← Назад
Решение #2872271 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| лозим даражада бажарилиши керак ФК | 333 | — | law | |
| онун | 63 | — | law | |
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| та бошлаши пайти ФК | 154 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13045-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 21 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, тугатиш
бошқарувчиси Т.Махамадиев иштирокида, даъвогар “ Т.Махамадиев ” МЧЖ
ХКнинг жавобгар “ Т.Махамадиев ” МЧЖга нисбатан тарафлар ўртасида 2021
йил 2 июл куни тузилган 01/04-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас
деб топиш ва суд ҳаражатларини ундириш тўғрисидаг даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ Т.Махамадиев ” МЧЖ ХКнинг тугатиш бошқарувчиси
(даъвогар ёки тугатиш бошқарувчи) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар “ Т.Махамадиев ” МЧЖга (жавобгар ёки МЧЖ) нисбатан тарафлар
ўртасида 2021 йил 2 июл куни тузилган 01/04-сонли олди-сотди шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш ва суд ҳаражатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини тўлиқ
қўллаб қувватлаб уни қаноатлантиришни ҳамда жавобгарнинг даъво аризасига
нисбатан даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномасини рад этишни
сўради.
Жавобгар вакили даъво талабларига нисбатан даъво муддатини
қўллашни
ҳамда
тарафлар
ўртасида
олди-сотди
шартномаси
расмийлаштирилганлиги ҳамда ушбу шартнома доирасида ўзаро
қарздорликлар сўндирилганлигини билдириб даъво аризасини рад этишни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 68-моддаси биринчи қисмига кўра,
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, тугатиш бошқарувчиси ҳамда
жавобгар вакилининг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (Қонун), 23-моддасига асосан тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг
молиявий аҳволини таҳлил қилиши ва сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга
қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб
келиш аломатларини аниқлаш натижасида юқоридаги мол-мулк сотилганлиги
ҳамда ушбу шартнома эвазига ҳеч қандай тўловларсиз жавобгарга мутлақо
текинга ўтказилганлиги аниқланган.
Қонун 63-моддасида тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
қўзғатилганидан кейин ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақида ариза берилишидан олдинги ўттиз олти ой ичида қарздор юридик шахс
томонидан тузилган, қарздорнинг иштирокчиси қарздорнинг иштирокчилари
таркибидан чиққанлиги муносабати билан унга мол-мулкдаги улушини тўлаш
(ажратиб бериш) билан боғлиқ бўлган битим суд бошқарувчисининг ёки
кредиторнинг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши ва
битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиши мумкин, шундай
битим бўйича олинган барча мол-мулк (пул маблағлари) эса қарздорга
қайтариллади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 23.06.2025 йилдаги “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонунинормалариниқўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги
13-сонли
қарори
32-бандида,
Қонуннинг
63моддасиқоидаларига тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2015 йил 19 июндаги 282-сонли “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик
қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” Қарорининг (ПҚ) 4-бандида берилган тушунтиришга
кўра, ФКнинг 150-моддасида кўрсатилган уч йиллик даъво муддати, қонун
ҳужжатларида ушбу муддатга қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган,
шунингдек даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблардан ташқари
фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларга
нисбатан татбиқ этилади.
Мазкур ПҚнинг 8-бандида берилган тушунтиришга кўра, ФК
153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат
низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ
қўлланилади. Қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай
шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки
билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш
лозим. Аризанинг оғзаки билдирилганлиги, албатта, муҳокама қилиниши ва
бу ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши керак.
Мазкур ПҚнинг 8.1.-бандида берилган тушунтиришга кўра, даъво
аризаси юзасидан берилган фикр-мулоҳазада билдирилган талаб бўйича даъво
муддати ўтганлиги билан бир қаторда бошқа асослар ҳам кўрсатилиб,
билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш, даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган бўлса
ҳам, уни даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза сифатида қабул қилиш
лозим.
Мазкур ПҚнинг 9-бандида берилган тушунтиришга кўра, даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги ариза фақатгина биринчи инстанция суди
томонидан ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати қабул қилингунга қадар
берилиши мумкин. Агар бундай ариза ишни апелляция, кассация ва тафтиш
инстанцияси судларида кўриш жараёнида берилса, у қаноатлантирилмайди ва
бу ҳақида суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади, бундан иш
апелляция ёки кассация инстанциялари томонидан ишни биринчи инстанция
судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш ҳолати мустасно.
Биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган суд ҳужжати
юқори инстанция суди томонидан бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун
биринчи инстанция судига юборилган тақдирда, даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги ариза умумий тартибда берилиши мумкин.
Мазкур ПҚнинг 10-бандида берилган тушунтиришга кўра, даъво
муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво
муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун
асос бўлади (ФК 153-моддасининг учинчи қисми).
Даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво рад қилинган тақдирда, суд
ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво
муддатини қўллаш ҳақида ариза берганлигини баён қилиши ва ушбу муддат
ўтганлигини асослаши керак.
Мазкур ПҚнинг 11-бандида берилган тушунтиришга кўра,
ФК 154-моддасининг биринчи қисмига кўра даъво муддати шахс ўзининг
ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта
бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ФК ва бошқа қонун ҳужжатлари билан
белгиланади.
Шунинг учун билдирилган талаб бўйича даъво муддатини ҳисоблашда
шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини қачон билган ёки билиши лозим бўлган
кунни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Муайян ижро муддатига эга бўлган ёки ижро этиш муддати
белгиланмаган ёхуд талаб қилиш пайти ижро этиш муддати билан
белгиланган, шунингдек регресс мажбуриятлар бўйича даъво муддатининг
ўта бошлаши пайти ФК 154-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларида
белгиланган.
Бироқ, мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида 2024 йилда имзоланган ўзаро
келишув шартномасининг мавжудлиги ҳамда қарздорлик тан олинганлиги бу
даъво муддати ўтганлигини англатмаслиги сабабли даъво муддати қўллаш
тўғрисидаги аризани рад этишни, шунингдек даъвогар томонидан келтириб
ўтилган важлар бўйича муайян ҳақ эвазига тузилган шартноманинг пул
маблағлари тўланмаганлик ҳолатида уни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос
бўлмаслигини инобатга олиб даъво аризасини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари даъвогар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси рад
этилсин.
Даъвогарнинг даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
“ Т.Махамадиев ” МЧЖ ХК ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
judg
d
И.А. Юсупов