← Назад
Решение #2869431 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| дори эса суд томонидан ФК | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5191-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Protected
by PDF
Anti-Copy
Free
ҲАЛ
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
Шовот тумани
2025 йил 22 октябрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Qutum
bobo” фермер хўжалиги ҳисобидан 18 883 782 сўм асосий қарз,
15 847 524 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакиллари Т.Юсупов (2025 йил 6 январдаги
14-сонли ишончнома асосида), Д.Ражапов (2025 йил 16 майдадаги 380-сонли
ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Qutum bobo” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 18 883 782 сўм
асосий қарз билан бирга 15 847 524 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили судга даъво миқдорини ўзгартириш
тўғрисида ариза тақдим қилиб, муқаддам Шовот туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар
ҳисобидан 54 949 000 сўм асосий қарз, 4 351 811 сўм пеня ундирилганлиги,
мазкур даъво аризасида пеня ҳисоб-китобида ягилишиб, суднинг ҳал қилув
қарорига асосан ундириш белгиланган 4 351 811 сўм пеня билан бирга
нотўғри хисобланганлиги, аслида пеня миқдори 11 495 713 сўмни ташкил
қилганлигини, жавобгар томонидан қарздорлик 2025 йил 30 сентябрь куни
қисман 18 137 000 сўм тўлаб берилганлигини билдириб, аризани иш
юритишга қабул қилиш ва жавобгардан 746 782 сўм асосий қарз ва
11 495 713 сўм пеня ундириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади. Суд мажлисида танаффусга қадар жавобгар вакили
Б.Ўразметов иштирок этиб, асосий қарзга эътирози йўқлигини асосий қарзни
қисман тўлаганлигини, пеня ортиқча ҳисобланганлиги билдириб, пеняни
камайтириб беришни, ишни қонуний кўриб чиқишни сўраган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа
шахсларby
суд
мажлисига
келмаса,
Protected
PDF
Anti-Copy
Freeнизо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, 172-моддасининг тўртинчи қисмида
(Upgrade
to Pro Version
to Remove
Watermark) қадар суд
ишда иштирок этувчи
шахслар
танаффус
эълонtheқилингунига
мажлисида ҳозир бўлганлигидан ёки бўлмаганлигидан қатъи назар, суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
ҳисобланиши ҳамда уларнинг танаффус тугаганидан кейин суд мажлисига
келмаганлиги суд мажлисини давом эттиришга тўсқинлик қилмаслиги
белгиланган, шулардан келиб чиқиб, суд низони мазмунан кўриб чиқиш
мумкин деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
157-моддасига мувофиқ даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш
чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини
ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли.
Даъво миқдорини камайтириш тўғрисидаги аризада дастлабки даъвода
жавобгардан 85 761 070 сўм асосий қарз ва 4 351 811 сўм пеня, жами
90 112 881 сўм ундириш сўралганлиги, бироқ даъвогар процессуал
ҳуқуқларидан фойдаланиб, даъво талаблари миқдорини камайтиришини,
унга кўра жавобгардан даъвогар фойдасига 18 883 782 сўм асосий қарз ва
11 495 713 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Шундан келиб чиқиб, суд
аризани иш юритишга қабул қилишни лозим топади.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга
кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
4 январда 17404155-сонли электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб,
унга мувофиқ корхона (даъвогар) истеъмолчи (жавобгар)га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, ўз навбатида истеъмолчи
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра,
Истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун
олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда,
ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш
хоҳишини билдирган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга ошириладиган
даврни кўрсатиб ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин
билдирги тартибида мурожаат қилганлари тақдирда 50 фоиз олдиндан ҳақ
тўлаш асосида етказиб берилишига йўл қўйилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган
ҳамда 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаётган истеъмолчилар томонидан ойнинг
охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган холларда мазкур
истеъмолчига нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган
чоралар кўрилиши
белгиланган.
Protected
by PDF Anti-Copy Free
Шунингдек, шартноманинг 3.13 - бандида истеъмолчи ва корхона ҳар
(Upgrade
to Pro
Version
to Remove кейин
the Watermark)
ойда, ҳисоб-китоб
даври
тамом
бўлгандан
беш кун мобойинида ўзаро
ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузишлари шартлиги
белгиланган.
Аниқланишича, муқаддам даъвогарнинг жавобгарга нисбатан
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Шовот
туманлараро иқтисодий судида 4-2202-2402/5550-сонли иқтисодий иш
қўзғатилган бўлиб, суднинг 2024 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори билан
жавобгар ҳисобидан даъвогарга 54 949 000 сўм асосий қарз, 4 351 811 сўм
пеня ундирилган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда суднинг 2024 йил
16 декабрдаги ҳал қилув қарори билан ундириш белгиланган 54 949 000 сўм
асосий қарздан ташқари, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига 18 883 782 сўм
қарздорликка йўл қўйган, қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабнома
ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи қилинган электр
энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий
шартномада белгиланган муддатларда тўлаши шарт.
Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб
боришга мажбурлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда,
жавобгар by
энергия
ҳақини ўз вақтида
Protected
PDF Anti-Copy
Free тўламасдан
18 883 782 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома,
(Upgrade
to Proбошқа
Versionшу
to Remove
the Watermark)
солиштирма далолатнома
ҳамда
каби ҳужжатлар
билан тўлиқ ўз
тасдиғини топган. Аммо, суд мажлисида даъвогар вакили томонидан тақдим
этилган маълумотномадан аниқланишича, судга мурожаат этилгандан сўнг
жавобгар 30 сентябрь куни 18 137 000 сўм қарздорликни тўлаган бўлиб,
ҳозирда жавобгарнинг даъво таладигаи тўланмаган асосий қарзи
746 782 сўмни ташкил этади.
Шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби қисман,
746 782 сўмга қаноатлантирилиши, қолган 18 137 000 сўмлик қисми
тўланганлиги боис рад этилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун
ундан шартноманинг 3.10-бандига асосан 11 495 713 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Шартноманинг 3.10-бандининг учинчи хатбошисига кўра, ҳисоб-китоб
ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб
ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун тўлов муддати ўтган
сумманинг 0,1 фоиз миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб
бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб
ёзилиши, бироқ пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг
50 фоизидан ошмаслиги белгиланган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандида тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги учун суд
даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги
масаласини ўрганиб, мажбурият қисман бўлсада бажарилганлигини,
жавобгарнинг мулкий аҳволи оғирлигини инбатга олиб, суд пеня миқдорини
3 900 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
“Давлат Protected
божи тўғрисида”ги
Республикаси
Қонуни билан
by PDFЎзбекистон
Anti-Copy
Free
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
Pro Version to Remove
the Watermark)
аризаларидан(Upgrade
даъво to баҳосининг
2 фоизи,
бироқ базавий ҳисоблаш
миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Демак, даъво талабларини асосли деб топилган, қарздорлик судга
мурожаат этилгандан сўнг қисман бартараф этилган ҳамда неустойка
миқдори эса суд томонидан ФКнинг 326-моддасига асосан камайтирилган
қисми бўйича давлат божи, шунингдек почта харажати жавобгар, даъво
талаби миқдорининг камайтирилган 4 351 811 сўмлик қисми бўйича эса
давлат божи харажатлари “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 9-, ва 19-моддалари талабига кўра даъвогар
зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 157, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари миқдорини камайтириш тўғрисида ариза иш юритишга
қабул қилинсин.
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Qutum bobo” фермер хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 746 782 сўм асосий қарз,
3 900 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Qutum bobo” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
607 590 сўм давлат божи ундирилсин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 87 037 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация
тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Ў.Мадрохимов