Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13039 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b98fb148-d0c4-4486-83ea-cca4a862292d Claim ID PDF Hash 30990fd1d8df8fa1... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 109-моддаси ИПКнинг 109 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13039-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Гулистон шаҳар 2025 йил 21 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг раиси И.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамованинг суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар прокуратураси прокурор ёрдамчиси улистонҳамда даъвогар вакиллари улистонтуман ҳокимининг ўринбосари ва улистон (ишончнома асосида), жавобгар вакили улистон, улистон (ишончнома асосида) ҳамда ФХ раҳбари улистонлар ва туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими улистон, туман ирригация бўлими ходими улистоништирокидаулистоннинг жавобгар “улистон” фермер ҳўжалигига нисбатан 2019 йил 13 сентябрда тузилган 6сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини бекор қилиш бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар улистон (кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки) ҳокимлик) “улистон” фермер ҳўжалиги (кейинги ўринларда — жавобгар ва(ёки) жамияти)га нисбатан улистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар билан 2019 йил 13 сентябрда тузилган 6-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги ҳамда ердан мақсадсиз фойдаланганлиги сабабли бекор қилиш бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 16 сентябрдаги ажрими билан ишга улистонтуман Қишлоқ хўжалиги бўлими ва Давлат кадастрлари палатаси улистон вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Аввалги суд муҳокамасида иштирок этган кадастр вакили мазкур ер ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотни судга тақдим этиб зарурат бўлмаса суд муҳокамасини кадастр вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Шунингдек, аввалги суд муҳокамасида иштирок этиб судга ўзининг ёзма фикрномасини тақдим этган жавобгар вакили улистондаъвогар низони судгача хал этиш тартибига риоя қилмаганлигини, талабнома ФХга тақдим этилмаганлигини билдириб даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўраган. Суд муҳокамаси давомида туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими улистонҳақиқатдан ҳам талабномаларни ФХнинг рахбарини топиш имкони бўлмаганлиги сабабли унинг акасига А.Мўминовга топширганлигини билдирган. Суднинг тегишли ажримига асосан ишга улистонгувох сифатида тарафларни юзлаштириш ҳамда имзога аниқлик киритиш учун чақиртирилган ва суд муҳокамаси 2025 йил 9 октябрь кунга қолдирилган. Бироқ, 2025 йил 9 октябрь кунги суд муҳокамасига гарчанд жавобгар ҳамда гувоҳ келган бўлса-да, аммо даъвогар ва учинчи шахслар тегишли тартибда огоҳлантирилганлигига қарамасдан суд мажлисига келмаган. Суд томонидан уларга нисбатан 2025 йил 2 октябрдаги суд муҳокамасига тайёргарликсиз, тегишли ишончномасиз келганлиги ҳамда суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, 2025 йил 9 октябрдаги суд муҳокамасига келмаганлиги учун хусусий ажрим чиқарилиб, суд муҳокамаси 2025 йил 16 октябрь куни сайёр суд мажлисига қолдирилган. Сайёр суд мажлиси давомида иштирок этган гувоҳ улистонҳақиқатдан туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими улистонтелефон орқали чақирган вақтда борганлигини ҳамда ҳужжатларга имзо қўйиб кетиш сўралган вақтда ҳужжатларга имзо қўйганлигини, лекин бир нусха берилмаганлигини, қандай мазмундаги ҳужжатларга имзо қўйдирилганлигини билмаслигини, жавобгар ФХга алоқадор эмаслигини фақат унинг раҳбари билан қариндош эканлигини маълум қилган. Бугунги суд муҳокамасида иштирок этаётган туман ҳокимлиги вакиллари ҳақиқатдан ҳам жавобгар ер майдонига шоли эканлиги тегишли ҳужжатлар билан исботлаб берилганлиги, талабномалар шахсан ФХнинг акасига топширилганлигини билдириб ўтди. Жавобгар вакиллари аввалги суд муҳокамасидаги важларни такрорлаб қўшимча фикрнома (илтимоснома) тақдим этиб даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими улистонаввалги суд муҳокамасида фикрларни такрорлаб талабномалар шахсан ФХнинг акасига топширилганлигини билдириб ўтди. Прокурор даъвогар томонидан почта хизмати орқали юборилган талабномани инобатга олиш мақсадга мувофиқлигини билдириб ўтди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар 2025 йил 12 майда жавобгарга огоҳлантириш хати билан мурожаат қилиб (иш.ҳуж. 21-в.) ер ижара шартномасга асосан белгиланган мақсадларда фаолият юритишни, акс ҳолда шартномани бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган. Ишда иштирок этаётган туман ҳокимнинг ўринбосари улистонтомонидан берилган тушунтиришга кўра, мазкур огоҳлантириш хати ФХга ер ижара шартномаси шартларига амал қилиш тўғрисида огоҳлантириш хати бўлганлигини ва ФХ бу вақтда шоли экиш учун ер тайёрлаганлигини, кейинчалик мониторинг далолатномалари якуни бўйича талабнома ва таклиф хатлари топширилганлигини маълум қилди. Кейинчалик 2025 йил 14 майда тузилган мониторинг маълумотида гарчанд ФХ иштирок этмаган ва имзоламаган (юборилмаган) бўлса-да, 8,8 га. ер майдонига ФХ томонидан шоли экилганлиги аниқланиб унга белгиланган мақсадлар учун экин экиш кераклиги тушунтириб ўтилган (иш.ҳуж. 38-в.). Шунингдек, 2025 йил 16 июндаги навбатдаги огоҳлантириш далолатномаси гарчанд ФХ иштирокида тузилганлиги кўрсатилиб имзо қўйдирилган бўлса-да, аммо ушбу имзо юқорида суд мажлисига гувоҳ сифатида чақиртирилиб сўроқ қилинган улистонга тегишли эканлиги у томонидан билдирилган (иш.ҳуж. 40-в.). Ушбу далолатномалардан келиб чиқиб туман ҳокимлиги ФХга айнан битта санадаги яъни 2025 йил 20 июндаги 1/01-161-сонли ҳамда 1/01-160сонли талабнома ва таклиф хати билан мурожаат қилиб ер ижара шартномасини бекор қилишни сўраган ва ушбу талабнома ва таклиф хати А.Мўминовга шахсан имзо қўйдирилган (иш.ҳуж. 42-44-в.). Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 3-бандида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолда, агар ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда, туман ҳокимлиги фермер хўжалиги билан тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилиши мумкин эди. Ваҳоланки, мазкур тоифадаги ишлар бўйича шартнома ва қонунчиликда низони судгача хал этиш лозимлиги кўрсатиб ўтилган бўлсада, даъвогар ушбу тартибларга риоя қилмаган ҳолда даъво аризаси тайёрлаган ва талабнома ҳамда таклиф хатларини ФХ раҳбарига эмас балки бошқа шахсга тақдим қилиб судга мурожаат қилган. ИПК 107-моддасининг 5-бандига кўра, агар даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса суд даъвони кўрмасдан қолдиради. ИПКнинг 109-моддаси талабларига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Қайд қилинганларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддаси талабларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдирилганлиги сабабли олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда республика бюджетига даъвогардан 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 5-банди ва 108, 109, 118, 195- моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. улистонхисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ажримнинг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали улистон вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов