Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/3815 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Боёвут туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый Темур Жамшид хамкор
Source ID 00433223-24d4-4f23-84c2-a2c49a7723c8 Claim ID PDF Hash e57a5f81f3a08c27... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ер кодексининг 36-моддаси Ер кодекси 36 code_article
лиши Ер кодексининг 36-моддаси лиши Ер кодекси 36 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 55 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3815-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 21 октябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Боёвут туман ҳокимлигининг жавобгар «Темур Жамшид хамкор» фермер хўжалиги ва ҳокимлик ўртасида 2021 йил 08 июнда имзоланган №487-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили Ғ.Усмонов (08.10.2025 йилдаги №5615-сонли ишончнома асосида), Боёвут туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили Х.Жонжигитов (14.07.2025 йилдаги №1/164-сонли ишончнома асосида), Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили А.Эрманов (04.07.2025 йилдаги №04/4602-сонли ишончнома асосида), жавобгар рахбари Т.Бобоевлар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Даъвогар Боёвут туман ҳокимияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Темур Жамшид хамкор» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 08 июнда имзоланган №487-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 22 сентябрдаги ажрими билан ишга Боёвут туман қишлоқ хўжалик бўлими, Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси, Боёвут туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси Боёвут туман бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилиниб, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ҳудудий прокурор хабардор қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар ердан оқилона фойдаланмаганлиги натижасида солиқ тўловларидан қарздорлиги вужудга келгани, 2025 йилга экинларни жойлаштириш тартибига риоя қилмасдан ноқонуний экин экканлиги, жавобгарга қўшни ҳудуддаги ерлар ёшларга берилган ерларга шоли экилганлиги сабабли жавобгарнинг 10 гектар пахтаси кучли шўрланиш натижасида яроқсиз ҳолатга келгани, жавобгарнинг мурожаати асосида ишчи гуруҳи ҳолатга аниқлик киритиб айнан ушбу пахта майдонни бузиб ғалла экиш тавсия қилинганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар рахбари даъво ариза важларига нисбатан қисман эътироз билдириб, 2024 йил 10 гектар пахта кўчати қўшни фермерлар шоли экканлиги ҳисобига ердан зах кўтарилгани сабабли пахта кўчати чиқмагани, хокимга ариза билан муожаат қилгандан кейин унга бошқа экин экишга рухсат берилганлигини билдириб, тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида Боёвут туман қишлоқ хўжалик бўлими ва кадастр органи вакиллари ҳужжатларга асосан, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида прокурор даъво ариза важлари ҳужжатлар асосида тасдиқланмаганлиги сабабли, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида солиқ ва фермерлар кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси Боёвут туман бўлими вакиллари иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси(ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ер кодекси) 31-моддасига асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Иш ҳужжатларига кўра, Боёвут туман ҳокимлиги (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) нинг 2020 йил 01 июлдаги №497-сонли қарори билан «Темур Жамшид хамкор» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)га туманнинг: 3-Боёвут сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидан 337қ, 555, 559қ, ва 562қконтурларидан умумий майдони 163,9 гектар шундан экин майдони 155,3 гектардан иборат ер усчасткаси 48 йил муддатга пахта-ғаллачилик учун ажратилиб, 2021 йил 08 июнда чегаралари белгиланиб, чизмалари тузилиб, №487сонли рақам билан Кадастр органи Боёвут туман бўлими томонидан рўйхатга олинган ва шу санадан бошлаб жавобгарнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи вужудга келган. Шунингдек даъвогар ва жавобгар ўртасида юқоридаги ижара шартномасига 2024 йил 18 мартда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан №44-сонли шартнома имзоланиб, шартномада 2024 йил 18 мартда 3-Боёвут сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги 337қ, 555, 559қ, ва 562қ-контурларидан умумий майдони 153,4 гектар ер участкасини 45 йилга ижарага бериш, 562қконтурдаги 10,50 гектар ерни туман захирасига қайтаришга келишилган, лекин ушбу шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Бундан ташқари даъво аризага жиноят ишлари бўйича Ширин шахар судининг 2025 йил 21 февралдаги ҳукми илова қилиниб, ҳукмда жавобгар рахбари 2024 йил пахта учун олинган кредитнинг бир қисмини пахта учун қолган қисмини мақсадсиз ишлатганлиги ҳолати бўйича айбдор деб топилиб, унга нисбатан жазо қўлланилган, шунингдек ҳукмда жавобгарнинг 10 гектар ўзбошимчалик билан шоли экканлиги ҳолати аниқланган. Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, айнан жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми билан аниқланган ҳолат ва жавобгарнинг солиқ қарзига асосланган ҳолда ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Шунингдек даъвога Боёвут туман қишлоқ хўжалик фаолиятига маъсуллар иштирокида санаси кўрсатилмаган мониторинг маълумотномаси ва 2025 йил 07 июлдаги далолатномалар илова қилиниб, жавобгарга тегишли ҳудудда мониторинг ўтказилиб, аниқланган ҳолатлар ёритилмаган ҳужжатлар илова қилинган. Бундан ташқари солиқ органи тақдим этган 2025 йил 17 июндаги маълумотда жавобгарнинг 2022-2025 йилларда ер солиғидан қарзи мавжудлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги №14-сонли қарорининг 4-иловаси, иккинчи бандида ер участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинишига асос бўлиши назарда тутилган. Ер кодексининг 36-моддаси, 1-қисми 6, 7 ва 9 бандларига асосан ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида, қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда, ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор бўлиши мумкин. Шунингдек шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 382-384-моддлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлиши Ер кодексининг 36-моддасида назарда тутилган. ФК 382-моддсига асосан иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Суд, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг важларига қўшила олмайди ва ҳужжатлар асосида тасдиқланмади деб ҳисоблайди. ФК 84 ва 111-моддаларига асосан кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак, шунингдек ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Даъвогарлар фикрига кўра 2024 йил 18 мартдаги №44-сонли шартномага асосан жавобгарга умумий майдони 153,4 гектар ер участкаси тегишли бўлиб, 562қ-контурдаги 10,50 гектар ерни туман захирасига қайтарилган. Лекин даъвонинг асоси №487-сонли ер ижара шартномаси Кадастр органидан давлат рўйхатига олиниб, аммо даъвогар ва жавобгар ўртасида юқоридаги ижара шартномасига 2024 йил 18 мартда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан №44-сонли шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаган, шу сабабли ижара шартномасида кўрсатилганидек жавобгарнинг эгалигидаги жами ер майдони 163,9 гектар, шундан экин ери 155,3 гектарни ташкил этади. Суд, даъвогарларнинг жавобгарга тегишли 2024-2025 йиллар учун экинларни жойлаштиришда 10 гектар ерга шоли экканлиги важини асосланмаган деб ҳисоблайди, чунки қўшимча ва ўзгариш инобатга олинган ҳолда, 2025 ғалласи 109,36 гектар, пахтаси 35,49 гектар жами 144,85 гектарни ташкил қилади, лекин жавобгар эгалигидаги экин майдони 155,3 гектар бўлиб, фарқи 155,3-144,85=10,45 гектар ер жавобгар эгалигида бўлмаган ер ҳисобланади. Бундан ташқари жавобгарнинг 2024 йил экилган 10 гектар пахта экини қўшни фермерлар шоли экканлиги ҳисобига ердан зах кўтарилиб, пахта кўчатига салбий таъсир кзрсатгани ва чиқмагани, хокимликка ариза билан мурожаат қилгандан кейин унга 10 гектар пахтани бузиб, 2025 йилга ғалла экишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги эътирозлари хам Боёвут туман қишлоқ хўжалик ишларига маъсулларнинг 2024 йил 20 июндаги далолатномаси билан тасдиқланган. Суд, жавобгар 2024 йил пахта эккан, лекин қўшни фермерларнинг шолиси сабаб унинг 10 гектр пахтаси нобут бўлган, маъсуллар ушбу пахани бузиб ўрнига 2025 йил ғалласини экишга рухсат берган, 2025 йил ғалла экиш даврига қадар жавобгар шоли эккан ва даъвонинг рухсатсиз шоли экканлиги тўғрисидаги важларини асоссиз деб ҳисоблайди. Жиноят иши доирасида асосан 2024 йил пахта кредитининг мақсадсиз ишлатилганлиги хусусан, 74 гектарга экилган пахта учун 904 604 000 сўм ажратилсада, шундан 20 гектар экилмаган пахтага 184 305 200 сўм ишлатилгани муҳокама қилинган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ижара шартномасининг 19-бандида бартараф этилиши мумкин бўлган хар қандай қонун бузилиши шартномани бекор қилишга сабаб бўлмайди деб белгиланган. Суд, даъвонинг солиқ қарзи важлари бўйича қарздорлик айнан қайси ер учун ҳисобланганлигига аниқлик киритилмаган деб ҳисоблайди, чунки ҳужжатларга кўра, жавобгар қонун талаби бўйича ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ёки бўлмаган ерлардан фойдаланиб келган. Бундан ташқари солиқ қарзи бўйича важлари бартараф этилиши мумкин бўлган ҳолат ва бу бевосита ихтиёрий тўланиши ёки солиқ қонунчилиги бўйича ундирилиши мумкин. Шунингдек суд, ишни кўриш давомида низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига қисман амал қилинган деб ҳисоблайди, чунки уларда жавобгарга 2025 йилдаги туман ҳокимининг экинларни жойлаштириш қарорига амал қилмасдан 10 гекатрга шоли эканлиги сабабли ижара шартномасини бекор қилиш сўралган, аслида шоли 2024 йилда экилган. Хусусан 2025 йил 01 августда юқоридаги асосларга кўра шартномани бекор қилиш баён қилинган огоҳлантириш ва таклиф хатлари жавобгарга тақдим этилган, жавобгар ушбу мурожаатларга ўз эътирозини билдириб, рад жавобини берган. Баён этилганларга асосан суд, даъво ариза важлари ҳужжатлар асосида тасдиқланмади деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг рад этилган қисми бўйича судга мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган 41 200 сўм почта харажати шунингдек 4 120 000 сўм давлат божи тўловини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар Боёвут туман ҳокимлиги ва «Темур Жамшид хамкор» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 08 июнда имзоланган №487-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Боёвут туман ҳокимлиги зиммасидаги почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Даъвогар Боёвут туман ҳокимлигидан Республика Бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддатда шу суд орқали, Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Йўлдошев