← Назад
Решение #2869973 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 26 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4825-сонли иқтисодий иш
СИРДАРЁ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
Сирдарё тумани
2025 йил 22 октябрь
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
суди
судьяси
Х.Сулайманбекова раислигида, С.Сайданов суд мажлиси котиблигида,
аризачи-“WHITE-GOLD-KLASTER”масъулияти чекланган жамиятининг
қарздор “ISKANDAR MALIK INVEST” фермер хўжалигига нисбатан умумий
тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва банкрот деб
топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни муваққат
бошқарувчи А.Эралиев, аризачи вакили Р.Юсупов (02.10.2025 йилдаги
ишончнома асосида), қарздор раҳбари З.Маликов иштирокида кўриб чиқиб
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М:
“WHITE-GOLD-KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан
кейинги матнларда “аризачи” дею юритилади) судга ариза билан мурожаат
қилиб, “ISKANDAR MALIK INVEST” фермер хўжалиги (бундан кейинги
матнларда “қарздор” деб юритилди)ни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб
топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган “WHITE-GOLD-KLASTER” масъулияти
чекланган жамияти вакили судга илтимоснома киритиб, жавобгар билан
қарздорликни тўлаб бериш юзасидан ўзаро келишувга эришилганлигини
маълум қилиб, келгусида яна биргаликда ҳамкорликни давом эттиришлари
мумкинлигини билдириб, даъводан воз тўғрисидаги аризани тақдим қилди
ҳамда иш юритишни тугатишни сўради.
Судда иштирок этган қарздор раҳбари, даъводан воз кечиш тўғрисидаги
аризани қабул қилишни ҳамда муваққат бошқарувчига тўланиши лозим
бўлган иш ҳақини тўлашни қарздор зиммасига юклашни сўради.
Судда муваққат бошқарувчиси А.Эралиев судга орқали ҳисоботини
тақдим этиб, қарздор аризачи билан ўзаро келишув тузганлигини, кузатув
жараёнида аризачидан бошқа кредиторлар кредиторлар реестрига кириш
бўйича
мурожаат
қилмаганлигини
ва
кредиторлар
йиғилишида
қатнашмаганлигини билдириб, аризачининг даъводан воз кечиш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантиришни, шунингдек, кузатув даври учун муваққат
бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари
миқдорида иш ҳақини тасдиқлаб беришни сўради.
Судда иштирок этган қарздор раҳбари, аризачининг даъводан воз кечиш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни ҳамда муваққат бошқарувчига
тўланиши лозим бўлган иш ҳақини қарздор зиммасига юклашни сўради.
Судда даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризанинг
қонунчиликка мувофиқлигини ўрганиб, даъводан воз кечишни қабул қилишни
ҳамда 4-1202-2504/4825-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топади.
Аниқланишича, “WHITE-GOLD-KLASTER” масъулияти чекланган
жамияти судга илтимоснома киритиб, унга кўра даъводан воз кечишни, низо
бўйича иш юритишни тугатишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодекси 110моддасининг биринчи қисми 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган
ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Суд мазкур иш бўйича WHITE-GOLD-KLASTER” масъулияти
чекланган жамияти даъвосидан воз кечганлиги сабабли, даъводан воз кечишни
қабул қилишни ҳамда мазкур иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим
топади.
Шунингдек, Қонуннинг 26-моддаси биринчи қисмига асосан суд
бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва
тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг
йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар
кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган
бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади.
Қарздор кредиторларининг 2025 йил 09 октябрдаги умумий
йиғилишининг 1-сонли баёнида муваққат бошқарувчига ҳақ тўлаш миқдори
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари деб
тасдиқланганлигини инобатга олиниб, суд муваққат бошқарувчига ўз
вазифасини бажарганлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг
7 баравари миқдорида ҳақ тўлашни лозим топади.
Қарздор судга илтимоснома тақдим қилиб, суд бошқарувчисига
тўланадиган иш ҳақини қарздор зиммасига юклашни сўраган.
Юқоридагиларга кўра, Суд, “ISKANDAR MALIK INVEST” фермер
хўжалигида кузатув тартиб таомили даври учун муваққат бошқарувчига жами
меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида иш ҳақи
тасдиқлашни, муваққат бошқарувчига ушбу иш ҳақини тўлашни “ISKANDAR
MALIK INVEST” фермер хўжалиги зиммасига юклашни лозим топди.
Суд,
суд
харажатларини
ундириш
масаласини
муҳокама
қилиб, олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини аризачи
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосланиб, ИПКнинг 110, 111, 195,
196-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
“WHITE-GOLD-KLASTER” масъулияти чекланган жамиятининг
“ISKANDAR MALIK INVEST” фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб
топиш ҳақидаги аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин.
“WHITE-GOLD-KLASTER” масъулияти чекланган жамиятининг
“ISKANDAR MALIK INVEST” фермер хўжалигинитўловга қобилиятсиз деб
топиш ҳақидаги аризаси бўйича иш юритиш тугатилганлиги бўйича Сирдарё
вилоят солиқ бошқармаси, Давлат хизматлари маркази Сирдарё туман бўлими
ва Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлимига ажрим нусхаси
юборилсин.
“ISKANDAR MALIK INVEST” фермер хўжалигида кузатув тартиб
таомили даври учун муваққат бошқарувчи Эралиев Азизжон Халиловичга
жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида иш ҳақи
тасдиқлансин.
Мазкур ажримдан норози тараф қонунчиликда белгиланган тартибида шикоят
(прокурор протест) келтириши мумкин.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова