Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2503/8299 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABDULLAYEV BOTIRJON MUXIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ed6e8d27-ddce-4bd2-8c11-de46301473c6 Claim ID PDF Hash ec5e9eb03b5b6a07... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс 327 code_article
амда 734-моддаси амда 734 law
хатбошида агар даъвогар томонидан ФКнинг 327-моддаси хатбошида агар даъвогар томонидан ФК 327 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ХХХХХХХХ-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри ХХХХХХХ Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья ХХХХХХХХ раислигида, судья ёрдамчиси ХХХХХХХХ котиблигида, даъвогар вакили ХХХХХХХХ (10.12.2024 йилдаги 07-04/861-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХХХХХХ” АТБ манфаатида жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор “ХХХХХХХХ”га нисбатан кредит ва фоиз қарздорлигини ундириш ҳақида киритган даъво аризаси бўйича тўпланган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХХХХХХ” АТБ (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ “ХХХХХХХХ” (кейинги ўринларда – жавобгар) ҳисобидан кредит шартномаси бўйича 49 992 000 сўм асосий кредит қарзи, 5 649 000 сўм унга ҳисобланган фоиз, 861 000 сўм пеня ҳамда ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни сўраган. Палата ишни унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига биноан тасдиқланган дастур доирасида имтиёзли равишда нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун асбоб-ускуна сотиб олиш мақсадида гаровсиз 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш бўйича 18.07.2024 йилда кредит шартномаси тузилганлигини, кредит шартномаси бўйича дастлаб кредит маблағининг 50 фоиз қисми ажратилиб, кредит маблағидан мақсадли фойдаланилиши мониторинг қилингач, қолган 50 фоиз қисми ажратилиши режалаштирилганлигини, бироқ ажратилган ушбу 50 000 000 сўм кредит маблағининг мақсадли сарфланганлиги мониторинг қилинганда жавобгар сотиб олиб келиниши белгиланган асбоб-ускуналарни кўрсата олмаганлигини, “ХХХХХХХХ” МЧЖ томонидан бугунги кунга қадар асбоб-ускуналар етказиб берилмаганлигини, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилмаганлигини, ушбу жамиятни жавобгар ўзи танлаганлигини, жавобгар кредит фоизи ва асосий қарзни мунтазам равишда тўламасдан, кредит қайтариш жадвалига риоя қилмасдан келганлигини, кредит маблағидан мақсадсиз фойдаланилганлиги боис, ажратилиши режалаштирилган қолган 50 000 000 сўм қисмини кредитлаш тўхтатилганлигини, жавобгарнинг “ХХХХХХХХ” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан тергов органи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ҳақидаги важларидан хабари йўқлигини, банк филиалида ушбу ҳақда бирор бир маълумот келиб тушмаганлигини билдириб, уни қаноатлантиришни сўради. Олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар кредит шартномасига асосан ўзига нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун асбобускуна сотиб олиш мақсадида 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши белгиланганлигини, ушбу кредит маблағидан 50 000 000 сўм қисми 19.07.2024 йилдаги 04-сонли шартномага биноан “ХХХХХХХХ” МЧЖ ҳисоб рақамига зарур асбоб-ускуна сотиб олиш мақсадида 22.07.2024 йилдаги 01-сонли тўлов топшириқномасига асосан ўтказиб берилганлигини, бироқ “ХХХХХХХХ” МЧЖ томонидан бугунги кунга қадар асбоб-ускуналар етказиб берилмаганлигини, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилмаганлигини, ушбу жамиятни ўзи танлаганлигини, кредит маблағидан фойдаланмаганлигини, “ХХХХХХХХ” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан тергов органи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлигини, тергов органи қарори ва иш учун аҳамиятга эга бўлган тасдиқловчи ҳужжатларни кейинги суд мажлисига тақдим этиши мумкинлигини билдириб, суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўраган эди. Бироқ, суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, жавобгар суд мажлисида иштирок этмади, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда судга бунинг сабабини маълум қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан суд ишни жавобгар ва Палата вакили иштирокисиз кўриш мумкин, деган хулосага келди. Суд, тарафларнинг тушунтириш ва важларини тинглаб, ишда мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишда мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 18.07.2024 йилда тузилган 967У000103-сонли кредит шартномасига асосан жавобгарга йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 82 ой муддатга, шундан 22 ой имтиёзли давр асосида нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун асбоб-ускуна сотиб олиш мақсадида 100 000 000 (юз миллион) сўм кредит маблағи ажратилган. Даъвогар томонидан жавобгарга кредит маблағи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.09.2023 йилдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сон Қарорининг 4-бандига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун кредит маблағи миқдори 100 000 000 сўмгача бўлганлиги боис, кредит маблағи гаровсиз ажратилган. Кредит шартномасининг 2.1-бандига биноан, жавобгар ажратилган кредит маблағини ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов жадвали ёки шартнома шартларида белгиланган муддатларда тўлиқ қайтарилишини ҳамда тўланишини таъминлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг 3.1.3-бандида ушбу шартноманинг 4.2.15, 4.2.16-бандларида белгиланган ҳолатлар юзага келган ҳолларда қуйидагилардан бири ёки бир нечтасини амалга ошириш: - кредитдан фойдаланилмаган қисмидан фойдаланишни чеклаш; - кредит беришни тўхтатиш; - кредитни муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилиш ёки акцептсиз ундириб олиш; - мақсадсиз ишлатилган кредит суммасининг 1 фоизи миқдорида жарима ундириш; - судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш; - қонунчиликда белгиланган бошқа ваколатларни амалга ошириш белгиланган. Кредит шартномасининг 5.1-бандида жавобгар шартномавий мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан кредит шартномасида ўзига юклатилган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлсада, жавобгар шартномавий мажбуриятларини бажармасдан, кредит қарздорлиги ва фоизларини тўлашдан бўйин товлаб келган. Хусусан, даъвогарнинг 08.01.2025 йилда 59-13/24-сонли талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар кредит шартномаси шартларини бажармаганлиги, кредит шартномаси бўйича тўлов жадвалига риоя қилмасдан, тўловларни ўз вақтида мунтазам равишда амалга оширмаганлиги боис, асосий кредит қарзи, унга ҳисобланган фоиз қарздорлигини ва тўлов кечиктирилган кунлар учун неустойка ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда - ФК) 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФК 744-моддасига кўра к[СПиТ: 1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит] редит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Қонунчиликка мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланади. Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарори 8-бандининг биринчи хатбошида кредит суммалари ва фоизларни қайтариш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилганда, бир вақтнинг ўзида кредит шартномасида назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган неустойка ҳам ундирилиши мумкинлиги (агар уни ундириш талаб қилинган бўлса) ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, мазкур Қарорнинг 10-банди 5-хатбошида агар даъвогар томонидан ФКнинг 327-моддасига асосан фоизларни ундириш ва айнан шу қонунбузилиши учун неустойка ундириш ҳақида талаблар билдирилган бўлса, суд ўз хоҳишига кўра фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораларидан бирини қўллаши ва талабни ёки фоизлар ундириш қисми бўйича, ёхуд неустойка ундириш қисми бўйича қаноатлантириши мумкинлиги ҳақида тушунтирилган. ИПК 68-моддасининг бешинчи қисмига биноан, агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддаси биринчи қисмига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Суд жавобгарнинг кредит маблағидан фойдаланмаганлигини, таъминотчи корхона томонидан етказиб берилиши лозим бўлган асбоб-ускуна етказиб берилмаганлигини, унга нисбатан тергов органи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлигини, шу боис қарздорликни ушбу таъминотчи корхонадан ундириш лозимлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Боиси, жавобгар кредит шартномаси бўйича тегишли мажбуриятларни олган бўлиб, шартнома тарафи ҳисобланади, шунингдек келгуси суд мажлисида жавобгар таъминотчи корхонага нисбатан кредит маблағини ўзлаштирганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилганлиги билан боғлиқ барча тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этишини билдирган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмади. Юқоридагиларга биноан, жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини мунтазам равишда бажармасдан келганлигини, тўлов жадвалига риоя қилмаганлигини, юзага келган кредит фоизи ва асосий қарзни тўламасдан келганлигини инобатга олиб, суд даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 49 992 000 сўм асосий кредит қарзи, 5 649 000 сўм фоизни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд харажатларини муҳокама қилиб, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига давлат божининг 1 112 820 сўм қисмини жавобгар ҳисобидан, давлат божининг 17 220 сўм қисмини даъвогар ҳисобидан ундиришни, даъвогар фойдасига иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш ҳақида тўхтамга келди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 186-188, 190, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ХХХХХХХХ” ҳисобидан: - даъвогар “ХХХХХХХХ” АТБ фойдасига жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ХХХХХХХХ” ҳисобидан 49 992 000 сўм асосий кредит қарзи, 5 649 000 сўм фоиз ҳамда иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига - жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “ХХХХХХХХ” ҳисобидан 1 112 820 сўм давлат божи; - даъвогар “ХХХХХХХХ” АТБ ҳисобидан 17 220 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья ХХХХХХХХ