← Назад
Решение #2871497 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 230 | — | code_article | |
| онуни | 49 | — | law | |
| онуни | 50 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ХХХХХХХ-сонли иш
АЖРИМ
(Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий
ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида)
Термиз шаҳар
ХХХХХХХ
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья ХХХХХХХ, ХХХХХХХкотиблигида, аризачи вакили
ХХХХХХХ(07.01.2024 йилдаги №17/02-45-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, аризачи «ХХХХХХХ» АТБнинг жавобгар «ХХХХХХХ»
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи – «ХХХХХХХ» АТБ (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг аризасида жавобгарлар
«ХХХХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 562 500 000 сўм асосий кредит, 55 351 000 сўм кредит
фоизи, жами 617 851 000 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни
қаноатлантирилган суммага мутаносиб равишда жавобгарга тегишли бўлган
ХХХХХХХ-манзилгоҳда жойлашган “Тўқимачилик маҳсулотлари цехи
салфетка ва бошқа енгил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда савдо
дўконлари хизмат кўрсатиш” биноси, (кадастр рақами ХХХХХХХ), ердан
ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш ҳуқуқи (кадастр рақами ХХХХХХХ)
10.04.2025 йилдаги келишув далолатномасига асосан 393 824 000 сўмга
баҳоланиб, 11.04.2025 йилдаги ипотека шартномасига кўра гаровга қўйилган
мол-мулкларга қаратиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси «ХХХХХХХ»
МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг 2025 йил 26
сентябрдаги ХХХХХХХ-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун
ижро варақаси беришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
230-моддаси учинчи қисмига кўра, иқтисодий суд ҳакамлик муҳокамаси
тарафларини суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Суд
мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур
шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Суд ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи аризани қўллаб-қувватлади,
суддан уни қанонатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, аризачининг аризасини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
Ўзбекистон
Республикаси
«ХХХХХХХ» МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик суди
томонидан 2025 йил 26 сентябрда аризачи «ХХХХХХХ» АТБ фойдасига
жавобгар «ХХХХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан 562 500 000 сўм
асосий кредит, 55 351 000 сўм кредит фоизи, жами 617 851 000 сўм кредит
қарздорликни ундириш, ундирувни қаноатлантирилган суммага мутаносиб
равишда жавобгарга тегишли бўлган ХХХХХХХ-манзилгоҳда жойлашган
“Тўқимачилик маҳсулотлари цехи салфетка ва бошқа енгил турдаги
маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда савдо дўконлари хизмат кўрсатиш” биноси,
(кадастр рақами ХХХХХХХ), ердан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш ҳуқуқи
(кадастр рақами ХХХХХХХ) 10.04.2025 йилдаги келишув далолатномасига
асосан 393 824 000 сўмга баҳоланиб, 11.04.2025 йилдаги ипотека шартномасига
кўра гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги ХХХХХХХ-сонли
ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик суди тўғрисида»ги Қонунининг
49-моддасига кўра, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори мазкур ҳал қилув
қарорида белгиланган тартибда ва муддатларда ихтиёрий ижро этилади. Агар
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ижро этиш муддати белгиланмаган
бўлса, у дарҳол ижро этилиши керак.
Ҳакамлик судининг мазкур ҳал қилув қарори жавобгар томонидан ижро
этилмаганлиги сабабли, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, мажбурий
ижро этиш учун ижро варақаси беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик суди тўғрисида»ги Қонунининг
50-моддасига кўра, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик
судининг ҳал қилув қарорида белгиланган муддатда ихтиёрий ижро этилмаган
бўлса, у мажбурий ижро этилиши керак. Ҳакамлик судининг ҳал қилув
қарорини мажбурий ижро этиш «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
мувофиқ, ваколатли суд берган ижро варақаси асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 29-бобида
белгиланган қоидалар ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг ҳакамлик
судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро
варақалари бериш тўғрисидаги аризалари иқтисодий суд томонидан кўриб
чиқилаётганда қўлланилади.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, аризачининг аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, аризачи «ХХХХХХХ» АТБ фойдасига жавобгар
«ХХХХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан 562 500 000 сўм асосий
кредит, 55 351 000 сўм кредит фоизи, жами 617 851 000 сўм кредит
қарздорликни ундириш, ундирувни қаноатлантирилган суммага мутаносиб
равишда жавобгарга тегишли бўлган ХХХХХХХ-манзилгоҳда жойлашган
“Тўқимачилик маҳсулотлари цехи салфетка ва бошқа енгил турдаги
маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда савдо дўконлари хизмат кўрсатиш” биноси,
(кадастр рақами ХХХХХХХ), ердан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш ҳуқуқи
(кадастр рақами ХХХХХХХ) 10.04.2025 йилдаги келишув далолатномасига
асосан 393 824 000 сўмга баҳоланиб, 11.04.2025 йилдаги ипотека шартномасига
кўра гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратиш қаратиш ҳақидаги Ўзбекистон
Республикаси «ХХХХХХХ» МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи
Ҳакамлик судининг 2025 йил 26 сентябрдаги ХХХХХХХ-сонли ҳал қилув
қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб,
жавобгардан аризачи фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ҳамда республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармаси ҳисобига 824 000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
228, 230 ва 232-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛДИ:
«ХХХХХХХ» АТБнинг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Аризачи «ХХХХХХХ» АТБ фойдасига фойдасига жавобгар
«ХХХХХХХ»
масъулияти
чекланган
жамиятидан
562 500 000 сўм асосий кредит, 55 351 000 сўм кредит фоизи, жами
617 851 000 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни қаноатлантирилган
суммага мутаносиб равишда жавобгарга тегишли бўлган ХХХХХХХманзилгоҳда жойлашган “Тўқимачилик маҳсулотлари цехи салфетка ва бошқа
енгил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда савдо дўконлари хизмат
кўрсатиш” биноси, (кадастр рақами ХХХХХХХ), ердан ижара ҳуқуқи асосида
фойдаланиш
ҳуқуқи
(кадастр
рақами
ХХХХХХХ)
10.04.2025 йилдаги келишув далолатномасига асосан 393 824 000 сўмга
баҳоланиб, 11.04.2025 йилдаги ипотека шартномасига кўра гаровга қўйилган
мол-мулкларга қаратиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси «ХХХХХХХ»
МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг 2025 йил 26
сентябрдаги ХХХХХХХ-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун
ижро варақаси берилсин.
Жавобгар «ХХХХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан аризачи
«ХХХХХХХ» АТБ фойдасига 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармаси ҳисобига 824 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари
ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест берилмаса), олти ойлик
муддатда касация шикояти (протест) беришлари мумкин.
Судья
ХХХХХХХ