← Назад
Решение #2872144 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал Кодекси | 110 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4801-сонли иқтисодий иш
СИРДАРЁ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
Сирдарё тумани
2025 йил 21 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида,
Қ.Маҳамаджонов котиблигида, аризачи “INNOVATION-IDEAS” масъулияти
чекланган жамиятининг “SIRDARYO AGRO TA`MINOT MINERAL” масъулияти
чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризаси ва илова
қилинган ҳужжатларни муваққат бошқарувчи А.Эралиев, қарздор ваикли
Р.Юсупов (07.10.2025 йилдаги 07/10-сонли ишончнома асосида) иштирокида
кўриб чиқиб қуйидагиларни
а н и қ л а д и м:
“INNOVATION-IDEAS” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги
матнларда “аризачи” дею юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб,
“SIRDARYO AGRO TA`MINOT MINERAL” масъулияти чекланган жамияти
(бундан кейинги матнларда “қарздор” деб юритилди)ни тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўраган.
Судга “INNOVATION-IDEAS” масъулияти чекланган жамияти вакили судга
илтимоснома киритиб, жавобгар билан қарздоликни тўлаб бериш юзасидан ўзаро
келишувга эришилганлигини маълум қилиб, фаолиятни давом эттириш учун
даъводан воз кечишини билдирган.
Судда муваққат бошқарувчиси А.Эралиев судга орқали ҳисоботини тақдим
этиб, қарздор аризачи билан ўзаро келишув тузганлигини, қарздорлик қисман
қопланганлигини, кузатув жараёнида бошқа кредиторлар кредиторлар реестрига
кириш бўйича мурожаат қилмаганлигини ва кредиторлар йиғилишида
қатнашмаганлигини, қарздорда доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжуд эмаслигини, аризачининг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Судда қарздор вакили аризачининг 100 000 000 сўм қарздорлиги тўлаб
берилганлигини, қолган қарздорликни тўлаш бўйича келишувга эришилганлигини
билдириб, аризани кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд
“INNOVATION-IDEAS”
масъулияти
чекланган
жамияти
илтимосномасини ўрганиб, ишда қатнашувчи шахсларнинг фикрини тинглаб,
қуйидагиларга асосан мазкур иқтисодий иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз
кечиш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни ва уни
қаноатлантириб, 4-1202-2501/4801-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топди.
Аниқланишича, “INNOVATION-IDEAS” масъулияти чекланган жамияти
судга илтимоснома киритиб, унга кўра даъводан воз кечишни, низо бўйича иш
юритишни тугатишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодекси 110-моддасининг
биринчи қисми 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул
қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Суд мазкур иш бўйича “INNOVATION-IDEAS” масъулияти чекланган
жамияти даъвосидан воз кечганлиги сабабли, иш бўйича иш юритишни тугатишни
лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
Кодексининг
118-моддасига кўра, давлат божи тўлови даъвонинг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб равишда даъво бўйича иш юритиш тугатилганлиги учун, давлат божни
“INNOVATION-IDEAS” масъулияти чекланган жамиятига юклаб, почта ҳаржати
олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосланиб, ИПКнинг 110,111, 195,
196-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилди:
“INNOVATION-IDEAS” масъулияти чекланган жамиятининг тўловга
қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин.
“INNOVATION-IDEAS” масъулияти чекланган жамиятидан 1 236 000 сўм
давлат божи тўлови Республика бюджетига ундирилсин. Почта харажатлари
олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин.
“INNOVATION-IDEAS” масъулияти чекланган жамиятининг тўловга
қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича иш юритиш тугатилганлиги
бўйича Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси, Давлат хизматлари маркази Сирдарё
туман бўлими ва Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлимига ажрим
нусхаси юборилсин.
Кузатув бошқарувчи А.Эралиевга Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишни юритишни тугатиш ҳақида суд ажрими чиқарилган санадан эътиборан
Сирдарё вилоят солиқ бошқармасини, Давлат хизматлари маркази Сирдарё туман
бўлими ва Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлимини ушбу ажрим
тўғрисида уч иш куни ичида ёзма шаклда хабардор қилиш ва расмий нашрларда
эълон бериш мажбурияти юклатилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят (прокурор протест)
келтириши мумкин.
Судья
У.Курбанов