← Назад
Решение #2869533 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4001-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – А.Олламов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Н.Сангиров
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 22 октябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья И.Матмуратов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Исаков ва
Н.Сангировлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг
суд мажлиси котиблигида, Сирдарё вилояти прокуратураси бўлим прокурори
Ж.Соипов, даъвогар Ховос туман ҳокимлиги вакили И.Ортиқбоев (ишончнома
асосида), жавобгар “ LTIN S R -2020” фермер хўжалиги вакили (раҳбар)
С.Турғунов, Ховос туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили К.Мансуров
(ишончнома асосида) иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 18 августда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар
“ LTIN S R -2020” фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция
шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ховос туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва “ LTIN S R -2020”
фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида
2021 йил 25 июнда тузилган 395-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан
олдин бекор қилишни сўраган.
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда “биринчи
инстанция суди” деб юритилади) 2025 йил 1 августдаги ажрими билан Ховос
туман Қишлоқ хўжалиги бўлими - ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ҳамда Ховос
туман Солиқ инспекциясидан, Ховос туман фермерлар кенгашидан, Давлат
кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасидан ишга
мутахассислар жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2021 йил 25 июнда тузилган 395-сонли қишлоқ хўжалигига
1
мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартнома
муддатидан олдин бекор қилинган.
Жавобгар судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи
инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш
юзасидан янги қарор қабул қилишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар Ховос туман Солиқ инспекциясидан, Ховос
туман фермерлар кенгашидан ва Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармасидан вакиллар иштироки таъминланмади.
Шу боис судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)
274-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни учинчи шахслар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини
қувватлаб, шикоятда кўрсатиб ўтилган важларни такрорлаб, ҳал қилув
қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришдан рад этишни
сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва учинчи шахс вакиллари
апелляция шикоятига эътироз билдириб, апелляция шикоятидаги важлари ҳеч
қандай асосга эга эмаслигини билдириб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини ва прокурор фикрини тинглаб, апелляция шикоятида
кўрсатиб ўтилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул
қилишни ва даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари
асосида ҳал қилади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгарга 2020 йил 15 сентябрдаги Ховос
туман ҳокимининг 735-сонли қарорига асосан 1084-1088-контурлардан умумий
майдони 25,9 гектар ер майдони ажратилган.
Шу асосда тарафлар ўртасида 2021 йил 25 июнда 395-сонли ижара
шартномаси тузилган ва кадастр агентлигидан рўйхатдан ўтказилган.
Ховос туман Қишлоқ хўжалик бўлими мутахассиси А.Бобоев, туман
Фермерлар Кенгаши ходими О.Қултаев, Кадастрлар палатаси ходими Д.Алиев,
агроинспекция бўлими ходими Ж.Ғозиев ва туман Сув етказиб бериш хизмати
ДМ ходими Ф.Умаровлар томонидан 2025 йил 14 май ва 2025 йилнинг 16 июнь
2
кунлари Ховос тумани Пахтакор СИУ ҳудудида фаолият олиб борган жавобгар
фермер хўжалиги томонидан ажратилган ер участкасидан бошқа мақсадларда,
яъни белгиланган ер майдонларига режадаги 20,34 гектар ер майдонига ғўза
тўлиқ экилмасдан, 16,5 гектар майдонга ғўза экилиб, режадан 3,84 гектар ғўза
кам экилганлиги ҳамда режадаги 3,45 гектар ер майдонга полиз (қовун)
экилмаганлиги, ғўза ва полиз экилиши керак бўлган ер майдонларига
ноқонуний ва режасиз 7,3 гектар ер майдони шоли экиш учун тайёрланганлиги
аниқланиб,
бу
ҳақда
далолатнома
(мониторинг
маълумотнома)
расмийлаштирилган.
Мазкур далолатнома ва мониторинг маълумотномаларида даъвогарнинг
2025 йил 13 мартдаги “Ховос туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали
фойдаланиш чора-тадбирлари ва 2025-йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги
экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 111-9-129-Q/25-сонли қарори
талабларига зид равишда жавобгар томонидан 7,3 гектар ер майдони шоли
экиш учун тайёрланганлиги оқибатида жавобгар томонидан ижара ҳуқуқи
асосида тегишли бўлган ер участкасидан самарали ва оқилона
фойдаланмаганлик ва белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлик
ҳолатлари аниқланганлиги белгиланган.
