Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2501/640 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья DAVLETOV DILMURAT IBRAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 09e1022f-a176-4cd8-a866-6d524bbdf64f Claim ID PDF Hash a4270fb72509990b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 635-моддаси ФКнинг 635 law
Ушбу Кодекс 337-моддаси Ушбу Кодекс 337 code_article
ФКнинг 636-моддаси ФКнинг 636 law
оси ушбу Кодекс 356-моддаси оси ушбу Кодекс 356 code_article
олларда ушбу Кодекснинг 383-моддаси олларда ушбу Кодекс 383 code_article
нинг 73-моддаси нинг 73 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 75-моддаси ИПК 75 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
сабаби ФКнинг 234-моддаси сабаби ФК 234 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2501/640-сонли иш Қўнғирот тумани судья Д.И.Давлетов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 23 октябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг суд мажлиси котиблигида, ХХдаъвогар ХХнинг манфаатида жавобгар ХХ ҳисобидан 8.636.173.931 сўм асосий қарз ва 863.617.393 сўм жарима ундиришни ҳамда шартноманинг 9.2 ва 11.3-бандларига асосан жавобгар ХХ корхонаси фойдаланиб келаётган 3, 4, 5, 6, 7, 8 ва 9-омборларини тегишли тартибда қабул қилиб, молиялаштириб бергунга қадар мажбурий тартибда бўшатишни, 10.2-бандига кўра, объектни қабул қилиганда кафолат муддатини амалда бажариб бўлинган деб ҳисоблаб, ишчи қабул комиссияси актини имзолаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлардан даъвогар вакиллари ХХ ва ХХ (2025 йил 04 августдаги ишончномага асосан), жавобгар МЧЖ раҳбари ХХ ва вакиллари ХХ (2025 йил 17 сентябрдаги 26-сонли ордерга асосан) ҳамда ХХ (2025 йил 17 сентябрдаги 08-01-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХ(бундан буён матнда Палата деб юритилади) ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 8.636.173.931 сўм асосий қарз ва 863.617.393 сўм жарима ундиришни ҳамда шартноманинг 9.2 ва 11.3-бандларига асосан жавобгар ХХўшма корхонаси фойдаланиб келаётган 3, 4, 5, 6, 7, 8 ва 9-омборларини тегишли тартибда қабул қилиб, молиялаштириб бергунга қадар мажбурий тартибда бўшатишни, 10.2-бандига кўра, объектни қабул қилиганда кафолат муддатини амалда бажариб бўлинган деб ҳисоблаб, ишчи қабул комиссияси актини имзолаш мажбуриятини юклашни сўраган. Палата ўз даъво аризасида ишни ХХ вакили иштирокисиз кўришни сўраган, шунга кўра суд даъво аризасини ХХ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суднинг 2025 йил 23 октябрдаги ажрими билан ХХнинг даъво талаблари миқдорини камайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Бугунги суд мажлисида даъвогар МЧЖ раҳбари ва вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавогар МЧЖ раҳбари ва вакиллари даъвогарнинг даъво талабига эътироз билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 14 март куни 14/22-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан пудратчи сифатида Қорақалпоғисон Республикаси, ХХ тумани, ХХ ШФЙ ҳудудида жойлашган “ХХ объектини қуриш ишларини бажариш мажбуриятини олган. Мазкур шартноманинг 3.1-бандига кўра, ишлар умумий қиймати (барча солиқ ва тўловлар билан ҚҚСни инобатга олган ҳолда) 40.637.783.639 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шартноманинг 7.1-бандида буюртмачи ишларни бошлашдан аввол, умумий иш ҳажми қийматининг камида 15 фоиз миқдорида пудратчига бўнак (аванс) тўловини амалга ошириши белгиланган. Шартномалар бўйича даъвогар томонидан 28.500.401.160 сўмлиқ ишлар бажарилган, бироқ, бажарилган ишнинг жавобгар томонидан 25.350.000.000 сўми тўлаб берилган, қолган 3.150.401.160 сўмлик бажарилган ишлар тўлаб берилмаган, шунингдек, даъвогар томонидан 1.200.000.000 сўмлик қўшимча ишлар бажарилган, жами бўлиб (3.150.401.160+1.200.000.000=4.350.401.160) 4.350.401.160 сўмлик бажарилган ишлар ҳақи бугунги кунга қадар тўлаб берилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 4.350.401.160 сўмлик асосий қарздорлиги вужудга келган. Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 631-моддасига асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. ФК 632-моддасида пудрат шартномаси ашёни тайёрлаш ёки уни қайта ишлаш (ишлов бериш) ёхуд бошқа ишни бажариб, натижасини буюртмачига бериш ёки бошқача тарзда топшириш ҳақида тузилади. Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, иш пудратчининг материаллари, унинг кучи ва маблағлари ҳисобидан бажарилади. Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, буюртмачининг топшириғини бажариш усулларини пудратчи мустақил белгилайди. Пудратчи ўзи берган материаллар ва ускуналарнинг сифати тегишли даражада бўлмаганлиги учун, шунингдек учинчи шахслар ҳуқуқлари бўлган материаллар ва ускуналарни берганлиги учун жавобгар бўлади. ФКнинг 635-моддасига кўра пудрат шартномасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин. Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади. Пудрат шартномасида кўрсатилган ишни бажаришнинг бошланғич, охирги ва оралиқ муддатлари шартномада назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ўзгартирилиши мумкин. Ушбу Кодекс 337-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ижро муддатини кечиктириш оқибатлари ишни бажаришнинг охирги муддатига риоя этилмаган ҳолларда юзага келади. ФКнинг 636-моддасига мувофиқ, пудрат шартномасида бажариладиган ишнинг баҳоси ёки уни аниқлаш усуллари кўрсатилади. Улар шартномада кўрсатилган бўлмаса, ишнинг баҳоси ушбу Кодекс 356-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ белгиланади. Пудрат шартномасидаги ишнинг баҳоси пудратчининг чиқимларини ва унга тўланадиган ҳақни ўз ичига олади. Буюртмачини пудрат шартномасида кўрсатилган ишнинг баҳосини (сметани) ошириш зарурлиги тўғрисида ўз вақтида