← Назад
Решение #2871857 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| онуни | 22 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13392-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 21 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили М.Аликулова (2025 йил 3 январдаги 11-06/02-сонли
ишончнома асосида), “М.Аликулова” масъулияти чекланган жамияти ва
“W LLF R ” масъулияти чекланган жамияти вакили М.Аликулова
(ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
“ М.Аликулова” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ IRZ
UL
GR
LUS R” масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгарлар
“GULIS N
D
NIK ” масъулияти чекланган жамияти ва
“S R N KS” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳисобидан
солидар тартибда 655 751 080 сўм асосий қарз ва 86 793 986 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар “ ’Z GR LIZING” акциядорлик
жамияти (даъвогар) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар
“ IRZ
UL GR
LUS R” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар),
қўшимча жавобгарлар “GULIS N
D
NIK ” масъулияти чекланган
жамияти (1-қўшимча жавобгар) ва “S R N KS” масъулияти чекланган
жамияти қўшма корхонаси (2-қўшимча жавобгар) ҳисобидан солидар
тартибда ҳисобидан солидар тартибда 655 751 080 сўм асосий қарз ва
86 793 986 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 20 октябрдаги ажримига асосан “GULIS N
D
NIK ” масъулияти чекланган жамияти унинг ҳуқуқий вориси
ҳисобланган “W LLF R ” масъулияти чекланган жамиятига (1-қўшимча
жавобгар) билан алмаштирилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар ва қўшимча жавобгарлар тарафлар ўртасида
тузилган шартномаларга асосан ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан келаётганлиги, судга даъво ариза тақдим этилгандан сўнг
жавобгар томонидан тўлов бўлмаганлигини баён қилиб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ва 1-қўшимча жавобгар вакили
даъво талабларини тан олиб, қарздорликни сўндириш чораси
кўрилаётганлигини тушунтириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Палата, 2-қўшимча жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил
(лар)и суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини
тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддаси иккинчи қисми 4-хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма
нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик
фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва 2-қўшимча жавобгар вакил (лар)и
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвонинг 2-қўшимча жавобгарга нисбатан
бўлган қисмини кўрмасдан қолдиришни, даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суднинг махсус электрон дастуридан олинган
маълумотдан кўринишича, Гулистон туманлараро иқтисодий суди томонидан
аризачи “ S K - R NS-L SING” масъулияти чекланган жамиятининг
аризасига асосан 2024 йил 13 июнда 2-қўшимча жавобгарга нисбатан
4-1201-2403/1291-сонли ҳал қилув қарорига асосан тўловга қобилиятсиз
(банкрот) деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш
бошланган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни 12-моддаси биринчи, иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини
кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар
қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат
қилишга ҳақли эмас. Қарздорга нисбатан бажариладиган барча ҳаракатлар
кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси
томонидан амалга оширилади.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида жавобгарга нисбатан
банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим
этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши
лозим бўлса, суд томонидан даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиши
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд қўшимча жавобгар банкрот деб топилганлиги,
унга нисбатан талаблар банкротлик иши доирасида тугатувчи бошқарувчига
мурожаат қилиб, кредиторлар реестрига кириш орқали ҳал қилинишини
инобатга олиб, даъвонинг 2-қўшимча жавобгарга нисбатан бўлган қисмини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 8-моддаси
биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда
тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ
ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
расмийлаштирилган:
- 2023 йил 10 ноябрдаги 2017 йил 15 декабрда тузилган 18/10-5-003-сонли
лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс
фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги шартномага асосан 2 (икки) дона
“N w ll nd D-5.110” русумли трактор;
- 2023 йил 10 ноябрдаги 2018 йил 8 январда тузилган 18/10-5-004-сонли
лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс
фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги шартномага асосан 82 (саксон икки)
дона “N w ll nd D-5.110” русумли трактор;
- 2023 йил 10 ноябрдаги 2018 йил 29 сентябрда тузилган 18/10-5-173сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа
шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги шартномага асосан 15 (ўн беш)
дона “173 811” русумли трактор;
- 2023 йил 10 ноябрдаги 2016 йил 23 майда тузилган 16/10-4-153-сонли
лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс
фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги шартномага асосан 1 (бир) дона “N w
ll nd- 60.70” русумли трактор;
- 2023 йил 10 ноябрдаги 2016 йил 23 майда тузилган 16/10-4-154-сонли
лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс
фойдасига тўлиқ воз кечиш тўгрисидаги шартномага асосан 1 (бир) дона “N w
ll nd - 60.70” русумли трактор лизингга етказиб берилган.
