← Назад
Решение #2867952 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5198-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ЎЗБЕКИСТОН
НОМИДАН
Protected byРЕСПУБЛИКАСИ
PDF Anti-Copy Free
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
Шовот тумани
2025 йил 22 октябрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“Saporboy Matyoqub” фермер хўжалиги ҳисобидан 7 930 969 сўм асосий қарз,
9 429 533 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакиллари Т.Юсупов (2025 йил 6 январдаги
14-сонли ишончнома асосида), Д.Ражапов (2025 йил 16 майдадаги 380-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили О.Шамуратов (раҳбар)ларнинг
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Saporboy Matyoqub” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 7 930 969 сўм
асосий қарз билан бирга 9 429 533 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари муқаддам Шовот туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, жавобгардан
7 930 968 сўм асосий қарз ҳамда 3 965 484 сўм пеня ундириш сўралганлиги,
ушбу даъво аризага асосан судининг 2024 йил 22 февралдаги ҳал қилув
қарори билан жавобгар ҳисобидан 7 930 968 сўм асосий қарз, 3 965 484 сўм
пеня ундирилганлиги, ҳозирги кунда суд ҳужжати юзасидан мажбурий ижро
бюроси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилаётганлиги, бироқ суд
ҳужжати шу кунга қадар ижро қилинмаганлиги, суд ҳужжати мавжудлиги
инобатга олинмасдан даъво ариза судга такроран киритилиб хатоликка йўл
қўйилганлигини таъкидлашиб, иш бўйича қонуний суд ҳужжати қабул
қилишни судга ҳавола қилишди.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб,
2020 йилда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Гурлан
туман бўлими ходимлари томонидан ўзининг ҳисоблагичини тармоқдан узиб
ўзлари билан олиб кетишганлигини, орадан анча вақт ўтиб, унга
23 000 000 сўм қарздорлиги мавжудлиги тўғрисида маълум қилишганлиги,
қарздорликка аниқлик киритиш мақсадида бир неча бора борганлигини,
қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилганлигини, бундан ташқари ҳозирда
суднинг қарорига асосан ундириш белгиланган 7 930 968 сўм асосий қарз,
3 965 484 сўм пеня қарздорлиги мавжудлигини, 2020 йилдан буён электр
энергиясидан фойдаланмаслигини, тармоқдан узилганлигини билдириб,
даъво аризани рад қилишни сўради.
Ишда иштирок этувчи тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий
баҳоAnti-Copy
бериб, қуйидаги
Protected
by PDF
Freeасосларга кўра
суд даъвонинг 7 930 969 сўм асосий қарз ҳамда 3 965 484 сўм пеня ундириш
(Upgrade to Pro
Version to Remove
the Watermark)
қисми бўйича иш юритишни
тугатишни,
даъвонинг
қолган 5 464 049 сўм
пеня ундириш қисмини эса қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади:
Аниқланишича, муқаддам даъвогар Шовот туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 7 930 968 сўм
асосий қарз ҳамда 3 965 484 сўм пеня ундиришни сўраган. Мазкур даъво
аризаси юзасидан 4-2202-2402/250-сонли иқтисодий иш қўзғатилган бўлиб,
суднинг 2024 йил 22 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
7 930 968 сўм асосий қарз ҳамда 3 965 484 сўм пеня ундирилган. Мазкур ҳал
қилув қарори бугунги кунда қонуний кучда.
Шундай бўлса-да, даъвогар 7 930 968 сўм асосий қарз ҳамда 3 965 484
сўм пеня жавобгардан ундириш юзасидан суднинг қонуний кучга кирган ҳал
қилув қарори мавжудлигини инобатга олмасдан, даъво аризасида ушбу
7 930 968 сўм асосий қарз ҳамда 3 965 484 сўм пеняни ҳам ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 110-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида
фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат
ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет
тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга
кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, ушбу ҳолат иш юритишни тугатиш
учун асос бўлиши белгиланган.
Шунга кўра, суд даъвонинг жавобгардан 7 930 968 сўм асосий қарз
ҳамда 3 965 484 сўм пеня ундириш қисми бўйича суднинг қонуний кучга
кирган ҳал қилув қарори мавжудлиги боис даъвонинг 7 930 968 сўм асосий
қарз ҳамда 3 965 484 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топади.
Шу билан бирга даъвогар даъво аризасида 3 965 484 сўм пенядан
ташқари яна 5 464 049 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга
кўра вужудга келади.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.11-бандининг учинчи
хатбошисига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач
қарздорлик тўлов муддати ўткан деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўткан ҳар
бир кун тўлов муддати ўткан сумманинг 0,1 фоиз миқдорида, электр
энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса
0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бироқ пенянинг умумий
миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланган.
Аниқланишича,
жавобгар
2020Anti-Copy
йилда электрFree
тармоқларидан узилган
Protected
by PDF
бўлиб, шундан буён у электр энергиясидан фойдаланмайди, жавобгар ушбу
(Upgrade
to Pro
Versionқисман
to Remove
the Watermark)
даврда мавжуд
бўлган
қарзини
тўланган
бўлиб, 2024 йил 1 январь
ҳолатига уни 7 930 968 сўм асосий қарзи мавжуд бўлган ва қарздорлик ўз
вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланган пеня 9 429 533 сўмни ташкил
қилган.
Шовот туманлараро иқтисодий суднинг 2024 йил 22 февралдаги ҳал
қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига 7 930 968 сўм асосий
қарз билан бирга 3 965 484 сўм пеня ҳам ундирилган.
Шунга кўра даъвогар пеня миқдорини ҳисоблашда хатоликка йўл
қўйган, даъвогар шартноманинг 3.11-бандида пеня миқдори муддати ўтган
тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланган бўлиб, бунда даъвогар
3 965 484 сўм пеня талаб қилишга ҳақли бўлган ва суднинг ҳал қилув
қарорига асосан 3 965 484 сўм пеня ундирилган. Шундан келиб чиқиб, суд
даъвогар 5 464 049 сўм пеняни ундириш тўғрисида асоссиз талаб қўйган деб
ҳисоблайди.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандида тушунтириш берилган.
Гарчи даъвогар пеня ундиришни сўраган бўлса-да, бироқ унинг
ҳисоб-китобини кўрсатмаган, шунингдек унинг асослилигини тасдиқловчи
далиллар тақдим қилинмаган, суд мажлисида иштирок этган даъвогар
вакиллари ҳам пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисида маълумот тақдим қила
олмади.
Юқорида баён этилганлардан кўриш мумкинки, пенянинг ҳисоб-китоби
мавжуд эмас, даъвогарнинг ушбу талаби бирон-бир мақбул далил билан
исботланмаган, ҳолбуки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс, шу жумладан, даъвогар ҳам ўз талабига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши лозимлиги аниқ белгилаб
қўйилган. Шу боис суд даъвонинг 5 464 049 сўм пеня ундириш талабини рад
қилишни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Protected
by PDF Anti-Copy Free
Демак, даъвонинг 5 464 049 сўм пеня ундириш қисми асоссизлиги боис
(Upgrade
to Pro Version
to Remove
Watermark)
рад этилганлиги ҳамда
даъвонинг
қолган
қисмиtheбўйича
эса иш юритиш
тугатилганлиги боис “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 9-моддасининг иккинчи қисми, ИПКнинг 118-моддаси талабларига
кўра суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда ундан
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвонинг 7 930 969 сўм асосий қарз ҳамда 3 965 484 сўм пеня ундириш
қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвонинг қолган 5 464 049 сўм пеня ундириш қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати “Ҳудудий
электр тармоқлари” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация
тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи судья
Ў.Мадрохимов