Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3864 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сардоба туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый МИРЗАЧЎЛ ДЕҲҚОНИ-2022
Source ID 178738bf-f070-4d1c-86db-8788deb70c85 Claim ID PDF Hash c36e45bb394596fb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 325-моддаси ИПК 325 law
Гаибназаровни МЖтК 271-моддаси Гаибназаровни МЖтК 271 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3864-сон иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 21 октябрь Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, даъвогар Сардоба туман ҳокимлигининг жавобгар «МИРЗАЧЎЛ ДЕҲҚОНИ-2022» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2022 йил 16 сентябрда тузилган 273451/123-22-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакиллари О.Гаибназаров (раҳбар) ва О.Рисқулов (ишончнома асосида), Оқолтин туман прокуратураси вакили О.Қобиловлар иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Даъвогар Сардоба туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда- даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар «МИРЗАЧЎЛ ДЕҲҚОНИ-2022» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда- аризачи, жавобгар)га нисбатан тарафлар ўртасида 2022 йил 16 сентябрда тузилган 273451/123-22-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Сардоба туман Қишлоқ хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суднинг 2025 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилган. Жавобгар «МИРЗАЧЎЛ ДЕҲҚОНИ-2022» масъулияти чекланган жамияти судга ариза билан мурожаат қилиб, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари аризадаги важларни қувватлаб, ҳал қилув қарори қабул қилинишига асос қилиб олинган Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сардоба туман бўлимининг 2025 йил 22 майдаги қарори 2025 йил 29 августда жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг тергов судьяси И.Қорабоев томонидан бекор қилинганлиги сабабли ариза талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокуратураси вакили суддан ишдаги мавжуд ҳужжатлдарга асосан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар ва ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган Сардоба туман қишлоқ хўжалиги бўлими суд мажлисида қатнашмади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) 127, 128, 332-моддасига мувофиқ ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилларининг тушунтириш ва кўрсатувларини тинглаб ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, 2022 йил 16 сентябрь куни 273451/123-22-сонли ижара шартномаси (кейинги ўринларда - Шартнома) тузилган ва шунга асосан 8.9 гектар ер майдони ер участкаси жавобгарга ижарага топширилган. Сардоба туман Қишлоқ хўжалик бўлими шўъба бошлиғи Ж.Абдувалиев, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сардоба туман бўлими раҳбари И.Ибодуллаев, Давлат кадастрлар агентлиги бўлими бошлиғи С.Уролов, туман Қишлоқ хўжалик бўлими мутахассиси Б.Нишонов, туман Фермерлар кенгаши раиси Н.Рахимовлар томонидан 2025 йил 12 май куни Ф.Хўжаев ҳудудида фаолият олиб борган жавобгар «МИРЗАЧЎЛ ДЕҲҚОНИ2022» масъулияти чекланган жамияти томонидан ажратилган ер участкасидан бошқа мақсадларда, яъни белгиланган ер майдонларига 7.0 гектар ер майдонинп шоли экиш учун тайёрлаганлиги, ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирилган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 16 сентябрда тузилган 273451/123-22-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суд, даъвогарнинг даъво талабларини ишга тақдим этилган далилларга кўра асосли деб топиб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топган. Суд ҳал қилув қарорини қабул қилишда жавобгар томонидан ердан бошқа мақсадларда фойдаланганлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги ҳолатлари қайд қилинган Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сардоба туман бўлимининг 2025 йил 22 майдаги қарорини асос қилиб олган. ИПК 325-моддасига кўра, суд ўзи қабул қилган ҳамда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ушбу бобда назарда тутилган асосларга кўра ва тартибда янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин. Ишдаги хужжатлар ва тақдим этилган хужжатлардан аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг 2025 йил 29 августдаги қарори билан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сардоба туман бўлимининг 2025 йил 22 майдаги қарори бекор қилинган. Мазкур қарорда “бирор бир асословчи далил бўлмасдан, турли шубҳа ва гумонлар билан жамият раҳбари О.Гаибназаровни МЖтК 271-моддасининг 1бандига мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб ҳисоблаб бўлмас”лиги белгиланган Бугунги кунда жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг 2025 йил 29 августдаги қарори бугунги кунда қонуний кучда ҳисобланади. Шунга асосан, суд даъвогарнинг тарафлар ўртасидаги шартномани бекор қилиш тўғрисидаги важлари билан келишмайди ва даъвогарнинг важлари ўз исботини топмади, деб ҳисоблайди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Суд томонидан ишда мавжуд ва судга тақдим этилган ҳужжатлар, ишда жавобгар вакилларининг тушунтиришларидан келиб чиқиб, шартномани бекор қилишга доир даъвогар томонидан келтирилган важлар тасдиқловчи далиллар билан ўз исботини топмади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар Сардоба туман ҳокимлигининг даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Сардоба туман ҳокимлигидан Республика бюддетига 3.750.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар Сардоба туман ҳокимлиги томонидан 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати олдиндан тўланганлиги иногбатга олинсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар белгиланган муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А.Олламов