Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2504/9345 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 900cc920-c894-451c-9308-a54904542db5 Claim ID PDF Hash 601291f28e6a9b6e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
зР ИПКнинг 201-203-моддаси зР ИПК 201-203 law
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2025 йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья *****раислигида, судья ёрдамчиси *****котиблигида, даъвогар вакили ***** (*****ишончнома асосида), жавобгар вакили ***** (раҳбар)нинг иштирокида, даъвогар ***** акциядорлик жамиятининг жавобгар ***** дан *****сўм асосий қарз ва ***** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ***** акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ***** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан *****сўм асосий қарз ва ***** сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогарнинг вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, судга маълумотнома тақдим қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили билдирилган даъво талаблар бўйича ўз тушунтиришини бериб, суддан пеня ундириш талабини рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФК 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида ***** электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг 1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган. Шартноманинг 3.6-бандида, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. ФК 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бироқ, қабул қилиб олинган энергия ҳақи шартномада белгиланган тартибда тўланмаганлиги натижасида жавобгарнинг ***** ҳолатига *****сўм асосий қарз, ***** сўм пенядан қарздорлиги вужудга келган. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг электр энергиясидан муддати ўтган қарзи мавжудлиги иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришини лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун ***** сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Шартноманинг 3.11-бандида, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисобланиши, пенянинг умумий суммаси муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилган. Жавобгар шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятларни бажармасдан, фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги ҳолати иш ҳужжатлари билан ўз исботини топганлиги сабабли, даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвони ***** сўм пеня ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. ***** дан ***** акциядорлик жамияти фойдасига *****сўм асосий қарз, ***** сўм пеня ва *****сўм почта харажати ундирилсин. ***** дан Республика бюджетига ***** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ***** Суд мажлиси баённомаси Урганч шаҳри 2025 йил 23 октябрь 4-2201-2504/9345-сонли иш Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Аллаберганова раислигида, судья ёрдамчиси М.Рузметова котиблигида, даъвогар вакили Ю.Бабаджанова (2025 йил 06 январдаги 14-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Э.Рўзметов (раҳбар)нинг иштирокида, даъвогар ***** акциядорлик жамиятининг жавобгар ***** дан *****сўм асосий қарз ва ***** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очди ва қандай иш кўрилаётганини эълон қилди, ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисига келганлигини, уларнинг ваколатларини текшириши натижасида маълум бўлдики, суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб, суд мажлиси котибини таништирди ва уларга нисбатан рад қилиш ҳуқуқини тушунтирди. Ишда иштирок этаётган тарафлар вакиллари томонидан суд мажлисини Давлат тилида олиб борилишига, суд таркиби ва суд мажлиси котибига раддиялар билдирилмади. Раислик қилувчи суд процесси иштирокчиларига уларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Раислик қилувчи ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш бўйича ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради. Тарафлар вакилларидан иш бўйича ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи сўз навбатини даъвогар вакилига берди. Суд мажлисида даъвогарнинг вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, судга маълумотнома тақдим қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш бўйича қўшимча ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради, ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишни эълон қилиб, сўзни даъвогар вакилига берди. Даъвогар вакили суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Раислик қилувчи мазкур иш юзасидан суд хужжатини қабул қилиш учун маслаҳатхонага чиқиб кетишни эълон қилиб, маслаҳатхонага чиқиб кетди. Маслаҳатдан сўнг раислик қилувчи ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилиб, норози тараф ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тартибини ва суд мажлиси баённомаси юзасидан имзоланган кундан эътиборан беш кун ичида баённомада йўл қўйилган хатоликларни ёки ундаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда ёзма фикр-мулоҳазалар бериш тартиби тушунтирилди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси ЎзР ИПКнинг 201-203-моддаси талаблари асосида тузилди. Раислик қилувчи Н.Аллаберганова Суд мажлиси котиби М.Рузметова 4-2201-2504/9345-сонли иқтисодий иш Судья: Н.Аллаберганова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Урганч шаҳри 2025 йил 23 октябрь Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Аллаберганова раислигида, судья ёрдамчиси М.Рузметова котиблигида, даъвогар вакили Ю.Бабаджанова (2025 йил 06 январдаги 14-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Э.Рўзметов (раҳбар)нинг иштирокида, даъвогар ***** акциядорлик жамиятининг жавобгар ***** дан *****сўм асосий қарз ва ***** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. ***** дан ***** акциядорлик жамияти фойдасига *****сўм асосий қарз, ***** сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. ***** дан Республика бюджетига 1.226.941 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Аллаберганова