Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2501/8404 Дата решения 23.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья TOJIYEV ZOKIRJON XOLBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение HAMKORBANK Ответчик / Подсудимый
Source ID 58e30e88-196b-44e1-90d1-61c06c950be2 Claim ID PDF Hash c52f009440552fef... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1905-2501/8404-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Денов тумани 2025 йил 23 окттябрь Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Х.Тожиев, даъвогар "HAMKORBANK" АТБнинг жавобгар ЯТТ “M liqul v J mshid li r vi h”га нисбатан банк фойдасига кредит шартномаси бўйича муддати ўтган асосий қарз 2.919.182,58 сўм, ҳисобланган фоиз 145.253,45 сўм, ҳисобланган муддати ўтган фоиз 1.323.427,43 сўм, ҳисобланган пеня 1.843.398,29 сўм, жами 6.231.261,75 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “HAMKORBANK” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Денов туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ “M liqul v J mshid li r vi h” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан банк фойдасига кредит шартномаси бўйича муддати ўтган асосий қарз 2.919.182,58 сўм, ҳисобланган фоиз 145.253,45 сўм, ҳисобланган муддати ўтган фоиз 1.323.427,43 сўм, ҳисобланган пеня 1.843.398,29 сўм, жами 6.231.261,75 сўм ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Шу сабабли суд ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиши лозим. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга мувофиқ даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. ИПКнинг 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади, тўққизинчи қисмига кўра, суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 7 декабрь куни 529-сонли кредит шартномаси (бундан кейин матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартнома кўра, жавобгарга 65.000.000 сўм миқдорида 28 фоиз тўлаш, 2025 йил 9 декабрга қадар қайтариш шарти билан кредит маблағи ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 734-моддасида агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 735-моддасида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтарилиши шарт деб белгиланган. Кредит шартномасининг тўлов графигига асосан қарздор ҳар ойда муддати келган асосий қарз ва фоизларни тўлаш мажбуриятини олган бўлса-да, ушбу шартнома графигини бузилиши натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида судга мурожаат қилинган кунда муддати ўтган асосий қарз 2.919.182,58 сўм, ҳисобланган фоиз 145.253,45 сўм, ҳисобланган муддати ўтган фоиз 1.323.427,43 сўм, ҳисобланган пеня 1.843.398,29 сўм, жами 6.231.261,75 сўм қарздорлик вужудга келган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан Қарздор қарздорликни тўлаш ҳақида бир неча бор огоҳлантирган бўлса-да, огоҳлантириш хатлари жавобсиз қолдирилган. Шунингдек суднинг 2025 йил 6 октябрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳамда ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш тўғрисидаги ажримида, жавобгарга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим қилиши учун вақт берилган. 2025 йил 23 октябрь кунига қадар даъвогар томонидан судга берган маълумотномага кўра, судга даъво ариза киритилгандан сўнг жами 3.797.030,55 сўм тўлов амалга оширганлигини билдирган. 2 Шу сабабли суд даъво талабининг 4.387.863,46 сўм асосий қарз ва фоиз ундириш қисмининг (4.387.863,46-3.797.030,55=) 590.832,91 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан кредит шартномасига асосан 1.843.398,29 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 8.4-бандида, қарз олувчи кредит тўловлари ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида, муддати ўтган фоиз тўловларига 0,2 фоиз миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли, бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек қарздорнинг манфаатларини эътиборга олиб, суд талаб қилинган 1.843.398,29 сўм пеня миқдорини 950.000 сўмга камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” 2020 йил 06 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни билан белгиланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари (бундан буён матнда Давлат божи ставкаларининг миқдорлари деб юритилади) 2-бандининг “а”-кичик бандида, давлат божи мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида ҳисобланиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг 1 қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, 6-қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга мувофиқ, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига муддати ўтган асосий ва фоиз қарзи 590.832,91 сўм, 950.000 сўм пеня ундиришни, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини рад этишни, жавобгардан 412.000 сўм давлат 3 божини Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига ундиришни лозим топади. Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2032, 2034-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво ариза талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ “M liqul v J mshid li r vi h” ҳисобидан даъвогар “HAMKORBANK” АТБ фойдасига муддати ўтган асосий ва фоиз қарзи 590.832,91 сўм ҳамда 950.000 сўм пеня, жами 1.540.832,91 сўм ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ЯТТ “M liqul v J mshid li r vi h” ҳисобидан даъвогар “HAMKORBANK” АТБ фойдасига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ЯТТ “M liqul v J mshid li r vi h” ҳисобидан Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтиб қонуний кучга киради, ҳал қилув қарори устидан Денов туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти(протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Х.Тожиев 4