Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2503/8369 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABDULLAYEV BOTIRJON MUXIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6d992d5f-84c7-4ec9-b2f4-820762d94b6e Claim ID PDF Hash 0f43181b377356ba... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ХХХХХХХ-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳар ХХХХХХХ Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья ХХХХХХХ раислигида, ХХХХХХХ котиблигида, Термиз шаҳар прокурорининг ёрдамчиси ХХХХХХХ қатнашувида, даъвогар вакили ХХХХХХХ (26.03.2025 йилдаги 37-01-05/943-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Термиз шаҳар прокуратурасининг “ХХХХХХХ” АЖ манфаатида жавобгар ХХХХХХХга нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Термиз шаҳар прокуратураси “ХХХХХХХ” АЖ (бундан буён матнда - даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХХХХ (бундан буён матнда - жавобгар) ҳисобидан етказиб берилган табиий газдан бўлган 49 766 140 сўм асосий қарз ва почта харажатини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Жавобгар, Сурхондарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси, Сурхондарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармасига суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида қатнашган прокурор даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар етказиб берилган табиий газ маҳсулоти учун ҳақини тўлаб бермаганлигини, тарафлар ўртасида табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома тузилмаган бўлсада, улгуржи истеъмолчининг абонент картаси ҳамда 01.09.2025 йил ҳолатига юборилган электрон ҳисобварақ фактурага биноан фойдаланилган табиий газдан бугунги кун ҳолатига 49 766 140 сўм қарздорлик юзага келганлигини билдириб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишда мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга 18.09.2025 йилда юборилган 202402017-103847-сонли, 18.09.2025 йилда юборилган 202403017-103847-сонли, 18.09.2025 йилда юборилган 202501017-103847-сонли, 18.09.2025 йилда юборилган 202503017-103847-сонли, 18.09.2025 йилда юборилган 202411017-103847-сонли, 18.09.2025 йилда юборилган 202412017-103847-сонли ҳамда 18.09.2025 йилда юборилган 202502017-103847-сонли электрон ҳисобварақ фактураларга биноан жами 69 643 599 сўмлик табиий газ маҳсулоти етказиб берилган. Шунга биноан, 01.09.2025 йил ҳолатига тузилган ўзаро солиштирма далолватномага биноан жавобгарнинг етказиб берилган табиий газдан даъвогар олдидаги қарздорлиги 49 766 140 сўмни ташкил этган. Даъвогар томонидан жавобгарга белгиланган лимит доирасида табиий газ етказиб берилган бўлсада, жавобгар истеъмол қилинган табиий газ тўловини амалга оширмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш юзасидан 10.09.2025 йилда 37-05/436-сонли талабнома юборилган, бироқ жавобгар талабномада кўрсатилган муддатда қарздорликни бартараф қилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар, мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган. ФК 468-моддасининг биринчи қисмига кўра, э[СПиТ: 1.Шартномалар турлари / Энергия таъминоти] нергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасининг биринчи қисмига биноан агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФК 470-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 16бандида мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланиши ҳақида тушунтириш берилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 04.03.2002 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сонли қарорининг 3-бандида Қонуннинг 11-моддаси ва Фуқаролик кодексининг 108моддасига кўра, хўжалик шартномалари ёзма шаклда тузилади. Шартноманинг ёзма шаклига риоя этмаслик (оғзаки келишув) унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди (қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно). Бироқ, судлар шартноманинг ёзма шаклига риоя этмаслик оқибатида низо келиб чиққан тақдирда, тарафларни битимнинг тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум этса-да, ёзма ва бошқа далиллар билан тасдиқлаш ҳуқуқини сақлаб қолиши ҳақида тушунтириш берилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, электрон ҳисоб-варақ фактураларга биноан жавобгарга жами 49 766 140 сўмлик табиий газ етказиб берилган бўлсада, етказиб берилган табиий газ учун тўловларни амалга оширмасдан келганлиги оқибатида қарздорлик юзага келган. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 49 766 140 сўм етказиб берилган табиий газдан бўлган асосий қарзни ундиришни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд харажатларини муҳокама қилиб, жавобгардан Республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 995 322,8 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига иш учун тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 190, 192-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХХХХХ ҳисобидан даъвогар “ХХХХХХХ” АЖ фойдасига 49 766 140 сўм етказиб берилган табиий газдан бўлган асосий қарз (х/р 4014108608224013450946352) ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати (х/р 20210000305113960045, МФО 00440, ИНН 306605769) ундирилсин. Жавобгар ХХХХХХХ ҳисобидан Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 995 322,8 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест берилмаса), олти ойлик муддатда касация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья ХХХХХХХ