Шу сабабли даъвогар томонидан жавобгарга шартномани муддатидан
олдин бекор қилиш тўғрисидаги ёзма равишда 2025 йил 23 июнь куни 1/01-127сонли таклиф хати берилиб, ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор
қилиш сўралган. Жавобгар таклиф хатининг бир нусхасини олиб, таклифга рад
жавобини билдирган.
Шундан сўнг, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
тарафлар ўртасида 2021 йил 25 июнда тузилган 395-сонли қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани
жавобгарнинг 20,34 гектар ер майдонига ғўза тўлиқ экилмасдан, 16,5 гектар
майдонга ғўза экилиб, режадан 3,84 гектар ғўза кам экилганлиги ҳамда
режадаги 3,45 гектар ер майдонга полиз (қовун) экилмасдан, ғўза ва полиз
экилиши керак бўлган ер майдонларига ноқонуний ва режасиз 7,3 гектар ер
майдони шоли экиш учун тайёрланганлиги асосини келтириб шартномани
муддатидан олдин бекор қилиш талабини қўйган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантириб, барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди.
Чунки, ишга тақдим этилган Ховос туман ҳокимининг 2025 йил
17 февралдаги жавобгарга 2025 йил ҳоили учун пахта (ғўза) экинларини
жойлаштирилган ер майдонлари тўғрисидаги 17-Н-Р-42583/25-сонли
маълумотномада 15,57 гектар ер майдонига пахта экини жойлаштирилганлиги
аниқланди.
Ишга тақдим этилган 2025 йил 16 октябрдаги ўрганиш мониторинг
маълумотномасига кўра жавобгарнинг 16,5 гектар ер майдонига пахта экинини,
4,0 гектар ер майдонга мош экинини экканлиги ўз тасдиғини топган.
Ҳолбуки, 2024 йил 6 сентябрдаги маълумотномага кўра 2025 йил ҳосили
учун 10,08 гектар ер майдонига ғалла экини жойлаштирилганлиги аниқланди.
3
Бундан кўринадики, жавобгар томонидан 2025 йил ҳосили учун
режалаштирилган пахта (ғўза) экинини экиш мажбурияти тўлиқ бажарилган.
Бундан ташқари даъво аризасига тақдим этилган 2025 йил 14 майдаги
мониторинг маълумотномаси, 2025 йилнинг 16 июндаги Ховос туман
фермерлар кенгашининг 85-сонли хати ҳамда 2025 йил 16 июндаги мониторинг
маълумотномалари кўздан кечирилганда бир-бирига зид маълумотлар
киритилганлиги ва чалкашликларга йўл қўйилганлиги ҳолати аниқланди. Ва
ушбу ноаниқликлар даъвогар томонидан ишни кўриш жараёнида якуний
тасдиқловчи ҳужжатлар билан билан исботлаб берилмади.
Бу эса даъвогарнинг даъво аризасини шошма-шошарлик билан судга
тақдим этганлигидан долалат беради.
Ҳолбуки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига талабига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати даъвогарнинг даъво аризасида
келтирилган жавобгар томонидан 20,34 гектар ер майдонига ғўза тўлиқ
экилмасдан, 16,5 гектар майдонга ғўза экилиб, режадан 3,84 гектар ғўза кам
экилганлиги ҳақидаги асослар билан ер ижара шартномасини муддатидан
олдин бекор талабини асоссиз деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман
бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш асос бўлиши белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати, биринчи инстанция
суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги,
суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлигини инобатга олиб, апелляция шикоятини тўлиқ
қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни ва даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Шу билан бирга судлов ҳайъати, ИПК 118-моддасига асосан суд
харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўра, даъвогардан Республика
бюджетига биринчи инстанция суди учун 3 750 000 сўм ҳамда апелляция
инстанцияси учун олдиндан тўланган 1 875 000 сўм давлат божини ва
4
41 200 сўм почта харажатини даъвогардан жавобгар фойдасига ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
“ LTIN S R -2020” фермер хўжалигининг апелляция шикояти
қаноатлантирилсин.
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 августдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъвогар Ховос туман ҳокимлигининг жавобгар “ LTIN S R -2020”
фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 25 июнда тузилган 395-сонли қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги
шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Ховос туман ҳокимлигидан Республика бюджетига биринчи инстанция
суди учун 3 750 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ховос туман ҳокимлиги ҳисобидан “ LTIN S R -2020” фермер
хўжалиги фойдасига апелляция инстанция суди учун олдиндан тўланган
1 875 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин.
Раислик қилувчи
И.Матмуратов
ҳайъат аъзолари
Б.Исаков
Н.Сангиров
5