← Назад
Решение #2868832 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5304-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 22 октябрь
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамиятининг жавобгар“AZIZBEK BOBOMUROD ORZUSI” фермер хўжалиги ҳисобидан электр
энергия тўловлари бўйича 3 018 909 сўм асосий қарз, 1 126 503 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризани соддалаштирилган тартибда Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамияти (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб,жавобгар“AZIZBEK BOBOMUROD ORZUSI” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3 018 909 сўм асосий
қарз, 1 126 503 пеняни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги
матнларда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар
жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати
узайтирилмайди.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 26 майда
электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар
(таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар
(истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб
бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 сентябрь ҳолатига
электр энергияси учун қарздорлиги 3 018 909 сўмни ташкил қилган.
Жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогар
томонидан юборилган талабнома ижроси таъминланмаган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унда истеъмолчи истеъмол қилинган
электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий
шартномада белгиланган муддатларда тўлаши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 3 018 909 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги
ишдаги мавжуд ҳужжатлар, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 01 сентябрь
ҳолатига таққослаш далолатномаси, шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан
тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, суд 3 018 909 сўм асосий
қарздорликни ундириш даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан тўловлар кечиктирилганлиги
учун 1 126 503 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 3.12 бандида ҳисоб китоб ойидан кейинги календарь ой
тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати
ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1
фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган
корхоналар учун 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг
умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50%идан ошмаслиги лозим, деб
белгиланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар жавобгардан асосли равишда
1 126 503 сўм пеня ҳисоблаган.
Ҳисобланган пеня тарафлар томонидан солиштирма таққослаш
далолатномада тасдиқланган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра,қонунчилик ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 1 126 503 сўм
пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни шу миқдорда
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, ИПКнинг 118-моддасига
асосан
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган
қисмига мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат божи тўловини жавобгардан
Республика бюджетига ундиришни, манфаати кўзланган шахс томонидан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси
8, 234, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва ИПКнинг 118, 176-179, 2034, 2035моддалариқўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг
“AZIZBEK BOBOMUROD ORZUSI” фермер хўжалиги ҳисобидан электр
энергия тўловлари бўйича 3 018 909 сўм асосий қарз, 1 126 503 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “AZIZBEK BOBOMUROD ORZUSI” фермер хўжалиги
ҳисобидан:
-“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамияти
фойдасига 3 018 909 сўм асосий қарз, 1 126 503 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм
почта харажати;
-Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга
(протест келтиришга) ҳақли.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова