← Назад
Решение #2870082 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 273 | — | code_article | |
| шбу Кодекс | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2501/3329-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛ В ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
ноябрь
2025 йил 22
Ғаллаорол
туманлараро
иқтисодий
суди
судьяси
Ф.Р.Музаффаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг
котиблигида,
аризачи вакили Б.Балтаев (ишончнома асосида)
иштирокида, аризачи Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар
"TEMIRQADAM
TAMORQA
XIZMATI"
MAS'ULIYATI
CHEKLANGAN
JAMIYATнинг банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни
Ғаллаорол туман солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи Жиззах вилоят солиқ бошқармаси судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "TEMIRQADAM TAMORQA XIZMATI"
MAS'ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYATнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Б.Балтаев
тушунтириш бериб, ариза талабини қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлисига келмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127-129, 170, 220-моддаларига мувофиқ, мазкур ишни жавобгар
вакилининг иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни
лозим деб топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Солиқ органинг аризасидан кўринишича, "TEMIRQADAM TAMORQA
XIZMATI" MAS'ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYAT томонидан солиқ
хисоботини тақдим этилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли, Жиззах
вилоят солиқ бошқармасининг қарори билан жавобгарнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга
тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома,
қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Шунга
қарамай жавобгар томонидан ҳисобот топширилмагач, аризачи судга
солиқ
тўловчининг
банклардаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 273-моддасига асосан
солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган
бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ
органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан
кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
шбу Кодекснинг 111-моддаси кўра, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд
томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан
қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда
солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ
органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида
хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.
Жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги
сабабли, суд аризани қаноатлантиришни, ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи
тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ва почта
харажати ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
222-моддаси учинчи қисми 4-бандига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш тўғрисида билдирилган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд
ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида фаолият чекланадиган, тўхтатиб
туриладиган ва тақиқланадиган муддат; лицензиянинг (рухсатноманинг)
амал қилиши тўхтатиб туриладиган муддат; амал қилиши тўхтатиб
турилган ёки тугатилган лицензиянинг (рухсатноманинг), шунингдек бекор
қилинган лицензиянинг (рухсатноманинг) номи, рақами, берилган санаси
ва бошқа реквизитлари ҳақидаги ҳамда лицензияни (рухсатномани)
берган орган тўғрисидаги маълумотлар; фаолият қандай шартлар
бажарилгунига қадар чекланаётганлиги, тўхтатиб турилаётганлиги ва
тақиқланаётганлиги; банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар
қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги
кўрсатилиши керак.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Солиқ кодексининг 111, 273-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 127-129, 170, 176-179, 215-222моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан
жавобгар "TEMIRQADAM TAMORQA XIZMATI" MAS'ULIYATI CHEKLANGAN
JAMIYATнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқим
қисми (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб
чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган
зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)
бўйича операциялари солиқ ҳисоботи тақдим этилгунга қадар тўхтатиб
турилсин.
Жавобгар
"TEMIRQADAM
TAMORQA
XIZMATI"
MAS'ULIYATI
CHEKLANGAN JAMIYAT томонидан солиқ ҳисоботи топширилгач, банк
томонидан солиқ органининг қарорига (маълумотига) асосан
"TEMIRQADAM
TAMORQA
XIZMATI"
MAS'ULIYATI
CHEKLANGAN
JAMIYATнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари тиклансин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб ўн кун муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг
эса олти ой ичида кассация тартибида Ғаллаорол туманлараро
иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят суди (иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати)га шикоят (протест) бериши мумкин.
Судья
Ф.Музаффаров