Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2503/8320 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABDULLAYEV BOTIRJON MUXIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 34fd7813-a7b0-4a08-a8c5-05169ee2d6d6 Claim ID PDF Hash 501b3a6eb6b5a8da... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ХХХХХХХ-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 21 октябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, раислик қилувчи судья ХХХХХХ, ХХХХХ котиблигида, даъвогар вакили – ХХХХХХ (ХХХХХ-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – “ХХХХХХ” акциядорлик тижорат банкининг жавобгар - “ХХХХХХ” акциядорлик жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “ХХХХХХ” АТБ (кейинги ўринларда - даъвогар) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХХХ” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - жавобгар)дан суғурта шартномасига биноан юз берган суғурта ҳодисаси бўйича ХХХХХХ сўм суғурта товони ҳамда ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, суғурта ҳодисаси юз берганлиги бўйича жавобгарга хабарнома ва талабнома юборилган бўлсада, жавобгар суғурта ходисасини тан олмасдан, суғурта товонини тўлаб бермаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ИПК) 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган тарафнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, банк филиали томонидан фуқаро ХХХХХХга (кейинги ўринларда – фуқаро) 20.04.2021 йилдаги 240-сонли кредит шартномасига асосан 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга тикув машиналари сотиб олиш учун 30 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида банк ва жавобгар ўртасида 23.03.2021 йилда кредит қайтмаслик хатаридан (тадбиркорлик хавфини) суғурта қилиш бўйича 11/80/1/00117-сонли суғурта шартномаси тузилган. Мазкур суғурта шартномасига кўра жавобгар даъвогарга “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида ажратилган кредит маблағлари бўйича жисмоний шахсга ажратилган кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича 28.12.2021 йилдаги 11/83/1/00117-сонли суғурта полисини тақдим этган. Кредит олувчи фуқаро кредит шартномаси шартларини бажармасдан, олинган кредит маблағларини белгиланган тўлов жадвали асосида қайтармаганлиги боис, даъвогар фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туманлараро судига юзага келган жами 25 800 000 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраб даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суднинг 22.12.2022 йилдаги қарздорликни ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарори ижроси бўйича қарздор фуқаронинг тўлов қобилияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддасининг 3-бандига биноан ижро ҳужжати МИБ Бойсун туман бўлими давлат ижрочисининг 29.02.2024 йилдаги қарорига биноан ижросиз ундирувчига қайтарилган ҳамда ижро ишини юритиш тамомланган. Шу боисдан, даъвогар жавобгарга мурожаат қилиб, суғурта товонини тўлаб беришни сўраган. Даъвогар томонидан 20.10.2021 йилда, 16.11.2022 йилда, 10.05.2022 йилда, қарздор фуқарога ажратилган кредит маблағидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан тузилган далолатномалар ҳамда 10.04.2021 йилдаги 61-сонли ҳисобварақ фактурага кўра, тикувчиликни ташкил этиш учун ажратилган кредит маблағидан фуқаро мақсадли фойдаланганлиги тасдиқланган. Шу боисдан, даъвогар суғурта шартномасига мувофиқ суғурта ҳодисаси юз берганлигини инобатга олиб, жавобгарга 07.03.2024 йилда 00331/230-сонли талабнома орқали фуқаро кредит мажбуриятини бажармасдан, кредит қарзини қайтармаганлигини хабар бериб, суғурта товонини тўлашни сўраган бўлсада, жавобгар томонидан суғурта товони тўлаб берилмаган. Суғурта шартномасининг 5.1-бандига кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб, қарздор томонидан кредит шартномасида белгиланган кредит қарзини қайтариш муддати (охирги санаси) ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш белгиланганда “Суғурта қилдирувчи” олдидаги мажбуриятни бажармаслиги, яъни кредит шартномаси бўйича кредит қарзини (кредит маблағини) қайтармаслиги натижасида “Суғурта қилдирувчи”нинг зарар кўриши ҳисобланади. Мазкур шартноманинг 7.4.3-бандига кўра, барча зарур ҳужжатлар олиниб, суғурта ҳодисаси тан олингандан сўнг, шартномада келишилган миқдор ва муддатда суғурта товони тўловини амалга ошириш мажбурияти юзага келиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2023 йилдаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сонли Қарори 1-бандида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши, Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги ҳақидаги қоида унинг нормалари барча қонунлар ва бошқа нормативҳуқуқий ҳужжатлардан устун туришини англатиши ва шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозимлиги” тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда – ФК) 236-моддаси талабларига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 947-моддасининг биринчи қисмига асосан, суғурта шартномаси, агар унда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал тўланган пайтда кучга киради. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 29.11.2017 йилдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли Қарорининг 12-бандида “ФКнинг 951моддасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида мулкий суғурта шартномасида белгиланган муддат ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбурияти белгиланган бўлиб, суғурта қилдирувчи зиммасига фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда хабар бериш мажбурияти юкланиши, Қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига) ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаганлиги, суғурта қилдирувчи (наф олувчи) томонидан суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида шартномада белгиланган муддатда ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбуриятининг бажарилмаслиги суғурталовчига суғурта товонини тўлаб беришни рад этиш ҳуқуқини бериши, бунда суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида суғурталовчи ўз вақтида билганлигини ёхуд суғурталовчида бундай маълумот мавжуд эмаслиги унинг суғурта товонини тўлаш мажбуриятига таъсир қилмаслигини, яъни бундай маълумотларнинг мавжуд эмаслиги унинг (суғурталовчининг) суғурта ҳодисасининг ҳақиқатда содир бўлганлиги ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш имкониятига таъсир қилмаслиги ҳақидаги далилларни тақдим қилиб, суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этганлиги юзасидан низолашиш имкониятига эгалиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақидаги хабарнома юборилган бўлиб қарздор фуқаро кредит мажбуриятини бажармаганлиги, кредит шартномаси бўйича кредит қарзини қайтармаганлиги натижасида даъвогарга зарар етказилганлигини инобатга олиб, суд суғурта шартномасининг 5.1-бандида белгиланган суғурта ҳодисаси юз берган, деган хулосага келди. ИПК 74-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига мувофиқ, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Жавобгарнинг суғурта шартномасининг 9.2-банди талабига мувофиқ, даъвогар суғурта ходисаси рўй берганда кутиш даври тугагандан сўнг воқеа содир бўлганлиги ҳақида жавобгарни хабардор қилиши лозимлиги, бироқ даъвогар кечиктириб хабар берганлиги, бу ҳолатда жавобгар суғурта товони тўлашидан озод этиши ҳақидаги важлари даъво талабини рад этиш учун асос бўлмайди. Суд, ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларга тўлиқ ва холис баҳо бериб, даъвони асосли деб ҳисоблайди ҳамда уни қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига етказилган зарар миқдорида, яъни ХХХХХХ сўм суғурта товони, иш учун олдиндан тўланган 500 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар – “ХХХХХХ” акциядорлик жамияти шаклидаги суғурта ташкилоти ҳисобидан: - даъвогар “ХХХХХХ” акциядорлик тижорат банки фойдасига ХХХХХХ сўм суғурта товони, 500 000 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати; Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ортиқча тўланган 324 000 сўм давлат божи даъвогар “ХХХХХХ” акциядорлик тижорат банкига қайтарилсин ва ушбу ҳақида маълумотнома берилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья ХХХХХХ