Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/3828 Дата решения 22.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Боёвут туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый Ummu S r gr n
Source ID 2b68e4ff-d30e-425b-8a75-47dc792a425a Claim ID PDF Hash 16388e94f62fdf3c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ер кодексининг 36-моддаси Ер кодекси 36 code_article
лиши Ер кодексининг 36-моддаси лиши Ер кодекси 36 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 68 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3828-сон иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 22 октябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Боёвут туман ҳокимлигининг жавобгар «Ummu S r gr n» ишлаб чиқариш кооперативи ва ҳокимлик ўртасида 2022 йил 29 сентябрда имзоланган 370663/123-22-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили Ғ.Усмонов (08.10.2025 йилдаги №5615-сонли ишончнома асосида), Боёвут туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили Х.Жонжигитов (14.07.2025 йилдаги №1/164-сонли ишончнома асосида), Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили А.Эрманов (04.07.2025 йилдаги №04/4602-сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси Боёвут туман бўлими бошлиғи Ж.Тўраев ва вакили Э.Турдиқулов (22.10.2025 йилдаги №1568-сонли ишончнома асосида), жавобгар таъсисчиси З.Бегалиев ва рахбари И.Турсунқуловлар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Даъвогар Боёвут туман ҳокимияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Ummu S r gr n» ишлаб чиқариш кооперативи (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2022 йил 29 сентябр да имзоланган 370663/123-22-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 22 сентябрдаги ажрими билан ишга Боёвут туман қишлоқ хўжалик бўлими, Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси, Боёвут туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси Боёвут туман бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилиниб, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ҳудудий прокурор хабардор қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важларини қувватлаб, жавобгар ердан оқилона фойдаланмаганлиги, 2025 йилга экинларни жойлаштириш тартибига риоя қилмасдан ноқонуний экин экканлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар рахбари даъво аризага нисбатан эътироз билдириб, экин экишни сўраб ҳокимият вакилларига мурожаат қилгани, шоли экишга рухсат берилгани, шоли экиш асосан ерни шўрини ювиш учун мақсад қилинганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида Боёвут туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили даъвогар вакилининг важларини қувватлаб, ўтказилган мониторингда рухсатсиз шоли эккани иш ҳужжатлари билан тасдиқланишини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили рухсатсиз шоли эккани сабабли жавобгар рахбари маъмурий жазо қўлланилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида прокурор даъвони қувватлаб, даъво ариза важлари ҳужжатлар асосида тасдиқланганлигини билириб қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида солиқ ва фермерлар кенгаши вакиллари суд мажлисида иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси(ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ер кодекси) 31-моддасига асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Иш ҳужжатларига кўра, “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” Давлат унитар корхонаси томонидан Сирдарё вилояти, Боёвут туман, Лайлаккўл маҳалласи ҳудуди, 144қ контурдаги пахта-ғаллачилик ихтисослиги бўйича 35,54 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдони №2930021 лот рақами билан танловга қўйилиб, 2022 йил 20 сентябрдаги Электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги №YU 065-516980-сонли баённомасига асосан жавобгар ғолиб деб топилган. Натижада тарафлар ўртасида 2022 йил 29 сентябрда қишлоқ хўжаликларига ер участкасини ижарага бериш бўйича №370663/123-22-сонли шартномаи мзоланиб, юқоридаги ер 30 йил муддатга ижарага берилган. Боёвут туман ҳокимининг 2025 йил 04 апрелдаги экинларни жойлаштириш бўйича №95-9-123-Q/25-сонли қарорига асосан 2025 йилга жавобгарга 35,54 гектар ерга пахта экиш режалаштирилган. Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, туман ҳокимининг 2025 йил учун экинларни жойлаштириш қарорида пахта экиш режалаштирилсада, ноқонуний равишда рухсат бўлмасада ушбу ернинг 10 гектарига шоли экканлиги ва солиқ қарзи шартномани муддатидан олдин бекор қилишга асос бўлиши баён қилинган. Боёвут туман қишлоқ хўжалик фаолиятига маъсуллар иштирокида жавобгарга тегишли ҳудудда 2025 йил 15 июнь куни мониторинг ўтказилиб, унда жавобгар туман ҳокимининг 2025 йил экинларни жойлаштириш қарорида кўрсатилган экинларни қисман экиб, 10 гектар ерга рухсат берилмаган ёки ражалаштирилмаган шоли экканлиги аниқланган. Суд мажлисида жавобгар рахбари ҳақиқатда режалаштирилмаган шолини айнан ўзига тегишли ернинг шўрланишини йўқ қилиш мақсадида экканлигини билдирди. Айнан рухсатсиз шоли экканлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 2025 йил 14 майдаги қарори билан жавобгар рахбарига маъмурий жазо қўлланилган. Бундан ташқари жавобгар айнан рухсатсиз режадан ташқари шоли экканлиги 2024 йилда ҳам аниқланиб, жиноят ишлари бўйича Боёвут туман судининг 2024 йил 23 июлдаги қарори билан жавобгар рахбарига маъмурий жазо қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги №14-сонли қарорининг 4-иловаси, иккинчи бандида ер участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинишига асос бўлиши назарда тутилган. Ер кодексининг 36-моддаси, 1-қисми 6, 7 ва 9 бандларига асосан ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида, қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда, ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор бўлиши мумкин. Шунингдек шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 382-384-моддлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлиши Ер кодексининг 36-моддасида назарда тутилган. ФК 382-моддсига асосан иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Ижара шартномасининг 17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганлиги шартномани бекор қилишга сабаб бўлади деб белгиланган. Суд, даъвонинг ноқонуний шоли экканлиги тўғрисидаги важи юқоридаги қонунчилик нормаларига асосан шартномани қўпол равишда бузиш ва бундай ҳолат шартномани бекор қилишга асос бўлади деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, ишни кўриш давомида низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига амал қилинган деб ҳисоблайди. Хусусан 2025 йил 11 сентябрда юқоридаги асосларга кўра шартномани муддатидан олдин бекор қилиш баён қилинган огоҳлантириш ва таклиф хатлари жавобгарга тақдим этилган бўлиб, жавобгар ушбу ҳужжатларга ўз эътирозини билдирган. Шунингдек солиқ органининг 2025 йил 17 июнь кунги маълумотида жавобгарнинг 2022-2025 йилларга ер солиғидан 12 343 131 сўм қарзи мавжудлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 68-моддасига асосан ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Баён этилганларга асосан суд, жавобгарнинг ер солиғидан қарзи мавжудлиги, ноқонуний равишда шоли экилгани ҳолати ердан оқилона фойдаланмаганлиги ва шартнома мажбуриятини қўпол (жиддий) равишда бузгани иш ҳужжатлари билан тасдиқланади ва даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, тўлиқ қаноатлантириб, тарафлар ўртасида имзоланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгардан даъвогар фойдасига судга мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек 4 120 000 сўм давлат божи тўловини жавогар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар Боёвут туман ҳокимлигининг «Ummu S r gr n» ишлаб чиқариш кооперативи билан 2022 йил 29 сентябрда имзоланган 370663/123-22-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар S r gr n Боёвут туман ҳокимлиги ва жавобгар «Ummu » ишлаб чиқариш кооперативи ўртасида 2022 йил 29 сентябрда имзоланган 370663/123-22сонли узоқ муддатли ер ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин. Жавобгар «Ummu S r gr n» ишлаб чиқариш кооперативидан даъвогар Боёвут туман ҳокимлиги фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Ummu S r gr n» ишлаб чиқариш кооперативидан Республика Бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддатда шу суд орқали, Сирдарё вилоят судига апелляция шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Йўлдошев