огоҳлантирмаган пудратчи иш учун шартномада кўрсатилган баҳо бўйича ҳақ олиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда шартномани бажариши шарт. Пудратчи томонидан тақдим қилиниши керак бўлган материаллар ва ускуналар, шунингдек учинчи шахслар томонидан унга кўрсатиладиган хизматлар баҳоси анча ошган ва буни шартнома тузиш вақтида назарда тутиш мумкин бўлмаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 383-моддасига биноан пудратчи белгиланган иш баҳосини (сметани) оширишни талаб қилишга, буюртмачи бу талабни бажаришдан бош тортган тақдирда эса, шартномани бекор қилишни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 73-моддаси биринчи қисмига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. ИПК 74-моддасида эса, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. ИПКнинг 75-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида тарафлар вакилларининг берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги асосий қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди деб ҳисоблайди, бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотномага кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида ҳақиқатдан ҳам 4.350.401.160 сўм қарз эканлиги, қолган 4.285.772.771 сўм асоссиз эканлиги ушбу маълумотнома билан ўз тасдиғини (исботини) топади, шу боис, суд даъво талабининг 8.636.173.931 сўмнинг 4.350.401.160 сўм асосли ва ушбу даъвони ушбу суммага қаноатлантиришни, қолган 4.285.772.771 сўм асоссиз равишда даъво киритилганлиги сабабли уни қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатини эса асосли қисми бўйича жавобгар зиммасига, асоссиз қисми бўйича даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Шунингдек, жавобгар даъвогарга бажарилмаган мажбуриятнинг ҳар бир кечиккан куни учун 863.617.393 сўм жарима ундиришни сўраган, бироқ, ушбу жариманинг 435.040.116 сўми асослилиги, қолган 428.577.277 сўми асоссизлилиги, чунки ушбу талаблари даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотнома билан тасдиқланади, шу боис, жавобгар ҳисобидан 435.040.116 сўм жаримани ундиришни ва ушбу қисми бўйича суд харажатини жавобгар зиммасига, 428.577.277 сўм жаримани эса қаноатлантиришни рад этишни ва ушбу қисми бўйича суд харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогарнинг даъво талабида шартноманинг 9.2 ва 11.3-бандларига асосан жавобгар ХХўшма корхонаси фойдаланиб келаётган 3, 4, 5, 6, 7, 8 ва 9-омборларини тегишли тартибда қабул қилиб, молиялаштириб бергунга қадар мажбурий тартибда бўшатишни, 10.2-бандига кўра, объектни қабул қилиганда кафолат муддатини амалда бажариб бўлинган деб ҳисоблаб, ишчи қабул комиссияси актини имзолаш мажбуриятини юклаш талаби қўйилган. Юқорида кўрсатилган ҳолатлар келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талаби ўз тасдиғини топганлиги сабабли, шартноманинг 9.2 ва 11.3бандларига асосан жавобгар ХХўшма корхонаси фойдаланиб келаётган 3, 4, 5, 6, 7, 8 ва 9-омборларини мажбурий тартибда бўшатишни юклатишни, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ой муддатда жавобгар томонидан мазкур омборларини мажбурий тартибда бўшатиш мажбурияти юклатилсин ва ушбу талаби бўйича суд харажати жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Шунингдек, шартноманинг 10.2-бандига кўра, объектни қабул қилиганда кафолат муддатини амалда бажариб бўлинган деб ҳисоблаш талаби бўйича суд ушбу талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим топди, чунки тарафлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини зиммасига олган, сабаби ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади деб белгиланган, шу боис шартнома бўйича олган мажбуриятларини қайта мажбурият юклашга асос йўқлиги боис, ушбу талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини эса даъвогар зиммасига юклатишни лозим топди. Бундан ташқари, даъвонинг ишчи қабул комиссияси актини имзолаш мажбуриятини юклаш қисми бўйича эса, ушбу талабини ҳам рад этилмоғи лозим, чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 23.12.2016 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли қарорининг 9бандида тарафлардан бири ишлар натижасини топшириш ёки қабул қилиш далолатномасини имзолаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилганда, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади, чунки бир тарафлама далолатнома ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи далил сифатида хизмат қилиши мумкин, агар суд иккинчи тарафни далолатномани имзолашдан бош тортишини асоссиз деб топса деб тушунтириш берилган, шу боис, суд шартнома бўйича иш ҳақиқатдан бажарилган деб ҳисоблайди ва жавобгар томонидан асоссиз равишда далолатномани имзолашдан бош тортаётган деб ҳисоблайди, шунга асосан ушбу талабини ҳам қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ иқтисодий судларга мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳамда номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан – базавий ҳисоблашнинг (БҲМ) 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Суд юқоридаги Қонун нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 73-75, 118, 176, 186-моддаларига асосан суд қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 4.350.401.160 сўм асосий қарз ва 435.040.116 сўм жарима ҳамда 41.200 почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХ томонидан ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ой муддат ичида фойдаланиб келаётган 3, 4, 5, 6, 7, 8 ва 9-омборларини мажбурий тартибда бўшатилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин. Даъвогар ХХ ҳисобидан Республикаси бюджетига 102.527.000,96 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан Республикаси бюджетига 99.828.825,52 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья judgecode Д.И. Давлетов