← Назад
Решение #2872094 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/12461-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 21 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов котиблигида, Гулистон шаҳар прокурорининг
ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакили Н.Отакулова (раҳбар),
жавобгар вакили Н.Отакулова (ишончнома асосида)иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасинингдаъвогар
“ un dk r G `Sht - Sut S vd Inv st” МЧЖ манфаатида жавобгар Мирзаобод
туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими ҳисобидан тарафлар ўртасида
тузилган 2022 йил 5 январдаги “Мирзаобод тумани 3-7-10-11-17-18-сонли
давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом
овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида”ги 1-сонли шартнома ва
“Мирзаобод тумани 3-7-10-11-17-18-сонли давлат мактаб ва мактабгача
таълим ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил
этиш тўғрисида”ги 1-сонли шартнома”га асосан 2025 йил 2 январдаги 1/1сонли “Қўшимча келишув” шартномалари тузилмаган бўлганлиги учун
аутсорсинг усулида тузилмаган шартнома оқибатида кўрсатилган хизматлар
бўйича сарфланган 1 627 670 742,82 сўм харажатни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда —палата) даъвогар “ un dk r G `Sht - Sut
S vd Inv st” МЧЖ (кейинги ўринларда —даъвогар ва/ёки жамият)
манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар Мирзаобод туман мактабгача ва мактаб таълим
бўлими (кейинги ўринларда —жавобгар ва/ёки таълим бўлими)га нисбатан
тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 5 январдаги “Мирзаобод тумани
3-7-10-11-17-18-сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотида
аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида”ги
1-сонли шартнома ва “Мирзаобод тумани 3-7-10-11-17-18-сонли давлат
мактаб ва мактабгача таълим ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом
овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида”ги 1-сонли шартнома”га асосан
2025 йил 2 январдаги 1/1-сонли “Қўшимча келишув” шартномалари
тузилмаган бўлганлиги учун аутсорсинг усулида тузилмаган шартнома
оқибатида кўрсатилган хизматлар бўйича сарфланган 1 627 670 742,82 сўм
харажатни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 18 августдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят
мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Сирдарё вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган Палата, Сирдарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси,
Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти
Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси суд мажлисига келмади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда - ИПК)нинг 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни
унда мавжуд материаллар асосида Палата, Сирдарё вилоят мактабгача ва
мактаб таълими бошқармаси, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармасииштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
“Мирзаобод тумани 3-7-10-11-17-18-сонли давлат мактаб ва мактабгача
таълим ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил
учун 2025 йил 5 январда тузилган 1-сонли шартнома”га асосан 2025 йил
2 январдаги 1/1-сонли “Қўшимча келишув” ғазначилик бўлимидан рўйхатдан
ўтмаганлиги боис тузилмаган деб ҳисобланиши, бироқ ушбу қўшимча
келишув бўйича қисман тўлов бўлганлиги, қўшимча келишувга мувофиқ
ишлар бажарилганлиги, жавобгар томонидан ишлар қабул қилинганлиги,
эътирозлар бўлмаганлиги ҳақида важлар келтириб, 1 627 670 742,82 сўм
маблағни ундиришни, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг тушунтиришларини
қувватлаб, 2024 йил харажатлар сметасида тарбияланувчиларнинг
овқатланиши учун ғазначилик бўлимларидан ўтган шартномалар бўйича
қарздорлик тўлиқ даъвогарга тўлаб берилгани, ғазначилик бўлимларидан
рўйхатдан ўтмай бажарилган ишлардан 1 627 670 742,82 маблағ тўланмасдан
қолганлиги, даъвогар томонидан етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари
нархи Сирдарё вилоят ҳокимлиги томонидан тавсия этилган нархлардан
ошириб ҳисобланганлиги ёки ҳисобланмаганлиги аниқлаш бўлим ваколатига
кирмаслиги, қарздорликни тан олишини, шартномаларни Ғазначиликдан
рўйхатдан ўтказиш электрон равишда амалга оширилиши, Мирзаобод туман
мактабгача ва мактаб таълим бўлими ҳисобида етарли пул маблағлари
бўлмаганлиги сабабли шартномалар
rid.uz .uz электрон дастуридан
автоматик тарзда қайтарилиши, мазкур ҳолатда шартномаларни
ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиб бўлмаслигини тушунтириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор палатанинг даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Ўтган суд мажлисларида иштирок этган Сирдарё вилоят мактабгача ва
мактаб таълими бошқармаси вакили даъвони тан олиб, ишлар қабул қилиб
олинганлиги, қарздорлик мавжудлиги, даъвогар томонидан етказиб берилган
озиқ-овқат маҳсулотлари нархи Сирдарё вилоят ҳокимлиги томонидан тавсия
этилган нархлардан ошириб ҳисобланганлиги ёки ҳисобланмаганлиги
аниқлаш бошқарма ваколатига кирмаслиги, аудит текширувлари буйруқ
асосида ўтказилиши, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб
таълими вазирлиги томонидан аудит текширувини ўтказиш ҳақида буйруқ
чиқарилмаганлиги, шу сабабли даъвогар томонидан 2025 йил иккинчи ярмида
етказилган маҳсулотлар Сирдарё вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган
тавсиявий нархларга мослиги ёки мос эмаслиги ҳақида маълумот мавжуд
эмаслиги ҳақида тушунтириш бериб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Ўтган суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси вакили даъво аризаси бўйича иш бўйича суддан
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ўтган суд мажлисларида гувоҳ сифатида кўрсатув берган Мирзаобод
тумани 3-сонли ДМТТ директори Н.Эргашева, Мирзаобод тумани 7-сонли
ДМТТ директори У.Атабаева, Мирзаобод тумани 10-сонли ДМТТ директори
З.Курбонова, Мирзаобод тумани 11-сонли ДМТТ директори Н.Муминова,
Мирзаобод тумани 17-сонли ДМТТ директори Н.Байматова, Мирзаобод
тумани 18-сонли ДМТТ директори К.Уроловалар ҳақиқатдан ҳам
2025 йилнинг биринчи ярми давомида даъвогар томонидан сифатли
маҳсулотлар тўлиқ ҳажмда етказилганлиги, эътирозлар келиб тушмаганлиги,
шу
сабабли
ҳисобварақ-фактуралар
ҳар
ойда
имзоланганлиги,
тарбияланувчилар аутсорсинг усулида соғлом овқатлантирилганлиги ҳақида
тушунтиришлар берди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, низо 2022 йил 5 январдаги “Мирзаобод тумани
3-7-10-11-17-18-сонли давлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотида
аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида”ги
1-сонли шартнома ва ушбу шартномага асосан 2025 йил 2 июлда 1/1-сонли
“Қўшимча келишув” бўйича кўрсатилган аутсорсинг усулида соғлом
овқатланиш бўйича маҳсулотлар етказиб бериш натижасида келиб чиққан
бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга 2025 йил учун давлат мактаб ва
мактабгача таълим ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни
ташкил этиш хизматини бажариш мажбуриятини олган.
Шартномалар шартига асосан даъвогар шартномада келишилган
тартибда жавобгарга маҳсулотлар етказиб бериш, жавобгар эса етказилган
маҳсулот, кўрсатилган хизматларни текшириб, назорат қилиб, тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан 2025 йилнинг февраль-июль ойлари учун кўрсатилган
хизматлар бўйича 1 627 670 742,82 сўм қарздорлик тўланмай қолган.
Тарафлар ўртасида ўзаро таққослаш далолатномаси тасдиқланиб, унда
2025 йил давомида бажарилган ишлар қийматидан 1 627 670 742,82 сўм
тўланмасдан шу миқдорда қарздорлик вужудга келганлиги тан олинган.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар
амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга
мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни
тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилиши лозим.
Жавобгар томонидан 2024 йилда ғазначиликдан ўтган шартномалар
бўйича тўловлар даъвогарга тўлаб берилган.
Судга тақдим этилган жами қиймати 1 627 670 742,82 сўмни ташкил
этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва
тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартнома бўйича ҳисоб-фактура ва
далолатномалар расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар
томонидан қабул қилиб олинган.