ФКнинг 587-моддасига биноан лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу лизинг объектлари техникани қабул қилиш-топшириш
далолатномалари билан даъвогар томонидан жавобгарга бут ҳолда
топширилган.
Лизинг тўловлари лизинг шартномасининг 1-иловасида кўрсатилган
тўлов графиги асосида дифференциал усулида ҳисобланиши ва техника
жавобгарга топширилган кундан бошлаб, ҳар чорак учун ҳисобланиб,
чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб бериши белгиланган.
ФКнинг 597-моддаси биринчи қисмига мувофиқ агар лизинг
шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг
тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига
мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий
таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга
ошириши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни 22-моддаси
биринч қисмига биноан лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти
қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг
берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
ФКнинг 292-моддаси биринчи қисмига асосан кафиллик шартномаси
бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун
унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФКнинг 293-моддасига биноан қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради,
шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
Иш ҳужжатларидан кўринишича даъвогар, жавобгар ва 1-қўшимча
жавобгар ўртасида 2023 йил 10 ноябрдаги 23/30-сонли, 23/31-сонли,
23/32-сонли, 23/33-сонли, 23/34-сонли кафиллик шартномалари имзоланган.
Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра,
1-қўшимча жавобгар лизинг шартномаси бўйича жавобгар ўз
мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
даъвогар олдида солидар (баравар) жавобгарликни ўз зиммасига олиш, 3.3бандига кўра эса, қўшимча жавобгар лизинг шартномаси бўйича юзага келган
қарздорликни, шунингдек суд қарорида белгиланган ёки лизинг олувчи
томонидан тан олинган пеня (ва жарима)ни, суд харажатларини тўлаш, лизинг
берувчининг лизинг шартномаси бўйича бошқа зарарлари қоплаш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Аниқланишича, жавобгар лизинг тўловларини шартноманинг ажралмас
кисми ҳисобланган 1-иловада кўрсатилган миқдор ва муддатларда
тўланмаслиги окибатида, 2025 йил 31 июль куни холатига 655 751 080 сўм
карздорлиги вужудга келган.
Даъвогар жавобгарларни лизинг тўловларини қоплаш тўғрисида бир неча
бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлсада, аммо ушбу мурожаатлар
жавобгарлар томонидан натижасиз қолдирилган.
Суд муҳокамаси жараёнида ва иш ҳужжатлари бўйича 2025 йил
31 июль ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 655 751 080 сўм муддати
ўтган қарздорлиги юзага келганлиги, жавобгар ва қўшимча жавобгар
томонидан ушбу қарздорлик палата томонидан судга даъво ариза берилгунига
қадар ҳамда суд муҳокамаси давомида қопланмаганлиги аниқланди.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги шартномалар, далолатномалар,
лизинг тўловларининг ҳисоб-китоби, огоҳлантириш хати, даъвогар
вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Шунга кўра суд, палатанинг жавобгар ва 1-қўшимча жавобгар ҳисобидан
солидар тартибда даъвогар фойдасига 655 751 080 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, палата жавобгар ва 1-қўшимча жавобгарҳисобидан
даъвогар фойдасига 86 793 986 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаларининг 8.3-бандида
лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва
муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган, аммо жавобгар томонидан лизинг
тўловлари ўз муддатида амалга оширилмаган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгар ва 1-қўшимча
жавобгар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига 86 793 986 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартнома шартларига кўра
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб,
ундирилиши талаб этилаётган 86 793 986 сўм пеня суммасини камайтириб,
пеняни 25 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво
талаблари асосли деб топилганлигини инобатга олиб, жавобгар ва 1-қўшимча
жавобгар
ҳисобидан
солидар
тартибда
жами
даъво
баҳоси
742 545 066 сўмнинг 2 фоизи, яъни 14 850 901,32 сўм давлат божини
республика бюджетига ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган
41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 68, 74-75, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъвонинг “S R N KS” масъулияти чекланган жамияти қўшма
корхонасига нисбатан бўлган қисми кўрмасдан қолдирилсин.
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ IRZ
UL GR
LUS R” масъулияти чекланган
жамияти ва қўшимча жавобгар “W LLF R ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан солидар тартибдадаъвогар “ 'Z GR LIZING” акциядорлик
жамияти фойдасига 655 751 080 сўм асосий қарз, 25 000 000 сўм пеня ва
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ IRZ
UL GR
LUS R” масъулияти чекланган
жамияти ва қўшимча жавобгар “W LLF R ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан солидар тартибдаРеспублика бюджетига 14 850 901,32 сўмдавлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков