Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/2200 Дата решения 22.10.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый TKU K BEL
Source ID a8592e07-6626-46ab-8910-71c42514a06f Claim ID PDF Hash 7fef3f51ce11428f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
кассация протестида келтирилган ИПКнинг 2039-моддаси кассация протестида келтирилган ИПК 2039 law
либ ва ИПКнинг 2039-моддаси либ ва ИПК 2039 law
суд ИПК 134-моддаси суд ИПК 134 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 3248-моддаси ИПКнинг 3248 law
ИПКнинг 305-моддаси ИПКнинг 305 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/2200-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда судида ишни кўрган судья – Х.Сулайманбекова Кассация инстанциясида маърузачи судья – Н.Сангиров СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 22 октябрь Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья И.Матмуратов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Исаков ва Н.Сангировлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг суд мажлиси котиблигида, Сирдарё вилояти прокуратураси бўлим прокурори Ж.Соипов, даъвогар Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси раҳбари Х.Холбаев (ишончнома асосида), жавобгар “TKU K BEL” масъулияти чекланган жамияти вакили (раҳбар) Н.Алавҳанов иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 апрелдаги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги ажримига нисбатан Сирдарё туман прокуратураси томонидан берилган кассация протестини, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилди) “TKU K BEL” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилди) ўртасида билан тузилган 2023 йил 25 декабрдаги 01-11/95-сонли “Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш” шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш 25 684 кв.м ер майдони (объект)ни дирекция ихтиёрига қайтаришни сўраган. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда “биринчи инстанция суди” деб юритилади) 2025 йил 17 апрелдаги ажрими билан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Сирдарё туман прокуратураси кассация протести билан судга мурожаат қилиб, унда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 2039-моддаси олтинчи қисмига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги иш бўйича келишув битими ёки медиатив келишув тузилишига 1 йўл қўйилмаслиги белгиланганлиги сабабли ажримни бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация протестини қувватлаб, унда кўрсатиб ўтилган важларни такрорлаб, кассация протестини қаноатлантиришни ва ажримни бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судига қайта кўриб чиқиш учун юборишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакиллари кассация протестига эътироз билдиришиб, протестдаги важлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини билдириб, кассация протестини қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция судининг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг ҳамда прокурорнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация протестида келтирилган важларни ишдаги мавжуд ва суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, кассация протестини қаноатлантиришдан рад этиб, биринчи инстанция судининг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 25 декабрда 01-11/95-сонли, Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида шартнома тузилган ва ушбу шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга 25 684 кв.м ер майдони (объект) ижарага берилган ва тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг ажралмас қисми бўлган 2023 йил 25 декабрдаги 01-12/49сонли Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланган. Ушбу битимга асосан ижарага олинган ҳудуддан, "Спирт ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш, 200 та янги иш ўринлари яратиш, бунинг учун ишлаб чиқариш корхонаси ва биносини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш" мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан Инвестиция лойиҳаси ва битим шартларини лозим даражада бажармасдан келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Кичик саноат зоналари тўғрисида”ги Низомнинг (бундан кейинги матнларда “Низом” деб юритилди) 59-бандида узоқ муддатли ижара шартномасига риоя қилинмаган тақдирда, ижарага берувчи уни бекор қилиш учун ташаббус кўрсатишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шу сабабли, даъвогар ушбу ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда даъво талабида шартномани муддатидан олдин бекор қилишни ва 25 684 кв.м ер майдони (объект)ни дирекция ихтиёрига қайтаришни сўраган. Бироқ, биринчи инстанция судида ишни кўриш жараёнида тарафлар низони профессионал медиатор А.Ирисбаев кўмагида медиация орқали ҳал қилишган ҳамда тарафлар ўртасида 2025 йил 16 апрелда медиатив келишув тузилган. Медиатив келишув тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган. 2 Медиатив келишув шартларига кўра, инвестиция мажбуриятлари қисман бажарилганлиги инобатга олиниб, қолган инвестиция мажбуриятлари жавобгар томонидан 2025 йил 16 майга қадар бажарилишига келишилган. Шу сабабли биринчи инстанция суди томонидан 2025 йил 17 апрелдаги ажрими билан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризаси кўрмасдан қолдириб, асосли тўхтамга келган. Чунки, ИПКнинг 131-моддасида тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб ҳал этиши, медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкинлиги белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасида медиация низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги, 29-моддасида эса медиация тартиб таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд 2 мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилиши, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши, медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли эканликлари белгиланган. Зеро, ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Судлов ҳайъати, кассация протестида келтирилган ИПКнинг 2039-моддаси олтинчи қисмига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги иш бўйича келишув битими ёки медиатив келишув тузилишига йўл қўйилмаслиги белгиланганлиги сабабли ажримни бекор қилиш ҳақидаги асоси билан келишмайди. Чунки, жавобгар томонидан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинмасдан, балки, электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомаларга асосан 13 та лотдаги жами 25 684 кв.м ер майдони ижара ҳуқуқи асосида олинган. Ваҳоланки, жавобгарнинг ер майдонига бўлган ҳуқуқи ижара асосида бўлиб ва ИПКнинг 2039-моддаси олтинчи қисмида белгилаб ўтилган ҳолатлар мавжуд эмас. Шунингдек, судлов ҳайъати кассация протестида келтирилган медиатив келишувда белгилангаи муддатда, шунингдек ханузгача инвестиция киритиш мажбурияти умуман бажарилмаганлиги каби важи билан ҳам келишмайди. Чунки, даъвогарнинг ишга тақдим этилган 2025 йил 16 октябрдаги маълумотномасида жавобгар томонидан лойиҳа доирасида ишлар бошланиб, тўлиқ майдонда қурилиш ости ер текислаш ишлари бажарилиб, жами 16 806 614 081 сўм миқдорда сарф - харажат қилинганлиги маълум қилиниб, 3 ишга бу ҳақда қилинган харажатлар ҳисоб китоблари ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан фото нусхаларни ишга тақдим этган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги даъвогарнинг кейинчалик такроран ушбу талаб билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, протестдаги Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги "Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида"ги 204-сон қарори 7-бандида судларга келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги, шартли тузилган келишув битимини тасдиқлашга йўл қўйилмаслиги белгиланганлиги, ушбу қарорнинг 13-бандида суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилаётганида тарафлар тақдим этган келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф эмаслигини ва у бошқа бирор-бир шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини, агар келишув битими кўчар ёки кўчмас мулкни бериш тўғрисидаги шартни ўз ичига олса, суд ушбу мулкка учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бор-йўқлигини (хатлаб қўйилганлигини, гаровга қўйилганлигини ва ҳ.к.) текшириши лозимлиги, кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, суд ИПК 134-моддасига мувофиқ келишув битимини тасдиқлашни рад этади ва ишни мазмунан кўриб чиқиши белгиланганлиги каби важлари билан ҳам келишмайди. Чунки, тарафлар ўртасида “келишув битими” эмас, балки, “медиатив келишув” тузилган. Бунда келишув битими нормаларини қўллаб бўлмайди ва қолаверса, “медиатив келишув” “келишув битими”нинг оқибатларини келтириб чиқармайди. Ҳолбуки, тарафлар ўртасида “медиатив келишув” тузилган бўлса, ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Агар тарафлар ўртасида келишув келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, ИПК 110-моддасининг 7-бандига кўра, иш юритиш тугатилади. Судлов ҳайъати кассация протестида келтирилган важлар ажримни бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Қолаверса, ИПКнинг 3248-моддасига мувофиқ, суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас. 4 Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация протестида келтирилган важлар ўз исботини топмаганлигини, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлигини, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги ажрими ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас, деб ҳисоблайди. ИПКнинг 305-моддаси учинчи қисми 1-бандига мувофиқ, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича, биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, кассация протестини қаноатлантиришни рад этишни, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги ажримни ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 13-бандига мувофиқ, прокуратура органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан давлат божи тўлашдан озод этилганлигини, медиатив келишув тузилиб, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи ундирилмаслигидан келиб чиқиб, давлат божи тўловини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, кассация судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Сирдарё туман прокуратурасининг кассация протестини қаноатлантириш рад этилсин. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 апрелдаги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибидаги шикоят берилиши мумкин. Раислик этувчи И.Матмуратов ҳайъат аъзолари Б.Исаков Н.Сангиров 5