Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3986 Дата решения 22.10.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Оқолтин туманлараро иқтисодий суди Ответчик / Подсудимый
Source ID 989603e3-f685-44d6-9e2a-8fec3aa21142 Claim ID PDF Hash 961c5330e00ba862... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
ФКнинг 157-моддаси ФКнинг 157 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3986-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – А.Олламов Кассация инстанциясида маърузачи судья – А.Сувонқулов СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 22 октябрь Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья И.Матмуратов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Н.Сангиров ва А.Сувонқуловлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шомуратованинг котиблигида, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Ж.Соипов, “V RQIN NURI” масъулияти чекланган жамияти вакили О.Рисқулов (2025 йил 22 сентябрдаги 16-сонли ишончнома асосида) О.Қурбонов (2025 йил 22 октябрдаги 44- сонли ордер асосида), Боёвут туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси ишончли вакили Ў.Нурматов (2025 йил 21 июлдаги 01/55-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти худудий бошқармасининг “V RQIN NURI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 августда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда, вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “палата” деб юритилади) “V RQIN NURI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Боёвут туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасидан (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)дан 699 469 943 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси жалб этилган. Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган, даъвогардан давлат бюджетига 13 989 400 сўм давлат божи, Олий суд депозит ҳисоб рақамига 93750 сўм суд харажати ундирилган, тўлаб чиқилган почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилган. Палата даъвогар манфаатида судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабларини қаноатлантиришни сўраган. Палата ҳамда ишга учинчи шахс сифатида жалб этилган Сирдарё вилоят ғазначилик бошқармаси ва Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, ўз вакилини суд мажлисига қатнашишини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 297-моддаси тўртинчи қисмига асосан, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис судлов ҳайъати мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, ишни Палата, Сирдарё вилоят ғазначилик ҳамда Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакиллари иштирокисиз, тарафлар вакиллари иштирокида, иш ҳужжатларига асосан кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирган важларини такрорлаб, тарафлар ўртасида тузилган медиация келишуви даъво муддатини узилишига асос бўлишини, чунки бу жавобгар қарзини тан олишини билдиришини, биринчи инстанция ушбу ҳолатларни инобатга олмаганлигини, шу сабабли суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида кўрсатма берган жавобгар вакили кассация шикоятига ўз эътирозларини билдириб, даъвогарнинг важлари асоссиз эканлигини, шартномалар белгиланган тартибда ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлигини, даъво муддати ҳам ўтиб бўлганлигини, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, прокурорининг шикоятни рад этиш, суд ҳал қилув қарорини кучида қолдириш ҳақидаги фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатларни текшириб кўриб, шартнома шартларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. 2 Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар 2019 йил 7-январда тузилган 1-сонли, 2019 йил 14 майдаги 3-сонли, 2019 йил 24 майдаги 11-сонли, 2019 йил 24 майдаги 13-сонли, 2019 йил 02 июндаги 16-сонли, 2019 йил 20 июлдаги 29-сонли, 2019 йил 20 июлдаги 30-сонли, 2019 йил 10 июлдаги 31сонли, 2019 йил 02 августдаги 37-сонли, 2019 йил 10 июлдаги 39-сонли, 2019 йил 29 октябрдаги 43-сонли, 2019 йил 29 октябрдаги 44-сонли, 2019 йил 29 октябрдаги 47-сонли, 2019 йил 29 октябрдаги 48-сонли, 2020 йил 06 январдаги 1-сонли шартномалар асосида шартномавий-ҳуқуқий муносабатга киришган. Унга кўра, даъвогар (пудратчи) жавобгар (буюртмачи)нинг буюртмаси асосида лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган пудрат ишларини бажариш, жавобгар (буюртмачи) эса, бажарилган пудрат ишларини қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан ушбу шартномаларда белгиланган пудрат ишлари “Обод қишлоқ” дастури асосида 2019-2020 йиллар давомида бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан белгиланган тартибда бажарилган ишлар ҳақи тўлаб берилмаган. 2024 йил 14 майда тарафлар ўртасида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида 23/IS-15 сонли битим хамда медиатив келишув тузилган. Мазкур келишувда жавобгар 735 161 456 сўм қаздорликни 2025 йил 1 январ кунига қадар тўлаб бериш мажбуриятини олган. Бироқ, ушбу келишувда назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли даъвогар жавобгарга 2025 йил 12 июнда талабнома юбориб, унда 699 469 943 сўм асосий қарздорликни 3 кун ичида тўлаб беришни, акс ҳолда судга даъво ариза билан мурожаат қилиши ҳақида огоҳлантирган. Жавобгар томонидан асосий қарздорлик ихтиёрий равишда тўлаб берилмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Суд муҳокамаси жараёнида жавобгар вакили судга даъво муддатини қўллаш тўғрисида мурожаат этиб, даъвогар томонидан 2019-2020 йилларда бажарилган ишлар учун даъво қилиш муддати ўтиб кетганлигини инобатга олиб даъвони рад қилишни сўраган. Суд томонидан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришдан рад этиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган. Судлов хайъати биринчи инстанция суди жавобгарнинг даъво муддатини қўллаб даъвони муддати ўтиб кетганлиги сабабли даъво талабини рад қилиш ҳақидаги хулосасини қуйидаги асосларга кўра тўғри ва асосли деб ҳисоблайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда – “ФК” дейилади) 150-моддасида умумий даъво муддати уч йил этиб белгиланган. ФК 153-моддасига мувофиқ, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади.Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид 3 нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2015 йил 19 июндаги 282-сон қарорининг 8.1-бандида, даъво аризаси юзасидан берилган фикрмулоҳазада билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги билан бир қаторда бошқа асослар ҳам кўрсатилиб, билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган бўлса ҳам, уни даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза сифатида қабул қилиш лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур Пленум қарорининг 13.3-бандида эса мажбур шахснинг қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлари қуйидагилар бўлиши мумкин: мажбуриятнинг бир қисми бажарилганлиги (қарзнинг бир қисми тўланганлиги); таққослаш далолатномаси тузилганлиги; банкдаги ҳисоб рақамга қўйилган тўлов талабномасининг акцептланиши; қарз тан олинганлиги аниқ баён этилган хат-хабар ёки маълумотларнинг берилганлиги ва ҳ.к. Судлар қарз тан олинганлигини кўрсатувчи ҳаракатлар мажбур шахснинг ваколатли вакили томонидан амалга оширилган бўлиши лозимлигига эътибор қаратишлари лозим. Мажбур шахснинг ваколатли вакили деганда, ФКнинг 10-бобида белгиланган тартибда ваколати расмийлаштирилган шахс тушунилади. Агар бундай ҳаракатлар ваколатсиз шахс томонидан амалга оширилган бўлса, унинг ҳаракатлари қарзни тан олиш деб баҳоланмаслиги лозим. Судлар инобатга олишлари керакки, мажбур шахснинг қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлар даъво муддати даврида амалга оширилган бўлиши лозим. Агарда бундай ҳаракатлар даъво муддати ўтгандан кейин амалга оширилган бўлиб, низони кўриш пайтида жавобгар даъво муддатини қўллашни сўраса, суд даъво муддатини қўллайди деб кўрсатма берилган. Ушбу ҳолатда эса даъвогар 2019-2020 йилларда бажарган ишлари бўйича асосий қарзни ундириш юзасидан судга қонунда белгиланган 3 йиллик муддат ўтганидан сўнг даъво аризаси билан мурожаат этган. Тарафлар ўртасида медиатив келишув хам 2024 йил 14 майда яъни қонунда белгиланган 3 йиллик муддат ўтганидан сўнг тузилган. Судлов хайъати мазкур ҳолатда тарафларнинг медиатив келишув тузганлиги даъвогар томонидан жавобгарнинг ўз қарзини тан олиши деб бахолансада, ушбу харакатлар даъво муддати даврида эмас, балки даъво муддати ўтиб кетганидан сўнг тузилганлиги сабабли суд томонидан даъво муддатини қўллаб даъво талабини рад этиш ҳақида тўғри тўхтамга келган деб хисоблайди. ФК 154-моддасида даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан, регресс мажбуриятлар бўйича даъво муддати асосий мажбурият бажарилган пайтдан ўта бошлаши назарда тутилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг юқорида кўрсатиб ўтилган қарорининг 11-бандида ҳам тушунтириш берилган. Судлов хайъати даъвогар вакилининг жавобгардан асосий қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво ариза, суд буйруғи бериш ҳақида ариза 4 берилганлиги, бироқ суд томонидан қайтарилганлиги, бундан ташқари прокуратурага мурожаат қилинганлиги, бу хам даъво муддатини узилишига сабаб бўлади деган важларини хам мухокама қилиб қуйидаги асосларга кўра ушбу важлар билан келишиб бўлмайди деб хисоблайди. Хусусан, иқтисодий ишда 2022 йил 8 октябрдаги №24/4-100123/22-сонли Ховос транспорт прокуратурасининг даъвогарга мурожаатига жавоб хати мавжуд бўлиб, унда қарздорликни ундириш бўйича иқтисодий судга мурожаат этиш тартиби тушинтирилган. Бироқ, юқорида қайд этилганидек, тарафлар ўртасидаги низо юзасидан даъвогарнинг прокуратура органига мурожаат қилганлиги, прокуратура томонидан ушбу мурожаатга жавоб берганлиги ҳолати даъво муддатининг узилишига асос ҳисобланмайди. ФКнинг 157-моддасида даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилиши белгиланган. Даъвогар томонидан даъво муддатининг ўтиши узилганлигини тасдиқловчи далиллар, яъни, белгиланган тартибда жавобгарга нисбатан даъво қўзғатилганлиги ёки жавобгар томонидан қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳужжатлар тақдим этилмади. Бинобарин, ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Мазкур ҳолатда судлов хайъати, биринчи инстанция суди амалдаги қонун нормалари ва Пленум қарорларида кўрсатилган тушунтиришлар доираси ишни тўғри кўриб чиқганлигини ва даъво муддатини қўллаган ҳолда даъво талабини рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган деб хисоблайди. Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлигини, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб ҳамда даъвогар томонидан шикоятда келтирилган важлар ва талаблар асосида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Шу сабабли судлов ҳайъати, даъвогар томонидан берилган кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 301-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Шу билан бирга судлов ҳайъати, ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ва суд харажатларини даъвогар зиммасига юклатишни, даъвогардан давлат 5 бюджетига 6 994 700 сўм давлат божи ундиришни, почта харажатлари тўланганлигини инобатга олишни лозим деб топади. Юқорида баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 68, 118, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти худудий бошқармасининг “V RQIN NURI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “V RQIN NURI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан давлат бюджетига 6 994 700 сўм давлат божи ундирилсин ва кассация инстанцияси учун олдиндан тўланган почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин. Раислик қилувчи И.Матмуратов ҳайъат аъзолари: Н.Сангиров А.Сувонқулов 6