← Назад
Решение #2870576 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| кодекси | 273 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2203-2508/10366-сонли иқтисодий иш
судья ***
2025 йил ***
Боғот тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Боғот туманлараро иқтисодий суди раиси, судья *** раислигида, судья ёрдамчиси ***
котиблигида, Боғот туман солиқ инспекцияси биносида, очиқ сайёр суд мажлиси
муҳокамасида,аризачи: ***нинг жавобгар: ***нинг банкдаги
ҳисобварақлар бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни
аризачи вакили Э.Қурамбоев (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи ***, Боғот туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар *** томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим
этмаганлиги сабабли солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини
ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасида
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор
қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда
белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво
ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
128, 170-моддаларига асосан суд мажлисини жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Аризачи вакили тушунтириш бериб, аризада кўрсатилган камчиликлар жавобгар
томонидан тўлиқ бартараф қилинганлигини маълум қилиб, аризани рад қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани рад қилишни мазкур
тоифадаги низолар бўйича тарафларнинг давлат божи тўловидан озод қилинганлигини
инобатга олишни лозим деб топади.
Аризада баён қилинишича, солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган
муддатда солиқ органига тақдим қилинмаган.
Шундан сўнг солиқ органининг солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кунга тўхтатиб туриш бўйича қарори қабул
қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Солиқ кодексининг 273-моддаси талабига кўра солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган
жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан
кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шартлиги назарда тутилган.
Мазкур кодекснинг 111-моддаси талабига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш
учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ
органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини
кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик
қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва
текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади.
Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасига асосан
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Аризачининг талаблари ишда тақдим қилинган ҳужжатлар ва суд муҳокамасида
аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ ўз исботини топди.
Бироқ, суд мажлисида солиқ инспекцияси вакили маълумотнома тақдим қилиб, унда
кўрсатилган асосларга кўра жавобгар томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар тўлиқ
бартараф қилинганлигини маълум қилганлигидан келиб чиқиб суд аризани
қаноатлантиришни рад қилишни, тарафларнинг мазкур низо тоифаси ва шакли бўйича
давлат божи ва почта ҳаражати тўловидан озод қилинганлигини инобатга олишни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 128, 170,
217, 221, 222 моддаларини қўллаб суд,
қ а р о р қ и л а д и:
Ариза рад қилинсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида Хоразм вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, прокурор
протест келтириши мумкин.
Судья
****