← Назад
Решение #2871708 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2501/13468-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 21 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ў.Нурматов
(ишончнома асосида) иштирокида, Ў.Нурматов ининг даъвогар “ Ў.Нурматов ”
ФХнинг жавобгар “ Ў.Нурматов ” МЧЖ ҳисобидан 197 020 300 сўм асосий қарз ва
98 510 150 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ў.Нурматов нинг (кенгаш) даъвогар “Ў.Нурматов” ФХ (даъвогар ёки ФХ)
Ў.Нурматов туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар Ў.Нурматов” МЧЖ (жавобгар ёки МЧЖ) ҳисобидан 197 020 300 сўм
асосий қарз ва 98 510 150 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириб беришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллабқувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида
иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(ИПК) 127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда
хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 10.01.2023 йил
тузилган 301-сонли шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини лозим
даражада бажарган ва 709 515 587 сўмлик пахта хом ашёси етказиб берилган бўлсада, аммо жавобгар томонидан ушбу маҳсулот учун тўловларни тўлиқ амалга
оширилмаганлиги натижасида 197 020 300 сўмлик қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда
мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек,
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Аввалги суд мухокамасида иштирок этган ва қарздорликни ўзаро келишув
йўли билан ҳал этишни айтган жавобгар вакили бугунги суд муҳокамасида иштирок
этмади ҳамда аввалги суд муҳокамасида такидланган ўзаро маҳсулот айирбошлаш
йўли билан қарздорлик сундирилганлигига оид ҳужжатларни тақдим этмади.
Суд юқоридагиларга асосан 197 020 300 сўм асосий қарздорлик ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ва
қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 98 510 150 сўм
миқдорида пеня ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори талбларидан келиб
чиққан ҳолда мажбуриятнинг бажарилиш даврийлигини ҳамда даъвогар томонидан
пул маблағларини талаб қилган муддатларни инобатга олиб пеня суммасини
31 523 248 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ Ў.Нурматов ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ Ў.Нурматов ” ФХ
фойдасига 197 020 300 сўм асосий қарз, 31 523 248 сўм пеня ва 41 200 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ Ў.Нурматов ” МЧЖ хисобидан республика бюджетига 5 910 609 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Ў.Нурматов вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
judgecode
И.А. Юсупов