Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/13365 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение .Муродов Ответчик / Подсудимый .Муродов
Source ID 850f4625-a3f4-4f1c-8831-5ffbe8fec38a Claim ID PDF Hash 39dbab13ef688172... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
та бошлаши пайти ФК 154-моддаси та бошлаши пайти ФК 154 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13365-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 21 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Муродов (ишончнома асосида), жавобгар вакили .Муродов, .Муродов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар .Муродов нинг жавобгар “.Муродов ” ХК ҳисобидан 154 401 384 сўм туристик йиғимдан асосий қарз ва 77 200 692 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: .Муродов (даъвогар ёки Қўмита) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “.Муродов” ХК (жавобгар ёки ХК) ҳисобидан 154 401 384 сўм туристик йиғимдан асосий қарз ва 77 200 692 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириб беришни сўраган. Суднинг 2025 йил 7 октябрдаги ажрими билан ишга мутахассис сифатида Ташқи меҳнат миграция агентлигининг .Муродов филиалидан мутахассис жалб этилган. Аввалги суд мажлисида иштирок этган филиал рахбари мазкур масала уларга филиалга тааллуқли эмаслигини маълум қилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллабқувватлаб, даъво суммасини охирги келиб тушган пул маблағини инобатга олиб қаноатлантиришни, даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани қонунчилик нормалари ҳамда даъвогарнинг бир неча бор ташкилий ҳуқуқий шакли ўзгарганлигини инобатга олиб рад этишни сўради. Жавобгар вакили даъво талабининг 2023-2025 йиллар давомида тўланиши лозим бўлган қисмини тўлиқ тан олишини қисман тўловлар амалга оширилганлигини, ушбу муддатдаги қарздорликни тўлаб беришга эътирози йўқлигини, лекин даъво суммасининг даъво муддати ўтган қисмига нисбатан даъво муддатини қўллаб рад этишни сўраган, шунингдек яна бир вакил даъво суммасининг даъво муддати ўтган қисмига нисбатан даъво муддатини қўллаб даъвони тўлиқ рад этишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, иш хужжатлари билан танишиб, тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 475-сон қарорининг 3иловасига мувофиқ тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги” Низомнинг (Низом) 3-бандига кўра, туристик (меҳмонхона) йиғим: палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшашни ташкил қилган туризм фаолияти субъектлари (туроператор ва турагентлар) томонидан; Ўзбекистон Республикасига 30 кунгача келадиган хорижий фуқароларни қабул қилиб, уларга нотижорат мақсадларида яшаш майдони тақдим этган жисмоний шахслар томонидан; мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар томонидан тижорат банкларининг филиаллари, туристик ахборот марказлари ва электрон ахборот тизимлари орқали тўланади. Маҳаллий фуқаролардан даволаш муассасалари, санаторий ва пансионатларда яшаганликлари учун туристик (меҳмонхона) йиғими ундирилмайди. Низомнинг 4-бандига кўра, жойлаштириш воситалари (даволаш муассасалари): фақат туристик (меҳмонхона) йиғимни ундиришдан тушадиган тушумни жамлаш ва уни кейинчалик Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказиш учун фойдаланиладиган, миллий валютадаги махсус ҳисобварақларни тижорат банкларида очади; меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун туроператор (турагент) ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш чоғида тижорат банкларида очилган ва ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушадиган тушумлар ўтказиладиган миллий валютадаги махсус ҳисобварақни шартнома реквизитларида алоҳида кўрсатади; меҳмонхона хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура) ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси) беради; туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, жойлаштириш воситаларида яшовчи жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларнинг сонини, уларнинг яшаш кунлари сонини ҳамда Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган сумманинг миллий валютадаги миқдори ҳисобини юритади; жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурни (кейинги ўринларда — Дастур) қўллаган ҳолда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, амалда яшаётган жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Вазирликка ўз вақтида тақдим қилади; Вазирликка тақдим қилинган маълумотларга мувофиқ ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик (меҳмонхона) йиғимни, тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ҳар жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурдирлар. Бунда кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари шахсий маблағлари ҳисобидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини жисмоний шахслардан тўлиқ бўлмаган ҳажмда (нотўғри) ундириш натижасида шаклланган қарздорликни тўлаб беради. Даволаш муассасалари ушбу банднинг иккинчи, бешинчи ва еттинчи хатбошиларига мувофиқ чора-тадбирларга риоя этишга мажбур. Мазкур бандда кўрсатилган мажбуриятларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун масъулият жойлаштириш воситаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади. Низомнинг 5-бандига кўра, вазирлик ҳар ойнинг 10-санасигача жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларида яшовчилар ҳисобини, Дастур орқали тақдим этилган маълумотлар асосида жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасалари томонидан ўтган ой якунлари бўйича ҳақиқатда яшаган жисмоний шахслар ва улар учун туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни шакллантиради. Мазкур маълумотлар жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари бўйича шакллантирилади ҳамда Жамғарманинг махсус ҳисобварақларига ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорининг тўлиқ тушишини текшириш учун фойдаланилади. Низомнинг 6-бандига кўра, туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисобварағига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар. Ушбу Низом ҳамда бунгача амалда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 137-сон қарорининг 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги” Низом талабларига мувофиқ ушбу соҳа тартибга солиб келинган. Жавобгарнинг мазкур Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда 2025 йил 1 август ҳолатига 154 401 384 сўм қарздорлиги вужудга келган (иш.ҳуж.8-9 в.). Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда қарздорлик жавобгар томонидан мехмонхона хизматини кўрсатиш ҳамда кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида туристик йиғимларни тўламаслик натижасида юзага келган. Бироқ, даъвогар томонидан ундирилиши сўралган қарздорликнинг асосий қисми 2018-2021 йиллар давомидаги фаолият натижасида юзага келган бўлса-да, даъвогар томонидан ушбу қарздорликни ўз вақтида ундириш чораларини кўрилмаган. Натижада қарздорликнинг 2018-2021 йиллардаги суммага нисбатан даъво қилиш муддати ўтиб борган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 282-сонли “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Қарорининг (ПҚ) 4-бандида берилган тушунтиришга кўра, ФКнинг 150-моддасидакўрсатилган уч йиллик даъво муддати, қонун ҳужжатларида ушбу муддатга қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган, шунингдек даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблардан ташқари фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларга нисбатан татбиқ этилади. Мазкур ПҚнинг 8-бандида берилган тушунтиришга кўра, ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Аризанинг оғзаки билдирилганлиги, албатта, муҳокама қилиниши ва бу ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши керак. Мазкур ПҚнинг 8.1.-бандида берилган тушунтиришга кўра, даъво аризаси юзасидан берилган фикр-мулоҳазада билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги билан бир қаторда бошқа асослар ҳам кўрсатилиб, билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган бўлса ҳам, уни даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза сифатида қабул қилиш лозим. Мазкур ПҚнинг 9-бандида берилган тушунтиришга кўра, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза фақатгина биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати қабул қилингунга қадар берилиши мумкин. Агар бундай ариза ишни апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судларида кўриш жараёнида берилса, у қаноатлантирилмайди ва бу ҳақида суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади, бундан иш апелляция ёки кассация инстанциялари томонидан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш ҳолати мустасно. Биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган суд ҳужжати юқори инстанция суди томонидан бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган тақдирда, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза умумий тартибда берилиши мумкин. Мазкур ПҚнинг 10-бандида берилган тушунтиришга кўра, даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади (ФК 153-моддасининг учинчи қисми). Даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво рад қилинган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берганлигини баён қилиши ва ушбу муддат ўтганлигини асослаши керак. Мазкур ПҚнинг 11-бандида берилган тушунтиришга кўра, ФК 154-моддасининг биринчи қисмига кўра даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ФК ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Шунинг учун билдирилган талаб бўйича даъво муддатини ҳисоблашда шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини қачон билган ёки билиши лозим бўлган кунни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Муайян ижро муддатига эга бўлган ёки ижро этиш муддати белгиланмаган ёхуд талаб қилиш пайти ижро этиш муддати билан белгиланган, шунингдек регресс мажбуриятлар бўйича даъво муддатининг ўта бошлаши пайти ФК 154-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларидабелгиланган. Мазкур ҳолатда суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги оғзаки ариза (илтимоснома)сини қаноатлантиришни ҳамда даъво талабининг 2018-2021 йилларга нисбатан қўллаб ушбу даврда вужудга келган туристик йиғимлар бўйича ундирилмаган қарздорлик ҳамда пеняни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги, даъвогарнинг Қўмита фаолияти бир неча бор ўзгарганлиги қарздорликни ундириш тўғрисида судга мурожаат қилиш учун тўсқинлик қилмаслигини инобатга олиб рад этишни лозим топади. Бироқ, 2023-2025 йиллар давомидаги туристик йиғимлар бўйича даъво муддати ўтмаганлиги ҳамда тўловлар ихтиёрий тўлаб келинганлиги сабабли ушбу даврлар учун қолдиқ бўлган 14 221 270 сўм туристик йиғим бўйича қарздорликни ундиришни ҳамда Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда сўралган пеня суммасини ФКнинг тегишли моддаларини қўллаб 1 990 977,8 сўмга камайтиришни ҳамда пенянинг қолган асосли қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатларини тарафлар ўртасида уларнинг қаноатлантирилган талабларига мутаносиб равишда тақсимлаб тарафлар зиммасига юклашни ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 429 664,4 сўм миқдорида давлат божи ва 41 200 сўм миқдорида почта харажатлари ундиришни, давлат божининг қолган қисми ихтиёрий тўланганлиги сабабли даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Низом ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “.Муродов” ХК ҳисобидан даъвогар .Муродов фойдасига 14 221 270 сўм туристик йиғим бўйиса асосий қарз, 1 990 977,8 сўм пеня ва 470 864,4 сўм суд харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “.Муродов ” ХК ҳисобидан Олий суд депозит хисоб рақамига 103 000 сўм суд харажатлари (видеоконференцалоқа режими) ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали .Муродов вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judg d И.А. Юсупов