← Назад
Решение #2867736 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 126 | — | law | |
| бандида ФК | 126 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| аролик кодекси | 116 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Судъя: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья
ёрдамчиси ***** котиблигида, даъвогарлар *****ва *****лар (таъсисчилар)
ва уларнинг вакиллари адвокат ***** ( 2024 йил *****-сонли ордерга асосан)
ва адвокат ***** (2025 йил *****-сонли ордерга асосан)ларнинг иштирокида,
даъвогар «*****» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари ***** ва
*****ларнинг жавобгар Шовот туманида хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариус *****га нисбатан 2021 йил *****даги реестр рақами
*****-сонли гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«*****» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари ***** ва *****
(бундан буён матнда – даъвогарлар деб юритилади) Шовот туманида хусусий
амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ***** (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади)га нисбатан Шовот туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2021 йил *****даги реестр рақами
*****-сонли гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраганлар.
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил *****даги ажрими
билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида АТ «*****» Шовот туман филиали жалб
этилган.
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 26 ноябрдаги
ажрими билан иш Урганч туманлараро иқтисодий судига ўтказилган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 январдаги ажрими
билан ишга жавобгар сифатида «*****» АТБ, «*****» масъулияти чекланган
жамияти, «*****» масъулияти чекланган жамияти, фуқаролар *****, *****
жалб этилган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 январдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарларнинг даъво талабини қаноатлантириш рад
этилган.
Шундан кейин даъвогарлар «*****» масъулияти чекланган жамияти
иштирокчиларининг *****-сонли умумий йиғилиш баённомасини ҳақиқий
эмас деб топиш юзасидан судга даъво ариза билан мурожаат қилишган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил *****даги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.
Даъвогарлар шу ҳал қилув қарорини асос қилиб, Урганч туманлараро
иқтисодий судининг *****-сонли иқтисодий иш бўйича суднинг қонуний
кучга кирган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриб
чиқишни асос қилишган.
Суднинг 2025 йил ***** кунги ажрими билан *****-сонли иқтисодий
иш бўйича 2025 йил *****кунги чиқарилган ҳал қилув қарори бекор
қилинган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
даъвогарлар вакили, жавобгарлар АТ «*****», «*****» масъулияти
чекланган жамияти, «*****» масъулияти чекланган жамияти, фуқаролар
*****, *****лар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада,
уларнинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 129,
170-моддасига асосан даъвогарлар, жавобгарлар АТ «*****», «*****»
масъулияти чекланган жамияти, «*****» масъулияти чекланган жамияти,
фуқаролар *****, ***** вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тушунтириш бериб,
кредит шартномасига асосан «*****» АТБ томонидан «*****» масъулияти
чекланган жамиятига 5 гектар майдонга замонавий иссиқхона комплекси
ускуналарини сотиб олиш учун *****доллари кредит берилганлигини,
кредит таъминотларидан бири сифатида «*****» масъулияти чекланган
жамиятига тегишли *****да жами *****квадрат метр ер майдонида
жойлашган, участкадаги қурилиш майдони *****квадрат метр, умумий
майдони *****квадрат метр, фойдали майдони *****квадрат метр бўлган
нотурар-жой биноси ноқонуний гаровга қўйилганлигини, бу ҳолат суднинг
2025 йил *****даги ҳал қилув қарори билан умумий йиғилиш қарори
ҳақиқий эмас деб топилганлигини ва ипотека шартномааси тузиш ноқонуний
эканлигини маълум қилиб, суддан даъвони рад этишни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ҳам даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, нотурар-жой биноси ноқонуний гаровга қўйилганлиги
ҳақидаги умумий йиғилиш қарори Урганч туманлараро судининг 2025 йил
*****даги ҳал қилув қарори билан умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб
топилганлигини ва ипотека шартномааси тузиш ноқонуний эканлигини
маълум қилиб, суддан даъвони рад этишни сўрадилар.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар тараф вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, «*****» АТБ ***** ва
«*****» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил *****-сонли
кредит шартномаси тузилган.
Шартномага асосан жавобгарга 5 гектар майдонга замонавий
иссиқхона комплекс ускуналарини сотиб олиш учун 84 ой муддатга, шундан
24 ой имтиёзли давр билан, йиллик устамаси 7 фоиз бўлган *****доллари
миқдорида кредит ажратилган.
«*****» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2021 йил
*****-сонли умумий йиғилишида «*****» МЧЖга тегишли бўлган *****да
жойлашган нотурар бино ва иншоотларни «*****» МЧЖга 5 гектар майдонга
замонавий иссиқхона қуриш мақсадида ***** *****дан *****доллари
миқдорида 84 ой муддатга кредит олишда гаров тариқасида гаровга қўйиш
ҳақида қарор қабул қилинган.
Кредит таъминоти сифатида 2021 йил *****даги ипотека шартномасига
асосан *****га тегишли *****да жами *****квадрат метр ер майдонида
жойлашган нотурар-жой “*****”, *****га тегишли ***** жами *****квадрат
метр ер майдонида жойлашган нотурар-жой “*****” ва «*****» масъулияти
чекланган жамиятига тегишли *****да жами *****квадрат метр ер
майдонида жойлашган, участкадаги қурилиш майдони *****квадрат метр,
умумий майдони *****квадрат метр, фойдали майдони *****квадрат метр
бўлган нотурар-жой биноси гаровга қўйилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг *****-сонли
иш бўйича 2022 йил *****даги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво
қаноатлантирилиб, «*****» АТБ фойдасига «*****» масъулияти чекланган
жамиятидан *****АҚШ доллари кредит қарзи ундириш белгиланган ва
ундирув *****га тегишли *****да жами *****квадрат метр ер майдонида
жойлашган нотурар-жой “*****”га, *****га тегишли ***** жами
*****квадрат метр ер майдонида жойлашган нотурар-жой “*****”га ва
«*****» масъулияти чекланган жамиятига тегишли *****да жами
*****квадрат метр ер майдонида жойлашган, участкадаги қурилиш майдони
*****квадрат метр, умумий майдони *****квадрат метр, фойдали майдони
*****квадрат метр бўлган нотурар-жой биносига қаратилган.
«*****» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари ***** ва *****
Урганч шаҳри ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб,
«*****» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2021 йил *****сонли ва 2021 йил *****-сонли умумий йиғилиш баённомаларидаги имзолар
сохталаштирганлиги ҳолати бўйича ҳуқуқий баҳо беришни сўраган.
Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи
суриштирувчиси лейтенант *****томонидан 2024 йил *****рда айблилик
тўғрисидаги масалани ҳал қилмасдан туриб, жиноят иши қўзғатишни рад
қилиш ҳақида қарор қабул қилинган. Ушбу қарорда «*****» масъулияти
чекланган жамияти таъсисчиларининг
2021 йил *****-сонли ва 2021 йил
*****-сонли умумий йиғилиш баённомаларига сохта ёзувлар киритилиб,
қалбакилаштирилиши оқибатида нотариус *****томонидан 2021 йил *****да
давлат реестрига *****-сон билан қайд қилинган ипотека шартномасини
қонунга хилоф равишда расмийлаштирилишига сабабчи бўлганлиги
кўрсатилган ва уни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга мурожаат қилиш
ҳуқуқи тушунтирилган.
Шундан кейин, «*****» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари
***** ва *****лар мазкур иш бўйича даъво аризаси билан судга мурожаат
қилиб, «*****» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2021 йил
*****-сонли ва 2021 йил *****-сонли умумий йиғилиш баённомаларидаги
уларнинг имзолари сохталаштирилганлигини, яъни ундаги имзолар *****,
*****, *****томонидан бажарилмаганлигини асос қилиб, 2021 йил *****даги
реестр рақами *****-сонли гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраганлар.
ФКнинг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари
шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари
билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим
тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган
ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида
бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар,
битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши
лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан
манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас
деб топилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли Қарорининг 17-бандида ФКнинг
126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома
билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан
ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим
тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган
ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида
бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар,
битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши
лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан
манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас
деб топилиши мумкин.
Судлар инобатга олишлари лозимки, бундай асос билан битим кимнинг
манфаатида чеклаш белгиланган бўлса, фақат ўша шахснинг даъвоси бўйича
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Шу боис, ФКнинг 126-моддасига асосан
битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво билан бошқа шахс
мурожаат қилган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади.
Битим тузиш ваколатларини чеклаш белгиланишидан манфаатдор шахс
битимни кейинчалик маъқуллаганда, ФКнинг 126-моддасида белгиланган
битимни ҳақиқий эмас деб топиш асослари қўлланилмайди.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, битим, агар у бўйича бошқа
тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим
бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг 126-моддаси асосида
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Демак, ФКнинг 126-моддасида назарда тутилган асос билан битим
кимнинг манфаатида чеклаш белгиланган бўлса, фақат ўша шахснинг
даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарларнинг даъвосини қаноатлантиришни
рад этишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни лозим топади.
Шунингдек, жавобгар Шовот туманида хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариус ***** 2021 йил *****да вафот этган.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра, агар ишда тараф
ҳисобланган фуқаронинг ўлимидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий
ворисликка йўл қўймаса, суд иш юритишни тугатади.
Шунга асосан, суд ишнинг жавобгар Шовот туманида хусусий амалиёт
билан шуғулланувчи нотариус *****га нисбатан қисми бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топади.
Даъвогар даъво аризасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 116-моддасида назарда тутилган асосларга кўра ипотека
шартномасининг даъвогарга тегишли бино ва иншоотларни гаровга қўйиш
ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги важлар келтирган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2024 йил 18 ноябрдаги 269-сонли «Иқтисодий судлар томонидан битимларни
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 12, 13, 14.1-14.4бандларида қўйидагича тушунтириш берилган:
ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб:
қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот
асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда
тузилган битим ҳисобланади.
Бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки
бир неча шартлари қонунчилик талабаларига зид бўлса, битимнинг мазмуни
ушбу талабларга мувофик келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади.
Ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда
тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишда судлар, бу битим ҳуқуқтартибот асосларини таъминловчи, яъни конституциявий тузум асослари,
давлатнинг мудофаа, хавфсизлик ва иқтисодий тизими (қурол-яроғнинг
ноқонуний экспорти, солиқ тўловларидан бўйин товлаш ва бошкалар),
фукаро ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқловчи ва ҳимояловчи
хукук нормаларининг талаблари бузилганлиги ёхуд ижтимоий ахлоқ
асослари, яъни жамиятда шаклланган эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва
ёмонлик, гуноҳ ва савоб ҳақидаги қарашларга зид ёки зид эмаслигини
аниқлашлари лозим.
Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил *****да тузилган гаров
шартномаси ахлоқ асосларига атайин карши мақсадда тузилмаган, битимнинг
3-бандидаги шартлар қонунчилик талабаларига зид эмас, битимнинг 3-банди
жиддий аҳамиятга эга бўлган янглишиш таъсирида ёки битим алдаш, зўрлик,
қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда
келишиши таъсирида тузилганлиги тўғрисида асослар келтирилмаган ва
исботлаб берилмаган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарларнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад қилишни, даъвогарлар томонидан *****сўм давлат
божи ва *****сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олишни лозим
деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 110, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарларнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилсин.
«*****» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари ***** ва *****
томонидан давлат божи ва почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Ишнинг жавобгар Шовот туманида хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариус *****га нисбатан қисми бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****