғурта пули (товони) ундирилсин. «++++++++++++++++» МЧЖдан Республика бюджетига 2 175 140 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов