← Назад
Решение #2869865 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иш
Беруний тумани
судья Р.Курбанбаев
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ХХХ йил 22 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Курбанбаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Юсупованинг котибалигида, даъвогар вакили
ХХХ(10.09.2025 йилги 2-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
даъвогар ХХХ масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар ХХХ
масъулияти чекланган жамияти» масъулияти чекланган жамиятидан 62 420
460 сўм асосий қарз, 2 500 000 сӯм адвокат учун тӯланган харажати, иш
бӯйича тӯланган 649 205 сӯм давлат божи ва почта ҳаражатларини
ундиришни сўраган даъво аризасини суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади), иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамияти» масъулияти
чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 62 420
460 сўм асосий қарз, 2 500 000 сӯм адвокат учун тӯланган харажати, иш
бӯйича тӯланган 649 205 сӯм давлат божи ва почта ҳаражатларини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрини
судга тақдим қилмади.
Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, ишни Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 128 ва 170моддаларига мувофиқ жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан
даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
2
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар қонун
ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини
муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни
сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини
берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
тарафлар
ўртасида
2023 йил 27 июнь куни тузилган умумий қиймати 200 000 000 сўмлик 2706/5сонли олди-сотди шартномаларига биноан даъвогар жавобгарга электр
товарлар, кабель симларини сотиш, жавобгар эса уларни қабул қилиш ва
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 27 июндаги 2706/5-сонли
шартнома бўйича 30.06.2023 йилдаги 2706/5-сонли ҳисоб-варақ фактурага
асосан 62 420 460 сўмлик электр товарлар, кабель симлари етказиб берилган
ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
2025 йил 26 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
62 420 460 сӯм қарздорлик юзага келган ва шу кунга қадар тўлаб берилмаган.
Даъвогар жавобгарга қарзини тӯлаш юзасидан 2025 йил 20 май куни
талабнома юборилган. Бироқ жавобгар томонидан ушбу талабнома жавобсиз
қолдирилган ва қарздорлик тўлаб берилмаган.
Даъвогарнинг ушбу талаблари ишдаги шартнома, ҳисобварақ-фактура,
талабнома ва маълумотнома билан тасдиқланади.
ФКнинг 236-моддасига кӯра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Лекин жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаган.
Шунга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан 62 420 460 сӯм асосий
қарзини ундиришни сӯраган талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини
тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 2025 йил 27 сентябрдаги
тўлов топшириқномаси билан 649 205 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати тўланган.
Шунингдек, даъвогар иш бӯйича 2025 йил 10 сентябрь куни “U-LEGAL”
адвокатлик бюроси билан юридик ёрдам кӯрсатиш тӯғрисида 3/2025-сонли
битим тузилган. Ушбу битимга асосан даъвогар “U-LEGAL” адвокатлик
бюросига 2025 йил 10 сентябрдаги тӯлов топшириқномага асосан жами
2 500 000 сӯм тӯланган.
3
Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 649 205 сўм давлат божи,
2 500 000 сӯм адвокат учун тӯланган харажати ва 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113-118,
176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ХХХ
масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 62 420 460 сўм асосий қарзи,
649 205 сўм давлат божи, 2 500 000 сӯм адвокат учун тӯланган харажати ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон
Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Р.Курбанбаев