Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/4003 Дата решения 22.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Z m n t ks lust r
Source ID 6c924cce-1c93-452f-9d15-888ab1b689f6 Claim ID PDF Hash 31d397a0cd25f46f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
зсиз тан олиниши ва 55-моддаси зсиз тан олиниши ва 55 law
бандида ФКнинг 327-моддаси бандида ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/4003-сон иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 22 октябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг масъулияти чекланган жамияти «P t gr il» қўшма корхонаси манфаатида жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 8 134 996 940 сўм асосий қарз ва 1 635 358 000 сўм банк фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили С.Шукуров (23.01.2025 йилдаги №11-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Қаршиев (15.10.2025 йилдаги №68-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «P t gr il» қўшма корхонаси (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан 8 134 996 940 сўм асосий қарз ва 1 635 358 000 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важларини қувватлаб, 4 та шартномага асосан жавобгарга техник чигит маҳсулоти харид қилиш учун ва 1 та шартномага асосан жавобгарга аммофос берилгани, лекин жавобгар шартномалар бўйичап ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли қарздорлик вужудга келганлиги, ундириш чоралари натижа бермаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво ариза важларига нисбатан эътирози йўқлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида маҳсулот харид қилиш бўйича бир нечта шартномалар имзоланган, хусусан 31.10.2023 йилда №Ч-1-сонли(1), 07.11.2023 йилда №6564090(2), 07.11.2023 йилда №6564091(3) ва 16.10.2024 йилда №7184894-сонли(4), шунингдек 30.05.2024 йилда №30/05-сонли (5) шартномлар имзоланиб, 1-4 та шартномаларда даъвогар сотиб олувчи, жавобгар сотувчи сифатида, 5 шартномада эса аксинча даъвогар сотувчи, жавобгар сотиб олувчи сифатида иштирок этган. 1-4 шартномаларда даъвогар сотиб олувчи сифатида жавобгарнинг ҳисоб рақамига техник чигит маҳсулоти учун жами 13 028 299 940 сўм маблағ ўтказиб, 5 115 303 000 сўмлик маҳсулот олиб, 7 912 996 940 сўмлик маҳсулотлар олинмаган. 5 шартномада эса аксинча даъвогар сотувчи сифатида, жавобгарга 222 000 000 сўмлик аммофос маҳсулотини берган бўлсада маҳсулот ҳақи тўланмаган ва шу миқдорда қарздорлик вужудга келиб, жами қарздорлик 7 912 996 940+222 000 000=8 134 996 940 сўмни ташкил этган. Натижада палата даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан қарздорлик ва банк фоизини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деб кўрсатилган. Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Қарздорлик иш ҳужжатларига илова қилинган шартнома, электрон ҳисобварақ фактура, ишончнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 8 134 996 940 сўм қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъво аризада жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли 1 635 358 000 сўм банк фоизи ундириш сўралган. ФК 327-моддасида бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 4бандининг иккинчи хатбошиси, 5 — 11-бандлари, 12-бандининг иккинчи хатбошиси, 13-банди, 18-бандининг иккинчи хатбошисида тушунтириш берилган. Хусусан қарорнинг 5-бандида ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланиши, шунингдек пул мажбурияти бўлиб, мажбурият бир бутун ҳолда (қарз шартномасида) бўлгани каби мажбуриятдаги тарафлардан бирининг товарларга (иш ёки хизматлар) ҳақ тўлаш мажбурияти ҳам бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. Даъвогар томонидан 31.10.2023 йилда №Ч-1-сонли, 16.10.2024 йилда №7184894-сонли шунингдек 30.05.2024 йилда №30/05-сонли шартномлар бўйича мажбурият бажарилмаган саналар алоҳида инобатга олинган ҳолда жами 1 635 358 000 сўм банк фоизи ҳисобланган. Суд, даъвонинг банк фоизи ундириш талаби бўйича важларни асосли ва иш ҳужжатлари билан тасдиқланган деб ҳисоблаб, ушбу талабни хам қаноатлантиришни лозим топади. Судга мурожаат қилишда палата давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли давлат божи тўланмаган, даъво аризада 8 186 149 970 сўм асосий қарз ва 2 102 200 000 сўм банк фоизи ундииш сўралган, кейинчалик даъвогар ИПК 157моддаси асосида даъво талабини 8 134 996 940 сўм асосий қарз ва 1 635 358 000 сўм банк фоизи, асосий қарзни 51 153 030 сўмга, банк фоизини 466 842 000 сўмга ўзгартириш (камайтириш)ни сўраб ариза берган, ариза қаноатлантирилиб, иш ўзгартирилган доирада муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрсида”ги Қонуни 19моддасида даъвогар томонидан даъво талаблари камайтирилган тақдирда, тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди деб кўрсатилган. Дастлаб даъвода ундириш сўралган миқдор бўйича жами давлат божи миқдори 205 766 999,4 сўмни ташкил қилиб, кейинчалик даъво талаблари 51 153 030+466 842 000=517 995 030 сўмга камайтирилиб, камайган қисми бўйича давлат божи 10 359 900,6 сўмни, даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича эса давлат божи 195 407 098,8 сўмни ташкил қилади. Ушбу ҳолатда суд, даъвонинг камайтирилган қисми бўйича давлат божи тўловини, даъво талаблари камайтирилган тақдирда, тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмаслигини, лекин даъво палата томонидан давлат божи тўланмасдан тақдим этилганлигини инобатга олиб, даъвогар зиммасига юклашни асосли деб ҳисоблайди. Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 8 134 996 940 сўм асосий қарз, 1 635 358 000 сўм банк фоизи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича 195 407 098,8 сўм давлат божи тўловини жавобгар, давлат божининг 10 359 900,6 сўм қисмини даъвогар зиммасига юклашни, шунингдек жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «P t gr il» қўшма корхонаси манфаатида жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 8 134 996 940 сўм асосий қарз ва 1 635 358 000 сўм банк фоизи ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «P t gr il» қўшма корхонаси фойдасига 8 134 996 940 сўм асосий қарз, 1 635 358 000 сўм банк фоизи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан Республика Бюджетига 195 407 098,8 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат ундирилсин. Даъвогар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «P t gr il» қўшма корхонасидан Республика Бюджетига 10 359 900,6 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Йўлдошев