← Назад
Решение #2870041 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодексининг | 36 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-****/****-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
**** тумани
**** йил ** октябрь
**** туманлараро иқтисодий суди, судья****нинг раислигида, ****нинг
котиблигида, даъвогар **** вилоят бошқармасининг жавобгар “****”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни,****туман прокурорининг ёрдамичи ****,
Кадастр агентлиги **** вилоят бошқармаси вакили****қов(**** йил2
октябрдаги****-сонли ишончнома асосида) иштирокида,****туманлараро
иқтисодий суди биносидаги очиқ суд **** муҳокамасида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
**** туманлараро иқтисодий судига даъвогар **** агентлиги****вилоят
бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар“****”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки****деб
юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб,жавобгар
томонидан ўзига ижарага берилган ер майдонидан жами 0.15 гектар ер
майдонидан ўзбошимчалик билан, хеч қандай қонуний ҳужжатларсиз,
қурилиш учун тегишли рухсатнома олмасдан, ноқонуний равишда қурган
14х6 м.кв ва 10х3 м.кв **** уй-жой ҳамда 18х6 м.кв **** молхона биноларини
бузиш ва 0.15 гектар ер майдонини асл ҳолига келтириш тўғрисида қарор
қабул қилишни сўраган.
Суд муҳокамасининг **** ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
жавобгар суд **** узрсиз сабаблар билан вакил иштирокини таъминламади.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)****-моддасининг учинчи
қисмига асосланиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз, ишдаги ҳужжатлар
асосида кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд **** иштирок этган даъвогар вакили****қовсудга кўрсатма
бериб,жавобгар томонидан ўзига ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 0.15
гектар ер майдони ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний равишда қурган
14х6 м.кв ва 10х3 м.кв **** уй-жой ҳамда 18х6 м.кв **** молхона биноларини
бузишдириш тўғрисида қарор қабул қилишни сўради.
Суд **** иштирок этган прокурор ёрдамчиси ўз фикрида даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд,
прокурорнинг
фикрини
эшитиб,даъвогар
вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд
**** эса даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд **** муҳокамасидан аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, **** тумани ҳокими ва жавобгар ўртасида
**** йил 29 августда ****-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномаси тузилган ва ушбу шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган.
Мазкур шартномага асосан жавобгарга **** тумани ****массивида
жойлашган 35,0 гектар ер майдонини чорвачиликни ривожлантириш учун 31
йил муддатга ижарага берилган.
Даъвогар ходимлари томонидан ўтказилган мониторинг жараёнида,
жавобгар томонидан ўзига тегишли бўлган ижара ҳуқуқи асосида берилган ер
участкасида ўзбошимчалик билан, хеч қандай қонуний ҳужжатларсиз,
қурилиш учун тегишли рухсатнома олмасдан, 14х6 м.кв ва 10х3 м.кв **** уйжой ҳамда 18х6 м.кв **** молхона бинолари ноқонуний равишда
қурилганлиги аниқланиб, бу ******** йил 5 июлькуни далолатнома
расмийлаштирилган. Шундан сўнг ўзбошимчалик билан қурилган14х6 м.кв
ва 10х3 м.кв **** уй-жой ҳамда 18х6 м.кв **** молхона биноларни ўз
ҳисобидан бузиб ташлаш тўғрисида **** йил 10 июлькуни жавобгарга ёзма
кўрсатма (огоҳлантириш хати) юборилган, бироқ ёзма кўрсатма
(огоҳлантириш хати) жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги
сабабли жавобгар раҳбари****га нисбатан**** йил 5 июлькуни SV 0****сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб,
бўлим бошлиғининг **** йил10 июлдаги QSUR ****-сонли қарорига асосан
унга ****.****.**** сўм маъмурий жарима жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг ****-моддасига кўра, қонунчиликда белгиланган
тартибда қурилиш **** учун **** ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш
учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари
ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино,
иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя
этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ****
эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданингтўртинчи қисмида
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Даъвогар иқтисодий судга мурожаат қилиб,жавобгар томонидан ўзига
ижарага берилган ер майдонида ноқонуний равишда қурган 14х6 м.кв ва
10х3 м.кв **** уй-жой ҳамда 18х6 м.кв **** молхона биноларини бузиш ва
0.15 гектар ер майдонини асл холига келтириш тўғрисида қарор қабул
қилишни сўраган.
Ўзбекистон
****ҳкамасининг
****
йил
28 мартдаги ****-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан
қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда бартараф этишда давлат
архитектура назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
1-бандига кўра,ушбу Низом давлат архитектура назоратини амалга ошириш,
ташкил этиш, ўтказиш, давлат архитектура назорати тадбирлари
иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва ****, ўзбошимчалик билан қурилган бино
ва иншоотларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш тартибини белгилайди.
Низомнинг 3-бандида ваколатли орган— Қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг **** йил 08 июндаги “Ер
муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган
ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”
ги
ПФ-****-сонли
Фармонининг
10-банди, учинчи қисмига кўра, Кадастр агентлиги органларига ер
участкаларидан **** фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистон
Республикаси Ер кодексининг36-моддасигамувофиқ ушбу ер участкаларига
бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонини
қайтариш ва/ёки унда ноқонуний қурилган иморатларни бузиш юзасидан
тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган.
Бунда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний
қурилган иморатларни бузиб ташлаш бўйича тўғридан-тўғри судга
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр
агентлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан белгиланган тартибда
мурожаат қилинади.
Бироқ, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ер
майдонида эмас, балки ўзига ижара ҳуқуқи асосида берилган ер майдонида
ўзбошимчалик билан14х6 м.кв ва 10х3 м.кв **** уй-жой ҳамда 18х6 м.кв ****
молхона бинолари қурилган.
Ушбу ҳолат суд томонидан **** йил 17 октябрь куни юқорида қайд
этилган, низоли бўлган қурилишларни улар турган жойда кўздан
кечирилганда жавобгарга ижара берилган ****-контурда уй-жой ҳамда
молхона биноларини қурганлиги аниқланган.
Демак, даъвогар судга жавобгар томонидан ўз ҳудудида ўзбошимчалик
билан қурилган иморатни бузиш тўғрисидаги асоссиз талаб билан мурожаат
қилган бўлиб, юқорида келтирилган қонунчилик ҳужжатларига кўра ушбу
талаб билан ваколатли орган судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш
ҳуқуқига эгадир.
Мазкур ҳолатда, суд, даъвогар ушбу талаб билан судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмас деган тўхтамга келади ва даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
ИПК****-моддаси бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд **** жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг141-бандига кўра,давлат органлари — ўзбошимчалик билан
қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан иқтисодий
судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Бундай ҳолатда, суд, даъвогар қонун бўйича давлат божи тўлашдан озод
қилинганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни, олдиндан
тўланган******** почта **** даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг ****, ****
ва ****-моддаларини қўллаб, суд
қарорқилди:
Даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Олдиндан тўланган******** почта ****Кадастр агентлиги****вилоят
бошқармаси зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ўн кун муддатичида****
туманлараро иқтисодий судиорқали****вилояти судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) бериши, ўн кун муддат
ўтгач кассация шикояти (протест) бериши мумкин.
Судья
****