Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2503/8658 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABDULLAYEV BOTIRJON MUXIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a49dc2c1-63e7-426d-a7fa-6e9033089eca Claim ID PDF Hash c2ed565533c421a6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ХХХХХХХХ-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри ХХХХХХХХХХ Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья ХХХХХХХХраислигида, ХХХХХ котиблигида, даъвогар вакили ХХХХХХХ (02.06.2025 йилдаги 04/011548-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар - “ХХХХХХХХ” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасининг жавобгар – “ХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “ХХХХХХХХ” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда - даъвогар) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда - жавобгар) шартномага асосан етказиб берилган маҳсулот учун 110 679 761 сўм асосий қарз, 11 067 761 сўм пеня ҳамда ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни сўраган. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ИПК) 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қўллабқувватлади, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 28.05.2019 йилда 75-USS-02-сонли шартнома (кейинги ўринларда - шартнома) имзоланган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга шартномада келишилган ассортиментда, миқдорда ва муддатда товар-моддий бойликларни етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилиб олинган маҳсулот учун унинг ҳақини белгиланган миқдорда ва муддатда тўлаш мажбуриятини олган. Хусусан, шартноманинг 7.3-бандига биноан, жавобгар етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулот ҳақининг 15 фоиз қисмини аванс тариқасида олдиндан, қолган қисмини эса маҳсцулот етказиб берилган кундан бошлаб 60 календарь кун ичида даъвогарнинг банк ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 8.2-бандига биноан, шартнома бўйича маҳсулот ҳақини тўлаш кечиктирилганда, жавобгар кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0,5 фоизи, бироқ шартнома қийматининг 10 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага асосан тарафлар ўртасида 11.12.2024 йилда тузилган 412-сонли электрон ҳисоб-фактурага биноан жами 118 395 099 сўмлик маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилганлиги ўз тасдиғини топди. Тарафлар ўртасида 07.10.2025 йилда тузилган 1-сонли электрон ўзаро солиштирма далолатномага кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 110 679 761 сўм қарздорлиги ўз тасдиғини тўлиқ топган. Шартномага асосан даъвогар ўзига юклатилган барча мажбуриятларини бажарган бўлсада, жавобгар қабул қилиб олган маҳсулот ҳақини тўламасдан келганлиги боис, даъвогар 14.04.2025 йилдаги талабномасига биноан жавобгарнинг даъвогарга корхона раҳбари имзоси ва жамият мухри билан тасдиқлаб юборган рақамсиз ва санасиз кафолат хатига кўра, 28.05.2019 йилда 75-USS-02-сонли шартномага асосан даъвогар олдидаги қарздорликни 20.05.2025 йил санасига қадар тўлиқ тўлаб беришга кафолат берган. Шунга кўра, даъвогар жавобгар ҳар бир тўлови кечиктирилган кунларни ҳисоб-китоб қилган ҳолда жами 11 067 976 сўм пеня ҳисоблаган бўлиб, асосий қарздорликка қўшган ҳолда ушбу суммани ҳам ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда - ФК) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, о[СПиТ: 1.Шартномалар турлари / Олди сотди] оолди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 419-моддасининг биринчи қисмига биноан, агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2017 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) 74-моддасининг биринчи-иккинчи қисмларига биноан, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида тўхтамга келган ҳолда жавобгар ҳисобидан 110 679 761,26 сўм асосий қарзни, пеняни 1 550 000 сўмга камайтирган ҳолда ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати, иш учун олдиндан тўланган 2 434 955 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини даъвогар фойдасига, ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ИПКнинг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “ХХХХХХХХ” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси фойдасига жавобгар “ХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 110 679 761,26 сўм асосий қарз ва 1 550 000 сўм пеня, иш учун олдиндан тўланган 2 434 955 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест берилмаса), олти ойлик муддатда касация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья ХХХХХХХХ