← Назад
Решение #2867757 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 3247 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2501/2107-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Б.Ҳайитбоев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Х.Рахимов
Тафтиш инстанциясида маърузачи
судья – С.Жакеев
НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Навоий шаҳри
2025 йил 23 октябрь
Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
тафтиш инстанцияси С.Жакеевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Л.Тошмуродов ва Н.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Р.Султонованинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили
***, *** (2025 йил 3 январдаги 1 ва 2-сонли ишончномаларга асосан),
жавобгар раҳбари ***, “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси
вакили *** (ишончномасиз) иштирокида, Сув ҳужалиги объектлари
ҳавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
Хоразм вилоят бошқармасининг, жавобгар “ААА” фермер хўжалигига
нисбатан молиявий санкция қўллаш ва ундириш тўғрисидаги аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Шовот туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 24 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 10 июлдаги қарори устидан жавобгар
томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятини вилоят суди
биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Сув ҳужалиги объектлари ҳавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни
назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят бошқармаси (бундан буѐн
матнда - аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб,
“ААА” фермер хўжалиги (бундан буён матнда - жавобгар деб
юритилади)га нисбатан 18.882.750 сўм молиявий санкция қўллашни ва
ундиришни сўраган.
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 10 июлдаги қарори билан биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қароридаги 18.882.750 сўм қисми
13.092.750 сўмга ўзгартирилган.
2
Бундан норози бўлган жавобгар тафтиш тартибида шикоят бериб,
қўйи судларнинг қарорларини бекор қилиб, арз қилинган талабни рад
этишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятни
қувватлаб, 2024 йил 18 октябрдаги далолатнома нотўғри тузилганлигини,
ариқлар ва зовурларда йил бўйлаб сув бўлмаганлигини, ўзбошимчалик
билан экилган ер майдонлари бўйича далолатнома тузилмаганлигини,
фермер
томонидан
сувдан
нотўғри
фойдаланганлиги
ҳолати
исботланмаганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Аризачи вакили шикоятга эътироз билдириб, сув лимитдан ташқари
олинганлигини, ушбу ҳолат “Сув етказиб бериш хизмати” давлат
муассасаси билан 2024 йилда жавобгар раҳбари *** томонидан суғориш
мавсуми давомида экин майдонларига олинган сувлар тўғрисидаги
маълумотлардан ва ортиқча шоли экилганлигидан кўриш мумкинлигини
билдириб, тафтиш шикоятини рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра қўйи инстанция судларининг қарорларини ўзгаришсиз,
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги
объектлари ҳавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси Хоразм вилоят бошқармасининг 2024 йил 9 октябрдаги
160-сонли буйруғига асосан жавобгар томонидан 2024 йил давомида “Сув
ва судан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун талабларига риоя қилинганлиги
аҳволи юзасидан дастур аоссида текшириш ўтказилган.
Текширишнинг 2024 йил 9 октябрдаги 160-сонли буйруғи ва дастур
жавобгарга 2024 йил 10 октябрь куни 329-сонли хат билан юборилиб, унда
жорий йилнинг 14 октябрь куни соат 11-00да текширишда иштирок этиш
сўралган.
Текшириш даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокида 2024 йил
18 октябрь куни амалга оширилиб, натижаси бўйича далолатнома тузилган
ва 251.770 м3 сув лимитдан ортиқча ишлатилганлиги аниқланган.
Жавобгар имзолашдан бош тортганлиги учун далолатнома тузилган.
Даъвогар 2025 йил 3 февраль куни 79-сонли талабнома юбориб,
18.882.750 сўмлик жаримани тўлашни сўраган.
Иҳтиёрий тўланмаган молиявий санкцияни қўллаш ва ундириш
бўйича аризачи судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 60 ва 63-бандларига кўра, сувдан
фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан
қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммуналмаиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда сув
3
истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун —
лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун — белгиланган
базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида жарима санкциялари
қўлланилади.
Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига – тадбиркорлик
субъектларига нисбатан ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган жарима
санкциялари суд томонидан қўлланилади, улар айбига иқрор бўлган ва
жарима санкцияларини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан
мустасно.
Мазкур низомга асосан даъвогар 251.770 м3 сувнинг ҳар минг
кубметр сув учун энг кам иш ҳақи (375.000 сўм)нинг 20 фоизи, яъни
251.770 * 75.000 = 18.882.750 сўм жарима санкцияси қўллашни ва
ундиришни сўраган, бироқ юқори турувчи инстанция “Сув етказиб бериш
хизмати” давлат муассасаси ва жавобгар ўртасидаги сувдан фойдаланиш
шартномасига ва далолатномаларга асосан 2024 йил суғориш даври учун
ажратилган канал сувлари миқдори 228.000 м3 ни, истеъмол 402.057 м2
ташкил қилганлигини инобатга олиб, 13.092.750 сўм жарима қўллаб,
ундирган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
217-моддасига биноан ҳуқуқий таъсир чоралари молиявий санкцияларни
қўллашдан иборат, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш
муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек
юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги
айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий
равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди ҳуқуқбузарлик содир
этилганлиги, ушбу ҳолатлар тегишли ҳужжатлар билан ўз исботини
топганлиги, молиявий жарима суммаси иҳтиёрий тўланмаганлигини
инобатга олиб, арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида асосли
хулосага келган бўлса, апелляция инстанция суди эса унга қўшилиб, тўғри
қарор қабул қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасининг биринчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати қўйи инстанция судлари
томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлиги, ушбу
ҳолатлар исботланганлиги, қарорларда баён қилинган хулосалар иш
ҳолатларига мувофиқ келиши ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб, судларнинг қарорларини
бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Иқтисодий процессуал кодексининг 3247-моддасига кўра, ишни
тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
4
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати судларнинг қарорини
ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Судлов ҳайъати, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклаб,
ишни тафтиш инстанция судида кўриш учун жавобгар томонидан суд
ҳаражатлари тўланганлигини, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатларини
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг
27, 118, 169, 210-211, 3244-3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати
қ а р о р қ и л д и:
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 10 июлдаги қарори
ўзгаришсиз,
“ААА”
фермер
хўжалигининг
тафтиш
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“ААА” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатлари
ундирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин.
Раислик қилувчи
С.Жакеев
Ҳайъат аъзолари
Л.Тошмуродов
Н.Умаров