Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2503/9221 Дата решения 22.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья BOBONAZAROV MUZAFFAR ABDUSHARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f7f6f556-4ecb-4221-bd9c-d79c3c3566db Claim ID PDF Hash 8377172b7d220d75... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
тисодий процессуал кодекси 13-моддаси тисодий процессуал кодекси 13 code_article
аролик кодексининг 915-моддаси аролик кодекси 915 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 46-моддаси тисодий процессуал кодекси 46 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри ***** йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси ***** котиблигида, даъвогар вакили ***** (***** йил *****даги *****-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили *****(***** йил *****сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида даъвогар ***** манфаатида, жавобгар *****масъулияти чекланган жамиятидан *****сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида видеоконференцалоқа режимида (T -D skt иловаси орқали) бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: *****Урганч филиали билан қарз олувчи «***** масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил *****-сонли кредит шартномаси тузилган ва кредит шартномасига асосан банк томонидан қарз олувчига йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан *****йил муддатга *****сўм кредит ажратилган. Кредит таъминоти сифатида фуқаро *****га тегишли 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами *****, кузов рақами *****, давлат рақами белгиси *****бўлган, ***** русумли автимашинаси гаровга қўйилган. Шунингдек, *****масъулияти чекланган жамияти билан 2020 йил 17 мартда тузилган *****-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисидаги шартномага асосан умумий суғурта миқдори *****сўмга суғурта полиси берилган. Банк томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ва кредит маблағи ажратиб берилган, бироқ қарз олувчи томонидан кредит маблағини қайтариш бўйича мажбуриятлар бажарилмаган. Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди томонидан қарздор «***** масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи *****(Урганч филиали) фойдасига кредитнинг асосий қисмидан *****сўм, ҳисобланган фоизидан *****сўм, жами ***** сўм қарздорлик ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган автомашинага қаратилиш юзасидан ***** кредит фоизи ундириш ва ундирувни автомашинага қаратилиш тўғрисида ҳал қилув қарорлари қабул қилинган ва ижро варақалари берилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздордан кредит қарздорлигини тўлиқ ундириш имкони бўлмаган. Шундан кейин, банк суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида суғурта компаниясига талабнома ва хабарномалар билан мурожаат қилган. 1 Бироқ, суғурта компанияси томонидан хабарнома жавобсиз ва ижросиз қолдирилган. Шу боис, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) ***** АТБ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида, Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *****масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан *****сўм суғурта товони ундиришни сўраган. Палата ўз даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127, 128, 129, 170-моддаларига асосан палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини маълум қилиб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб, суғурта ҳодисаси юзага келганлиги бўйича суғурта ташкилотига хабар бермаганлиги ва зарур маълумотларни тақдим қилмаганлигини билдириб, суддан даъвони тўлиқ рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари суғурта шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 915-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга 2 (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, *****Урганч филиали (Суғурта қилдирувч), «***** масъулияти чекланган жамияти (Қарздор) ва *****масъулияти чекланган жамияти номидан жамиятнинг Хоразм вилоят филиали (Суғурталовчи) ўртасида 2020 йил 17 мартда “кредитнинг гаров ёки бошқа турдаги таъминот билан таъминланмаган қисмини сўндирмаслик қалтислигидан суғурталаш” тўғрисида *****-сонли суғурта шартномаси тузилган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб суғурта мудатида, Қарздорнинг банкротлиги ёки Суғурта қилдирувчи олдидаги пуллик мажбуриятини бажаришга қобилиятсизлиги натижасида Суғурта қилдирувчига зиён етказилишига олиб келган воқеа суғурта ҳодисаси юзага келишини билдиради. Қарздор кредит шартномаси мажбуриятларини бажармасдан асосий кредит қарзларини тўлиқ тўламаганлиги ҳолати иш ҳужжатлари билан ўз исботини топган. Даъвогарнинг ***** йил 16 октябрдаги 16/10-сонли маълумотномасига кўра, қарздорнинг банк олдида асосий кредит қарзидан *****сўм, муддати ўтган кредит фоизидан *****сўм қарздорлиги мавжуд. Кредит қарздорлигини ундиришга қаратилган суд ҳужжатининг ижроси давомида қарздорлардан кредит қарздорлигини ундириш имкони бўлмаган. Шунингдек, Урганч туманлараро иқтисодий судининг *****9-сонли иқтисодий доирасида 2024 йил *****декабрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан қарздор «***** масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ва суднинг ***** йил 11 мартдаги ажрими билан тугатишга доир иш юритиш якунланиб, қарздор Давлат хизматлари маркази томонидан ***** йил 15 майда давлат реестридан чиқарилган. Бундай ҳолатда, суд суғурта шартномаси бўйича суғурта ходисаси содир бўлган ва суғурта компаниясининг суғурта товонини тўлаш бўйича мажбурияти вужудга келган деб ҳисоблайди. Суғурта шартномасининг 8.1-бандида суғурта товони суғурта қилдирувчига қарздор томонидан кредитнинг гаров ёки бошқа турдаги таъминот билан таъминланмаган қисми миқдорида, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам суғурта пулидан ошмаган миқдорда тўланади. Суғурта товони микдори ҳақиқатда олинган кредит миқдори ва кредитнинг гаров ёки бошқа турдаги таьхминот билан таъминланган қисми уртасидаги фарқдан кредитнинг асосий қисмини ундириш учун йўналтирилган пул маблағларини айириб (чегириб) қолган ҳолда аниқланиши белгиланган. 3 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан суғурта товонини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, *****масъулияти чекланган жамияти таъсисчисининг 2022 йил 1*****январдаги 2-сонли қарори билан *****» акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 46-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Юқоридагиларга асосан суд жавобгар *****масъулияти чекланган жамияти унинг ҳуқуқий вориси *****» акциядорлик жамияти билан алмаштиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига *****почта харажати ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ *****сўм суд харажатларини жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судига ҳисобига ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Жавобгар *****масъулияти чекланган жамияти унинг ҳуқуқий вориси *****» акциядорлик жамияти билан алмаштирилсин. Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. *****» акциядорлик жамиятидан *****фойдасига *****сўм суғурта товони ва *****почта харажати ундирилсин. *****» акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин. 4 *****масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига *****сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ***** 5