Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/3921 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Боёвут туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый Боёвут нурчилари
Source ID 49856fe1-c67f-42ba-8db5-87d6cb4242dc Claim ID PDF Hash 3a1406131c4d0f2d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3921-сонли иш АЖРИМ (Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Ховос тумани 2025 йил 21 октябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Боёвут туман ҳокимлигининг жавобгар «Боёвут нурчилари» масъулияти чекланган жамияти ва ҳокимлик ўртасида 2021 йил 08 июнда имзоланган №830-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили Ғ.Усмонов (08.10.2025 йилдаги №5615-сонли ишончнома асосида), Боёвут туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили Х.Жонжигитов (14.07.2025 йилдаги №1/164-сонли ишончнома асосида), Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили А.Эрманов (04.07.2025 йилдаги №04/4602-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Ярбоев (10.07.2025 йилдаги №03-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Даъвогар Боёвут туман ҳокимияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Боёвут нурчилари» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 08 июнда имзоланган №830-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 29 сентябрдаги ажрими билан ишга Боёвут туман қишлоқ хўжалик бўлими, Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси, Боёвут туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси Боёвут туман бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилиниб, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ҳудудий прокурор хабардор қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар ердан оқилона фойдаланмаганлиги натижасида солиқ тўловларидан қарздорлиги вужудга келгани, 2025 йилга экинларни жойлаштириш тартибига риоя қилмасдан экинлар экилмасдан ер қаровсиз қолганлиги ва ушбу холат агроинспекциянинг маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги қарори билан хам тасдиқланиши, шартномани бекор қилиш бўйича огохлантириш ва таклиф хатлари А.Халбеков томонидан имзоланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили шартномани бекор қилиш бўйича талабнома бериш тартибига риоя қилинмагани, яъни шартномани бекор қилиш ҳақида ҳужжатлар жавобгарга берилмаганлигини билдириб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида Суд мажлисида Боёвут туман қишлоқ хўжалик бўлими ва кадастр органи вакиллари ҳужжатларга асосан, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида прокурор даъво ариза важлари ҳужжатлар асосида тасдиқланмаганлиги сабабли, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси, Боёвут туман фермерлар кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакиллари суд мажлисида иштирок этмади ва иштирок этмасли ксабаби судга маълум қилинмади, ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси(ИПК) 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, Боёвут туман ҳокимлиги (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) нинг 2018 йил 13 январдаги №91-сонли қарори билан «Боёвут нурчилари» масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)га туманнинг: Дехқонобод сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидан 253 ва 256контурларидан умумий майдони 42,5 гектар шундан экин майдони 42,0 гектардан иборат ер усчасткаси 49 йил муддатга пахта-ғаллачилик учун ажратилиб, 2021 йил 08 июнда чегаралари белгиланиб, чизмалари тузилиб, №830-сонли рақам билан Кадастр органи Боёвут туман бўлими томонидан рўйхатга олинган ва шу санадан бошлаб жавобгарнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи вужудга келган. Даъво аризада туман ҳокимининг 2025 йил экинларни жойлаштириш қарорида жавобгарга 42,8 гектар ерга пахта экиш режалаштирилгани, 32,8 гектарга пахта экилмасдан бошқа экин экилгани, 10 гектар пахта қаровсиз қолганлиги, солиқ қарзи мавжудлиги важ қилинган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 2025 йил 18 июндаги қарори билан жавобгар рахбарига 30 гектарга пахта экилиб, 12 гектарга пахта экмасдан тартибсиз қолганлиги сабабли маъмурий жазо қўлланилган. Солиқ органининг 2025 йил 11 июндаги маълумотида жавобгарнинг ер солиғидан 5 121 734 сўм қарзи мавжуд. Шартномани бекор қилиш баён қилинган 2025 йил 26 июндаги огохлантириш ва таклиф хатлари фуқаро А.Холбеков томонидан ўз норозилиги кўрсатилган ҳолда имзоланган. Лекин жавобгар вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра жавобгарнинг таъсисчиси Халбеков Абдухамид Абдуманнуманович 2025 йил 02 майда янги таъсисчи Алиқулов Дустмурад Суяровичга алмаштирилиб, Д.Алиқулов шу санадаги буйруқ билан жамияти рахбари хисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 24, 36, 38-моддаларида шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.11.2023 йилдаги 28сонли қарорининг 251.-бандида Фуқаролик кодекси 382-моддасининг биринчи қисмида, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилганлиги ва бунда низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини эътиборга олиш лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Иш ҳужжатларига кўра, шартномани бекор қилиш баён қилинган 2025 йил 26 июндаги огохлантириш ва таклиф хатлари фуқаро А.Холбековга тақдим этилиб, 2025 йил 02 майдан жавобгар таъсисчиси ва рахбари хисобланган Д.Алиқуловга берилмаган ёки буюртма почта орқали жўнатилмаган, сал кам икки ой олдин жавобгар таъсисчиси ва рахбари ўзгарган бўлсада, юқоридаги ҳужжатлар жавобгарга алоқаси йўқ шахсга берилган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 107моддаси 1-қисми, бешинчи бандида, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, даъво аризани кўрмасдан қолдиришга асос бўлиши кўрсатиб ўтилган. Қонунчиликка асосан шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф шартнома тарафи томонидан рад этилганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмасдан шартномани бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилинганда, ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланади. Баён этилганларга асосан суд, жавобгарга узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қилишда, низони судгача ҳал қилиш чоралари кўрилмаган деб ҳисоблаб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9моддаси, биринчи қисми, 221-бандига асосан судга даъво киритишда давлат божи тўланмаган ва даъво рад этилганда давлат божи даъвогар зиммасига юклатилади, ИПК 118, 108-моддаларига асосан кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилади ва суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд, даъвони кўрмасдан қолдиришни, кўрмасдан қолдириш натижаси бўйича суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқорида баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 118, 195, 197-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Даъвогар Боёвут туман ҳокимиятининг жавобгар «Боёвут нурчилари» масъулияти чекланган жамияти ва ҳокимлик ўртасида 2021 йил 08 июнда имзоланган №830-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъвоси (суднинг иш юритувидаги 4-1203-2501/3921-сонли иқтисодий иш) кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар Боёвут туман ҳокимлигидан Республика Бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар зиммасидаги почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин Судья Ў.Йўлдошев