← Назад
Решение #2872146 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ХХХХХХХХ-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
ХХХХХХХХ
Термиз туманлараро иқтисодий суди, раислик қилувчи судья
ХХХХХХХХ, ХХХХХХХХкотиблигида, даъвогар вакили ХХХХХХХХ
(жамият раҳбари), жавобгар вакили ХХХХХХХХ (13.10.2025 йилдаги
26-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ХХХХХХХХ” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “ХХХХХХХХ” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича тўпланган иқтисодий ишни
ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) даъвогар “ХХХХХХХХ” МЧЖ
(кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХХХХХ” МЧЖ (кейинги ўринларда –
жавобгар) ҳисобидан экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатилган хизмат учун
ХХХХХХХХ сўм хизмат ҳақи ва ХХХХХХХХ сўм пеня ундиришни сўраган.
Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, кўрсатилган хизмат учун шартномада келишилган тўловни
ундиришни, тўлов кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган пенияни
ундиришни, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони қисман тан
олиб, кўрсатилган хизмат учун шартномада келишилган тўловни тўлиқ тўлаб
беришини, бироқ даъвогар юборган электрон ҳисобварақ фактурада тўаниши
лозим бўлган асосий қарз билан бирга пеня ҳам қўшиб ҳисобланганлигини, шу
боис ўртада келишмовчилик юзага келиб, асосий қарзни тўлиқ тўлаб беришини
ҳамда қонуний қарор қабул қилинишини судга ҳавола қилишини билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 11.09.2024 йилда Қурилишда назорат
ўлчови ўтказиш бўйича 8/09-24-сонли шартнома тузилган бўлиб, унинг
1.2-бандига биноан, даъвогар Денов тумани “Булунғур” каналининг 0,7 кв
қисмида диаметри 1200 мм бўлган сув қувурларини тортиш ва каналнинг 4.3 км
қисмини таъмирлаш объектида бажарилган қурилиш-монтаж ишларини назорат
ўлчовидан ўтказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса кўрсатилган хизмат
учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандига биноан, бажариладиган ишлар қиймати
ХХХХХХХХ,96 сўмни ташкил этган бўлиб, шартнома 4.1-бандига кўра
кўрсатиладиган хизмат тарафлар ўртасида тузиладиган топшириш-қабул қилиш
далолатномасига асосан тақдим этилиши лозим бўлган.
Шунга кўра, тарафлар ўртасида 27.11.2024 йилда назорат ўлчови
ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома тузилган бўлиб, жавобгар иштироки
таъминланган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан шартномавий мажбурияти
бажарилганлиги тарафлар ўртасида 04.01.2025 йилда тузилиб тасдиқланган
ўзаро солиштирма далолатномага биноан ўз тасдиғини топган.
Даъвогар ўзига юклатилган шартномавий мажбуриятини тўлиқ бажарган
бўлсада, жавобгар томонидан мажбурият бажарилмасдан, тўловни амалга
оширилиши пайсалга солиб келинганлиги боис, даъвогарнинг 10.09.2025 йилда
жавобгарга юборган 9-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчиучинчи қисмларига мувофиқ, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда –
ФК) 236-моддаси талабларига биноан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
– иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳ[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш]
ҳҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи
буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш
(муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш),
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Бундан ташқари, шартноманинг 7.2-бандига биноан, кўрсатилган хизмат
учун тўлов кечиктирилган ҳолларда, ҳар бир тўлов кечиктирилган кун учун
пеня тўлаши, бироқ пеня миқдори шартнома умумий қийматининг 50 фоизидан
ошмаган миқдорда белгиланган.
Шу боис, даъвогар даъво талабида жавобгар томонидан кўрсатилган
хизмат учун тўлов кечиктирилган кунлар учун шартнома умумий қийматининг
50 фоизи миқдорида, яъни ХХХХХХХХ сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2017 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан ХХХХХХХХ сўм
экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун асосий қарзни
тўлиқ, пеняни ХХХХХХХХ сўмга камайтирган ҳолда ундиришни, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджети ва суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармасига ХХХХХХХХ сўм давлат божини
ҳамда даъвогар фойдасига иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қарор
қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар “ХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
ХХХХХХХХ сўм асосий қарз, ХХХХХХХХ сўм пеня ҳамда иш учун олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати;
- республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига ХХХХХХХХ сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
ХХХХХХХХ