ФК 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича
бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан
маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар
қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Иш ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларидан
аниқланишича,
Давлат
мактабгача
таълим
ташкилотларида соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш
бўйича танлов комиссияси йиғилишининг 2021 йил 17 ноябрдаги 20-сонли
баёнига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат
мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини
такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил
30 июндаги 407-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача
таълим вазирининг “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом
овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида” 2021 йил 5 июлдаги 123-сонли буйруғи қабул қилинган. Ушбу
қарор ва буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим
вазирлиги томонидан 1 576 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари
болаларни овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш учун 342 та
лотлар бўйича, хусусан Сирдарё вилоятида 33 та лотлар (180-212 лотлар)
бўйича 165 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун танлов эълон
қилинган. Танлов матни Мактабгача таълим вазирлигининг веб саҳифасига
2021 йил 6 октябрь куни жойлаштирилган. Танлов натижаларига асосан
191-лот бўйича 10 фоиз устама билан хизмат кўрсатиш орқали даъвогар ғолиб
деб топилган. Мазкур йиғилиш баёнининг 5-бандига биноан Сирдарё вилояти
мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Д.Дустов, Гулистон, Ширин, Янгиер
шаҳар ва Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Сайхунобод, Сирдарё,
Ховос туманлари мактабгача таълим бўлими бошлиқларига 2022 йилнинг
1 январь кунидан танловда ғолиб бўлган тадбиркорлар билан 1 йил муддатга
шартномалар имзолаш ҳамда тадбиркорлар томонидан аутсорсинг хизматини
кўрсатиш учун таклиф этилган устама миқдори, улар томонидан киритилиши
белгиланган инвестиция мажбуриятлари миқдори ва муддатлари аниқ
кўрсатилган бўлиши лозимлиги, аутсорсер компания томонидан кўрсатилган
хизматлар учун маблағларни туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари
томонидан ўз вақтида ўтказиб берилишини таъминлаш белгиланган бўлиб,
191-лотга Мирзаобод туманидаги 3,7,10,11,17,18-сонли давлат мактабгача
таълим ташкилотлари киритилган.
Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июлдаги 626-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат мактабгача таълим
ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-боб 22-бандида агар аутсорсер томонидан
танловдаги таклифларига кўра белгиланган муддатларда инвестиция
маблағлари тўлиқ киритилганда, ўз фаолиятида санитария қоидалари,
нормалари ва гигиена нормаларига мувофиқ амалга оширганда, кузатув
кенгаши ва ота-оналар томонидан эътирозлар бўлмаганда Комиссия
томонидан шартнома муддати келгуси йилларга узайтирилиши мумкин.
Аниқланишича, 2024 йил декабрда Ўзбекистон Республикаси
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига давлат мактабгача таълим
ташкилотларида овқатлантиришни ташкил этаётган тадбиркорлар билан
тузилган амалдаги шартномлар муддатларини янга тартиб асосида амалга
ошириладиган давлат харидлари натижаларига кўра ғолиб аутсорсер
ташкилотлар билан шартномалар имзолангунга қадар узайтириш чораларини
кўриш юклатилган.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар
амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга
мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни
тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган.
Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг Мирзаобод
тумани Ғазначилик хизмати бўлимининг 2025 йил 2 сентябрдаги 02/12-26-сон
маълумотномасига кўра, судга тақдим этилган жами қиймати
1 627 670 742,82 сўмни ташкил этишига асос бўлган шартномалар
Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари,
шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Бундан
кўринадики,
шартномалар
ғазначиликдан
рўйхатдан
ўтказилмаганлиги боис тузилмаган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Иқтисодий судлар
томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Пленум Қарорининг 27-банди иккинчи
қисмида битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда
бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки
тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича
мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз
орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли Қарорининг 8-банди
7-хатбошисида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган
ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
ФКнинг 1023-моддаси биринчи қисмига кўра, Қонунчиликда ёки
битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан
мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз
эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган
бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг
1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Юқоридагиларга кўра, суд шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги боис тузилмаган деб ҳисобланиши, даъвогар томонидан
бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар ҳисобварақ-фактуралар,
солиштирма далолатномалар, ДМТТ директорлари тушунтириш хатлари,
кунлик таомномалар ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини
топганлиги сабабли, даъво аризани қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 627 670 742,82 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни
лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига илова
билан тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонунига асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тақсимлаш масаласини кўриб чиқиб, даъво асосли деб
топилганлиги сабабли 1 627 670 742,82 сўм бажарилган ишлар қиймати
бўйича (1 627 670 742,82 х 2%= 32 553 414,86) 32 553 414,86 сўм давлат
божини ва 37 500 сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
ЖавобгарМирзаобод туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими
ҳисобидан даъвогар “ un dk r G `Sht - Sut S vd Inv st”масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 1 627 670 742,82 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Мирзаобод туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими
ҳисобидан давлат бюджетига 32 553 414,86 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков