Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/13470 Дата решения 21.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Б.Дўстназаров
Source ID b2089b3e-b483-461e-b902-0f14248f81fd Claim ID PDF Hash 22b62426925b9771... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2501/13470-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 21 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Б.Дўстназаров (ишончнома асосида), жавобгар рахбари Б.Дўстназаров иштирокида, Б.Дўстназаров нинг жавобгар “Б.Дўстназаров” МЧЖ хисобидан 360 745 192 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Б.Дўстназаров вилояти “Б.Дўстназаров” ДУК (даъвогар ёки ДУК) Б.Дўстназаров туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Б.Дўстназаров” МЧЖ (жавобгар ёки МЧЖ) ҳисобидан 360 745 192 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллабқувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар даъво аризасига нисбатан эътироз билдириб биринчи объект бўйича ҳақиқатдан ҳам муддат кечиктирганлигини, лекин иккинчи объект даъвогарнинг ташаббуси асосида ўзгартириш киритилганлиги сабабли кечикканлигини билдириб даъво аризасини рад этишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, иш хужжатлари билан танишиб, тарафларнинг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 20.01.2025 йилда 137973-сонли ҳамда 24.12.2024 йилда 134170-сонли пудрат шартномалари имзоланган. Даъвогар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариб жавобгар хисоб рақамига 31.01.2025 йилдаги 0530000152-сонли тўлов топшириқномасига асосан 51 382 977,55 сўм, 27.03.2025 йилдаги 0530000609-сонли тўлов топшириқномасига асосан 87 037 093,45 сўм, 08.05.2025 йилдаги 05300001051-сонли тўлов топшириқномасига асосан 23 612 166 сўм, 25.12.2024 йилдаги 0530004765-сонли тўлов топшириқномасига асосан 167 411 020 сўм, 28.04.2024 йилдаги 0530000942-сонли тўлов топшириқномасига асосан 167 411 019 сўм, 12.05.2025 йилдаги 0530001086-сонли тўлов топшириқномасига асосан 180 066 410 сўм, 27.05.2025 йилдаги 05300001201-сонли тўлов топшириқномасига асосан 238 315 604 сўм, 25.07.2025 йилдаги 05300004270-сонли тўлов топшириқномасига асосан 160 334 632 сўм миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилган. Ушбу объектларни топшириш муддати 2025 йил 1 март ҳамда 1 апрель деб кўрсатиб ўтилган бўлса-да, лекин жавобгар биринчи объектни кеч топширганлиги учун 25 923 154 сўм миқдорида иккинчи объект бугунги кунга қадар топширилмаганлиги сабабли 334 822 039 сўм миқдорида пеня хисобланган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар 137973-сонли шартнома бўйича ишлар ўз вақтида якунланмаганлиги бўйича эътироз билдирмади ва тан олди. Аммо, 134170-сонли шартнома бўйича даъвогар ҳам айбдор эканлигини бугунги кунда даъвогар томонидан хужжатларни расмийлаштириш ишлари якунланмаганлигини билдириб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори талбларидан келиб чиққан ҳолда мажбуриятнинг бажарилиш даврийлигини ҳамда даъвогарнинг ҳам айбдорлик даражасини, талаб қилган муддатларни инобатга олиб пеня суммасини 35 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ Б.Дўстназаров ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ Б.Дўстназаров ” ДУК фойдасига 35 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм суд харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ Б.Дўстназаров ” МЧЖ хисобидан республика бюджетига 7 214 903,86 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов