← Назад
Решение #2868812 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| дори эса суд томонидан ФК | 326 | — | law | |
| га асосан камайтирилганлиги учун ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5202-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ЎЗБЕКИСТОН
НОМИДАН
Protected byРЕСПУБЛИКАСИ
PDF Anti-Copy Free
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
Шовот тумани
2025 йил 22 октябрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жавобгар “Mashhurshox
dalasi” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 13 705 990 сўм асосий қарз,
9 052 772 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакиллари Т.Юсупов (2025 йил 6 январдаги
14-сонли ишончнома асосида), Д.Ражапов (2025 йил 16 майдадаги 380-сонли
ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Mashhurshox dalasi” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
13 705 990 сўм асосий қарз билан бирга 9 052 772 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд
мажлисида
даъвогар
вакиллари
даъво
талабларини
қўллаб-қувватлашиб, фойдаланилган энергия ҳақи шартномада белгиланган
муддатларда тўланмаганлиги, шунга кўра қарздорликни ундириш учун судга
мурожаат этилганлиги, даъво талабидаги асосий қарз ва пеня шу кунга қадар
тўланмаганлигини билдиришиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади. Иш ҳужжатида жавобгар суднинг ажримини гибрид почта
хизмати орқали қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд
низони мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
2
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо бериб,
кўра Free
даъво талабларини
Protected
byқуйидагиларга
PDF Anti-Copy
қисман қаноатлантиришни лозим топади:
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра
вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
4 январда электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ
корхона (даъвогар) истеъмолчи (жавобгар)га электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш, ўз навбатида истеъмолчи истеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра,
Истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун
олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда,
ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш
хоҳишини билдирган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга ошириладиган
даврни кўрсатиб ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин
билдирги тартибида мурожаат қилганлари тақдирда 50 фоиз олдиндан ҳақ
тўлаш асосида етказиб берилишига йўл қўйилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган
ҳамда 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаётган истеъмолчилар томонидан ойнинг
охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган холларда мазкур
истеъмолчига нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган
чоралар кўрилиши белгиланган.
Шунингдек, шартноманинг 3.13 - бандида истеъмолчи ва корхона ҳар
ойда, ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин беш кун мобайинида ўзаро
ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузишлари шартлиги
белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига
жами 22 758 762 сўм (13 705 990 сўм асосий қарз билан бирга 9 052 772 сўм
пеня) қарздорликка йўл қўйган, қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги
талабнома ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
3
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида
бошқача
назарда Free
тутилган бўлмаса, энергия
Protected by
PDFтартиб
Anti-Copy
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи қилинган электр
энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий
шартномада белгиланган муддатларда тўлаши шарт.
Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб
боришга мажбурлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 13 705 990 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги
ишдаги мавжуд шартнома, солиштирма далолатнома, тақдим этилган
ҳисоботлардан келиб чиқиб тузилган маълумотнома ҳамда бошқа шу каби
ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун
ундан шартноманинг 3.10-бандига асосан 9 052 772 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.10-бандининг учинчи
хатбошисига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач
қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар
бир кун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоиз миқдорида, электр
энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса
0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бироқ пенянинг умумий
миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
4
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
Protected
by PDF
Anti-Copy
Freeҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
қарорининг 2-бандида тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги учун суд
даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги
масаласини ўрганиб, суд пеня миқдорини 3 100 000 сўмга камайтиришни
лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Демак, даъво талаблари асосли деб топилганлиги, неустойка миқдори
эса суд томонидан ФКнинг 326-моддасига асосан камайтирилганлиги учун
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Mashhurshox dalasi” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
13 705 990 сўм асосий қарз, 3 100 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Mashhurshox dalasi” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 455 175,24 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация
тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи судья
Ў.Мадрохимов