← Назад
Решение #2868219 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 15 | — | law | |
| чунки ФК | 261 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/4001-сон иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос туман
2025 йил 22 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси
Э.Эгамқуловнинг
котиблигида,
тугатиш
бошқарувчиси
Х.Баратовнинг «Bl ssid h nds ms» хусусий корхонаси манфаатида жавобгар
«MD-in
ti n» хусусий корхонасидан 40 000 000 сўм асосий қарз ва
20 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий
ишни тугатиш бошқарувчиси Х.Баратов иштирокида ўз биносида
видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Тугатиш бошқарувчиси Х.Баратов «Bl ssid h nds ms» хусусий корхонаси
(кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар «MD-in ti n» хусусий корхонаси(кейинги
матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 40 000 000 сўм асосий қарз ва
20 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 16 октябрдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят
солиқ бошқармаси вакили мутахассис сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида тугатиш бошқарувчиси даъво ариза важларини қувватлаб,
ҳақиқатдан хам жавобгар 2022-2023 йилларда молиявий фаолиятини 118 ва
347 млн сўм фойда билан якунлаганлиги, лекин бу беғараз ёрдам пулини
қайтарилмаслигига
асос
бўлмаслигини
билдириб,
даъвони
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ва солиқ органи вакили иштирок этмади ва
сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 128, 170моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни
лозим топади.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг №
4-1806-2506/1150-сонли иқтисодий иш доирасида 2025 йил 04 мартдаги ҳал
қилув қарори билан «Bl ssid h nds ms» хусусий корхонаси банкрот деб топилиб,
тугатишга доир иш юритиш бошланиб, Х.Баратов тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинланган.
Тугатиш ишлари жараёнида аниқланишича даъвогар 21.12.2023 йилда
жавобгарнинг ҳисоб рақамига қайтарилмайдиган беғараз ёрдам сифатида
40 000 000 сўм маблағни ўтказган.
Тугатиш бошқарувчиси ушбу маблағни қайтаришни сўраб жавобгарга
огоҳлантириш хатлари билан мурожаат қилиб, ундириш чораларини кўрган
бўлсада, кўрилган чоралар натижа бермаган.
Натижада тугатиш бошқарувчиси даъвогар манфаатида судга мурожаат
қилиб, жавобгардан ўтказилган маблағ ва кечиктирилган кунларга ҳисобланган
пеняни ундиришни сўраган.
Суд, тугатиш бошқарувчисининг важларига қўшила олмайди, чунки унинг
важлари ҳужжатлар асосида тасдиқланмаган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 732-моддасига
асосан қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни
мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб,
ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва
миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини
олади.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан айнан даъвогар 21.12.2023 йилда
жавобгарнинг ҳисоб рақамига қайтарилмайдиган беғараз ёрдам сифатида
40 000 000 сўм маблағни ўтказган бўлсада ва бу банк ҳужжатларида
кўрсатилсада, айнан қонунчиликда назарда тутилган қарз шартномасида назарда
тутилган ва унинг аломатларини кўрсатувчи ҳолатлар тасдиқланмади.
Лекин Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий корхона тўғрисида”ги
Қонуни 15-моддасида хусусий корхона мулкдори хусусий корхонанинг солиқлар
ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдасидан ўз
ихтиёрига кўра фойдаланиши ҳуқуқи эга эканлиги кўрсатилган.
Тугатиш бошқарувчиси судга, маълумотнома тақдим қилиб, унда
даъвогарнинг 2022-2023 йиллардаги молиявий фаолиятини 118 175 100 сўм ва
347 011 000 сўм фойда билан якунлаганлигини кўрсатиб, асос сифатида солиқ
ҳисоботи нусхаларини тақдим этган ва суд мажлисида ушбу маълумотлар асосли
эканлигини билдирди.
Қонунчиликка асосан даъвогар 2022 йилни 118 175 100 сўм ва 2023 йилни
347 011 000 сўм фойда билан якунлаган, бу ўз навбатида айнан солиқ ва бошқа
мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қолган фойдаси бўлиб, жавобгар ушбу
маблағлардан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Суд,
юқоридаги
асос
билан
жавобгарга
40 000 000
сўмни
қайтарилмайдиган беғараз молиявий ёрдам сифатида ўтказганлик ҳолатини,
даъвогар ўз фаолияти давомида олган фойдасидан, ўз ихтиёрига кўра
фойдаланган ва бу қарздорликни келтириб чиқармайди деб ҳисоблайди.
Шунингдек суд, даъвонинг пеня ундириш талабини хам асоссиз деб
ҳисоблайди, чунки ФК 261-моддасига асосан пеня қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан
фоиз билан ҳисобланади деб кўрсатилганлиги сабабли, даъвогарда ушбу
40 000 000 сўм маблағни жавобгарга тўлаш, жавобгарда эса тўланган маблағни
қайтариш мажбурияти мавжуд эмас, шу сабабли мажбуриятлар бузилмаган ва
пеня ҳисоблашга асос йўқ деб ҳисоблайди.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талабларини асоссиз ва ҳужжатлар
асосида тасдиқланмади деб ҳисоблаб, ушбу талабларни қаноатлантиришни рад
этишни, почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни ва тўланганлигини
инобатга олишни, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб
рақамига ишни видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ
103 000 сўм харажатни даъвогардан ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан
даъвонинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда 1 200 000 сўм давлат божи
тўловини даъвогар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Тугатиш бошқарувчиси Х.Баратовнинг даъвогар «Bl ssid h nds ms»
хусусий корхонаси манфаатида жавобгар «MD-in ti n» хусусий корхонасидан
40 000 000 сўм асосий қарз ва 20 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «Bl ssid h nds ms» хусусий корхонасидан Республика Бюджетига
1 200 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар «Bl ssid h nds ms» хусусий корхонасидан Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
депозит
ҳисоб
рақамига
ишни
видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм
харажат ундирилсин.
Даъвогар «Bl ssid h nds ms» хусусий корхонаси зиммасидаги почта
харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев