← Назад
Решение #2871244 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| амда ИПК | 25 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПК | 25 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ФКнинг | 341 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2512/93983-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 21 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
И.Қодиров (2025 йил 15 октябрдаги 210-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили И.Қодиро (2025 йил 3 январдаги 20-21/31-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “И.Қодиро” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “И.Қодиро” акциядорлик тижорат банки ва “И.Қодиро” акциядорлик
тижорат банки Гулистон БХМга нисбатан банк томонидан 2025 йил 3 июндаги
даъвогар “И.Қодиро” масъулияти чекланган жамияти ҳисобварағига қўйилган
746 943 544,42 сўмлик тўлов талабномасини (2-сон картотекада ҳисобга
қўйилиши) ноқонуний деб топган холда, 2024 йил 27 сентябрдаги 2024-42сонли кредит шартномаси буйича Миллий гвардия қўриқлаш хизмати
тўловларини қоплаш учун “И.Қодиро” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобварағига талабномалар (ҳ/р.ни хатлаш, банд солиш кабилар) қўйишни
чеклаш тарзидаги мажбуриятни жавобгар (қўшимча жавобгар) зиммасига
юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “ Y VU
N
IL ” масъулияти чекланган
жамиятининг
(даъвогар)
жавобгар
“Асакабанк”
акциядорлик
жамияти (банк/жавобгар) ва “Асакабанк” акциядорлик жамияти Гулистон
БХОга (филиал) нисбатан Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво
ариза билан мурожаат қилиб, унда банк томонидан 2025 йил 3 июндаги
даъвогар ҳисобварағига қўйилган 746 943 544,42 сўмлик тўлов талабномасини
(2-сон картотекада ҳисобга қўйилиши) ноқонуний деб топган холда, 2024 йил
27 сентябрдаги 2024-42-сонли кредит шартномаси буйича Миллий гвардия
қўриқлаш хизмати тўловларини қоплаш учун даъвогар ҳисобварағига
талабномалар (ҳ/р.ни хатлаш, банд солиш кабилар) қўйишни чеклаш тарзидаги
мажбуриятни жавобгар (филиал) зиммасига юклашни сўраган.
Палата иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади,
палата даъво аризасида ишни иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 128-моддаси биринчи қисмига тўртинчи хатбошига асосан
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128, 170,172-моддаси талабларига
асосан палата иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллаб
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига эътироз
билдириб, маълумотнома тақдим этиб, тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил
27 сентябрдаги 2024-42-сонли кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги
тўлиқ сўндирилганлиги, ушбу шартномага асосан банк томонидан Миллий
Гвардия Қўриқлаш бошқармасига 789 065 711,42 сўм тўлаб берилганлиги
ҳақида важлар келтириб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакиллари тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво аризанинг бир қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
бир қисми бўйича иш юритишни тугатишни, суд харажатларини даъвогардан
ундиришни лозим топади.
Даъво аризада “Асакабанк” акциядорлик жамияти Гулистон БХМ
қўшимча жавобгар сифатида кўрсатилган.
ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли низолар келиб
чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг субъектли
таркиби белгиланган. У энг аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс
тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка
тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган
фуқароларни ҳамда ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда
тутилган ишлар бўйича жисмоний шахсларни ўз ичига олади.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш судга тааллуқли
бўлмаса суд иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарорининг 10-бандининг
учинчи хатбошисида шуни назарда тутиш керакки, юридик шахснинг алоҳида
бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмас ва
ишончнома асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат қилади деб
тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризада жавобгар сифатида “Асакабанк”
акциядорлик жамияти Гулистон БХМ кўрсатилганлиги, филиал юридик шахс
мақомига эга бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан киритилган даъволар судга
тааллуқли эмаслиги инобатга олиб, даъвонинг “Асакабанк” акциядорлик
жамияти Гулистон БХМга нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда, мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2024 йил
27 сентябрда тузилган 2024-42-сонли кредит шартномасидан (кредит
шартномаси) келиб чиққан.
Даъвогар даъвода банк томонидан 2025 йил 3 июндаги даъвогар
ҳисобварағига қўйилган 746 943 544,42 сўмлик тўлов талабномасини (2-сон
картотекада ҳисобга қўйилиши) ноқонуний деб топишни сўраган.
ИПК 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли ишлар, 26-моддасида эса
иқтисодий судлар томонидан ҳал этиладиган низолар кўрсатиб ўтилган.
Юқорида қайд этилган ИПК моддаларида банк томонидан 2025 йил
3 июндаги даъвогар ҳисобварағига қўйилган 746 943 544,42 сўмлик тўлов
талабномасини (2-сон картотекада ҳисобга қўйилиши) ноқонуний деб топиш
билан боғлиқ иш (низо)ларни ҳал этиши назарда тутилмаган.
ИПКнинг 110-моддаси 1-бандига кўра, суд агар иш иқтисодий судга,
фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса иш
юритишни тугатади.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019
йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон
қарорида ҳам тушунтириш берилган.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг ушбу талаби бўйича низо судда
кўриш учун тегишли бўлмаганлиги сабабли, ИПК 110-моддаси биринчи қисми
1-бандига асосан иш юритишни тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризада 2024 йил 27 сентябрдаги
2024-42-сонли кредит шартномаси буйича Миллий гвардия қўриқлаш хизмати
тўловларини қоплаш учун даъвогар ҳисобварағига талабномалар (ҳ/р.ни
хатлаш, банд солиш кабилар) қўйишни чеклаш тарзидаги мажбуриятни
жавобгар (филиал) зиммасига юклашни сўраган.
Иш ҳужжатлари ва банк томонидан тақдим этилган маълумотномадан
кўринишича,
кредит
шартномасига
мувофиқ,
банк
даъвогарга
71 810 414 001 сўм миқдорда кредит маблағи ажратганлиги, мазкур кредит
шартномаси бўйича 2025 йил 21 октябрь ҳолатига кредит қарздорлиги тўлиқ
сўндирилганлиги аниқланди.
ФКнинг 341-моддасига кўра, мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим
даражада бажарилиши билан бекор бўлади.
Юқоридагиларга кўра, суд 2024 йил 27 сентябрдаги 2024-42-сонли
кредит шартномаси бўйича 2025 йил 21 октябрь ҳолатига даъвогар томонидан
кредит қарздорлиги тўлиқ сўндирилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг
2024 йил 27 сентябрдаги 2024-42-сонли кредит шартномаси буйича Миллий
гвардия қўриқлаш хизмати тўловларини қоплаш учун даъвогар ҳисобварағига
талабномалар (ҳ/р.ни хатлаш, банд солиш кабилар) қўйишни чеклаш тарзидаги
мажбуриятни жавобгар (филиал) зиммасига юклаш ҳақидаги даъво талабини
асоссиз деб ҳисоблаб, ушбу талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
18-моддаси биринчи қисми 5-бандига кўра, агар иш судга тааллуқли бўлмаса,
ишни юритиш тугатилганда, бундан иш тааллуқлилигига кўра бошқа судга
кўриб чиқиш учун ўтказилган ҳоллар мустасно, давлат божи тўлиқ ёки қисман
қайтарилиши кераклиги кўрсатилган.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб,
даъвогарнинг даъвоси рад этилганлиги, олдиндан давлат божи
тўланмаганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини тўлиқ даъвогар зиммасига юклашни, даъвонинг номулкий
хусусиятга эга талаби бўйича БҲМнинг 10 баравари, яъни 4 120 000 сўм
миқдорида давлат божини даъвогар ҳисобидан республика бюджетига
ундиришни, даъвонинг банк томонидан 2025 йил 3 июндаги даъвогар
ҳисобварағига қўйилган 746 943 544,42 сўмлик тўлов талабномасини (2-сон
картотекада ҳисобга қўйилиши) ноқонуний деб топиш ҳақидаги талаби бўйича
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддасига асосан давлат божини ундирувсиз қолдиришни, олдиндан тўлаб
чиқилган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Юқорида
қайд
этилганларга
асосан
ҳамда
Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74, 118, 170, 176180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвонинг “Асакабанк” акциядорлик жамияти Гулистон БХМга
нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвонинг 2024 йил 27 сентябрдаги 2024-42-сонли кредит шартномаси
буйича Миллий гвардия қўриқлаш хизмати тўловларини қоплаш учун
даъвогар ҳисобварағига талабномалар (ҳ/р.ни хатлаш, банд солиш кабилар)
қўйишни чеклаш тарзидаги мажбуриятни жавобгар (филиал) зиммасига
юклаш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвонинг банк томонидан 2025 йил 3 июндаги даъвогар ҳисобварағига
қўйилган 746 943 544,42 сўмлик тўлов талабномасини (2-сон картотекада
ҳисобга қўйилиши) ноқонуний деб топиш ҳақидаги талаби бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Даъвогар “ Y VU
N
IL ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари “ Y VU
N
IL ” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков