← Назад
Решение #2870987 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3814-сонли иш
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Ховос тумани
2025 йил 22 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Боёвут туман ҳокимлигининг
жавобгар «Қаробчи камолати» фермер хўжалиги ва ҳокимлик ўртасида 2022 йил
26 апрелда имзоланган №37-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни
узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман
прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили Ғ.Усмонов
(08.10.2025 йилдаги №5615-сонли ишончнома асосида), Боёвут туман қишлоқ
хўжалик бўлими вакили Х.Жонжигитов (14.07.2025 йилдаги №1/164-сонли
ишончнома асосида), Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси
вакили А.Эрманов (04.07.2025 йилдаги №04/4602-сонли ишончнома асосида),
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси Боёвут
туман бўлими бошлиғи Ж.Тўраев ва вакили Э.Турдиқулов (22.10.2025 йилдаги
№1568-сонли ишончнома асосида), жавобгар рахбари Д.Примқуловлар
иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Даъвогар Боёвут туман ҳокимияти судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар «Қаробчи камолати» фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил
26 апрелда имзоланган №37-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини
муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 22 сентябрдаги ажрими билан ишга Боёвут туман
қишлоқ хўжалик бўлими, Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси, Боёвут туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Давлат кадастрлар
палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси Боёвут туман бўлими низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилиниб, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ҳудудий
прокурор хабардор қилинган.
Суд
мажлисида
даъвогар
вакили
жавобгар
ердан
оқилона
фойдаланмаганлиги натижасида солиқ тўловларидан қарздорлиги вужудга
келгани, 2024 йил 17 мартдаги ҳукм билан шоли экканлиги аниқлангани,
шартномани бекор қилиш бўйича таклиф ва талабномалар 2025 йилдаги ҳолат
бўйича берилганлиги, 6 гектар ери ихтиёрий қайтарилганлигидан хабари
йўқлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар рахбари 2024 йилда шоли эккани учун жиноят
судининг ҳукми билан жазо қўлланилгани ва 72 млн сўм зарар қоплангани,
2025 йилда ноқонуний экин экмагани, 6 гектр ерни 2022 йилда захирага
қайтарганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида Суд мажлисида Боёвут туман қишлоқ хўжалик бўлими ва
кадастр органи вакиллари ҳужжатларга асосан, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё
вилоят бошқармаси Боёвут туман бўлими рахбари ва вакили қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъво ариза важлари шартномани бекор қилиш
юзасидан таклиф хатларига мос эмаслиги ва таклиф хатлари айнан даъвонинг
асоси бўйича берилмаганлиги сабабли, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси, Боёвут туман
фермерлар кенгаши вакиллари суд мажлисида иштирок этмади ва иштирок
этмасли ксабаби судга маълум қилинмади, ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси(ИПК) 128, 170-моддаларига
асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, Боёвут туман ҳокимлиги (кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) нинг 2020 йил 06 мартдаги №200-сонли қарори билан
«Қаробчи камолати» фермер хўжалиги(кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)га туманнинг:
Дехқонобод сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидан 60, 61, 71, 72қ,
110, 111, 113қ-контурларидан умумий майдони 88,7 гектар шундан экин майдони
86,3 гектардан иборат ер усчасткаси 49 йил муддатга пахта-ғалла ва
сабзовотчилик учун ажратилиб, 2021 йил 08 июнда чегаралари белгиланиб,
чизмалари тузилиб, №573-сонли рақам билан Кадастр органи Боёвут туман
бўлими томонидан рўйхатга олинган ва шу санадан бошлаб жавобгарнинг ер
участкасига бўлган ҳуқуқи вужудга келган, лекин даъвода 2022 йил 26 апрелда
имзоланган №37-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ
муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш сўралган.
Даъво аризада жавобгарнинг солиқ қарзидан ташқари бошқа даъво ариза
важларига асос бўлувчи қонунбузилиш ҳолатлар ёритилмаган, суд мажлисида
даъвогар вакиллари даъво талабини қаноатлантиришга асосан суд ҳукми билан
аниқланган ҳолатлар ва солиқ қарзи асос қилингани, таклиф хатида 2025 йилдаги
ҳолатлар ёритилгани, суд ҳукмидаги ҳолат бўйича таклиф берилмагани, даъво
талабида кўрсатилган шартнома ҳамда даъвога илова қилинган шартноманинг
санаси ва рақамлари ўртасидаги фарқни хатога йўл қўйилганлиги сабабли деб
тушунтирди.
Хусусан даъвога илова қилинган жиноят ишлари бўйича Ширин шахар
судининг 2025 йил 17 мартдаги ҳукмида, жавобгар рахбари 2024 йил пахта
мавсумида пахта етиштиришга банкдан 281 371 000 сўм кредит олиб, шундан
72 596 200 сўмни мақсадсиз ишлатгани, 17,3 гектарга ўзбошимчалик билан шоли
экканлиги ҳолати аниқланиб, унга нисбатан жазо қўлланилган ва 72 596 200 сўм
зарар банкка тўланган.
Солиқ органининг 2025 йил 17 июндаги маълумотида жавобгарнинг ер
солиғидан қарзи мавжуд.
Шартномани бекор қилиш баён қилинган 2025 йил 01 августдаги талабнома
ва таклиф хатларида асосан солиқ қарзи мавжудлиги, туман хокимининг
2025 йил 04 апрелдаги экинларни жойлаштириш бўйича қароридаги экинлар
экилгани баён қилиниб, 2022 йил 26 апрелда имзоланган №37-сонли узоқ
муддатли ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш таклиф
қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 24, 36, 38-моддаларида
шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.11.2023 йилдаги 28сонли қарорининг 251.-бандида Фуқаролик кодекси 382-моддасининг биринчи
қисмида, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ
ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилганлиги ва бунда
низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини
эътиборга олиш лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Судга даъво талабида кўрсатилган 2022 йил 26 апрелда имзоланган №37сонли узоқ муддатли ер ижара шартномаси тақдим этилмади, бундан ташқари
шартномани бекор қилишга асос сифатида Ширин шахар судининг 2025 йил
17 мартдаги ҳукмида аниқланган 2024 йилдаги жавобгарнинг қонунбузарлиги
асос бўлиши важ қилинсада, шартномани бекор қилиш бўйича берилган таклиф
хатида айнан суд ҳукмида кўрсатилган ҳолат кўрсатилмаган ва бу бўйича
шартномани бекор қилиш юзасидан таклиф хати ёки огохлантириш хати
берилмаган, шартномани бекор қилиш таклифида жавобгарнинг 2025 йил туман
ҳокимининг экинларни жойлаштириш қарорига асосан экинлар экилганлиги ва
солиқ қарзи мавжудлиги асос қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
107-моддаси 1-қисми, бешинчи бандида, даъвогар низони судгача ҳал қилиш
(талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги
низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, даъво
аризани кўрмасдан қолдиришга асос бўлиши кўрсатиб ўтилган.
Қонунчиликка асосан шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф
шартнома тарафи томонидан рад этилганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмасдан
шартномани бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилинганда, ИПК
107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос
ҳисобланади.
Баён этилганларга асосан суд, жавобгарга узоқ муддатли ижарага бериш
тўғрисидаги ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш талаби билан
судга мурожаат қилишда, низони судгача ҳал қилиш чоралари кўрилмаган деб
ҳисоблаб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси, биринчи қисми, 221-бандига асосан судга даъво киритишда давлат
божи тўланмаган ва даъво рад этилганда давлат божи даъвогар зиммасига
юклатилади, ИПК 118, 108-моддаларига асосан кўрмасдан қолдириш тўғрисида
ажрим чиқарилади ва суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш
ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, даъвони кўрмасдан қолдиришни, кўрмасдан қолдириш
натижаси бўйича суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқорида баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 118, 195, 197-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилди:
Даъвогар Боёвут туман ҳокимиятининг жавобгар «Қаробчи камолати»
фермер хўжалиги ва ҳокимлик ўртасида 2022 йил 26 апрелда имзоланган
№37-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага
олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъвоси
(суднинг иш юритувидаги 4-1203-2501/3814-сонли иқтисодий иш) кўрмасдан
қолдирилсин.
Даъвогар Боёвут туман ҳокимлигидан Республика Бюджетига 4 120 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвогар зиммасидаги почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин
Судья
Ў.Йўлдошев